Алексей Николаев

Алексей Владимирович Николаев (1979-йилнинг 5-сентябрида туғилган) Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси ҳамда Бунёдкор клубининг собиқ футболчисидир[1].

Алексей Николаев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Алексей Владимирович Николаев
Таваллуд санаси 5-сентябр 1979-йил (1979-09-05) (45 ёш)
Таваллуд жойи Воронеж СССР
Бўйи 1.84 м (6 фт 0 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Фаолиятини якунлаган
Рақами 28
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1996 Ўзбекистон Прогресс - (-)
1999—2000 Ўзбекистон Металлург Бекобод - (-)
2000—2002 Ўзбекистон Қизилқум 96 (14)
2003—2005 Ўзбекистон Пахтакор 73 (2)
2006 Россия ФC Шинник Ярославл 2 (0)
2006—2007 Қозоғистон Актобе 31 (3)
2008 Ўзбекистон Қурувчи 25 (0)
2009 Хитой Шензҳен Ф.C. 27 (0)
2010 Ўзбекистон Динамо Самарқанд 24 (1)
2011 Ўзбекистон Қизилқум 24 (3)
2012 Ўзбекистон Пахтакор 7 (0)
2012—2013 Ўзбекистон Бухоро 31 (2)
2014 Ўзбекистон НБУ-Осиё 21 (2)
2015 Ўзбекистон Қўқон 1912 4 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

edit

Футболчилик фаолиятини 2000-йилда „Қизилқум Зарафшон“ клубида бошлаган. 2003—2005 йилларда „Пахтакор“ сафида тўп сурган ва уч карра Ўзбекистон Олий лигаси чемпиони бўлган. 2006-йилда у Ярославлнинг „Шинник“ жамоасида иккита ўйин ўтказди. 2006-йилдан 2007-йилгача „Актобе“ да ўйнаган ва 2007-йилда Қозоғистон Премер-лигасида ғолиб чиққан. 2008-йилда Ўзбекистон Суперлигасининг вакили „Қурувчи“ клубида бир мавсум ўйнаган. 2009-йилда Хитойнинг „Шенчжен Шангқингйин“ жамоасида ўйнаган, 2010-йилда эса Самарқанднинг „Динамо“ клубига ўтган.

Миллий терма жамоа

edit

Николаев Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги дебютини 2002-йилнинг 14-майида Словакияга қарши ўртоқлик учрашувида (4:1) ўтказган. Алексей 2004-йилги Осиё кубоги учун таркибга киритилган. Мусобоқада 3 та ўйинда майдонга тушди: Ироқ билан (1:0 ва қизил карточка), Туркманистон билан (1:0) ва чорак финалда Баҳрайн билан (2:2, к.3:4) ўйинларда иштирок этган. Ўз навбатида, 2007-йилги Осиё Кубоги учун таркибда бўлган, аммо мусобоқада бирорта ҳам ўйин ўтказмаган[2].

Ютуқлар

edit
Пахтакор
Актобе
Бунёдкор
  • Ўзбекистон Суперлигаси (1): 2008
  • Ўзбекистон Кубоги (1): 2008

Манбалар

edit

Ҳаволалар

edit