Ўткир Юсупов

Ўткир Юсупов (қозоқча: Юсупов, Уткир Давлатбекович; 1991-йил 4-январ[3], Сайрам, Қозоғистон) – ўзбекистонлик футболчи, Хузистоннинг „Фоолад“ клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони. У уйғур миллатидан[4].

Ўткир Юсупов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Ўткир Давлатбекович Юсупов
Таваллуд санаси 4-январ 1991-йил (1991-01-04) (33 ёш)
Таваллуд жойи Сайрам Қозоғистон ССР[1]
Бўйи 1.85 cм (12 ин) [2]
Амплуаси Дарвозабон
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Эрон Фоолад Ф.C.
Рақами 1
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2009—2010 Ўзбекистон Пахтакор
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2012—2013 Ўзбекистон Машъал 4 (0)
2014—2015 Ўзбекистон Насаф 18 (0)
2016—2017 Ўзбекистон Нефтчи 38 (0)
2018—2019 Ўзбекистон Қўқон 1912 32 (0)
2019—2024 Ўзбекистон Навбаҳор 139 (0)
2024— Эрон Фоолад Ф.C. 3 (0)
Миллий терма жамоа
2018— Ўзбекистон Ўзбекистон 32 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(6-сентябр 2024-йил учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (6-сентябр 2024-йил учун)

Футболчилик фаолияти

edit

У катталар футболидаги дебютини 2012-йилда „Машъал“ клуби сафида ўтказган ва у ерда икки мавсум ўтказиб, 4 та чемпионат ўйинида қатнашган[5][6].

„Насаф“ клуби мураббийлар штабининг эътиборига эга бўлиб, у 2014-йилда жамоага келиб қўшилди. Футболчилик фаолиятининг кейинги икки мавсумини Қарши шаҳри жамоасида ўтказган[7][8].

2016-йилда у „Нефтчи“ (Фарғона) клуби билан шартнома имзолаган ва футболчилик фаолиятининг кейинги икки йилини Фарғона жамоаси таркибида ўтказган[9][10][11].

У „Қўқон 1912“ жамоаси сафига 2018-йилда келиб қўшилган[12][13]. Бир мавсум давомида Қўқон жамоасида 32 та ўйинда иштирок этган. 2019-йилнинг 24-январ куни у Наманганнинг „Навбаҳор“ жамоаси билан шартнома имзолаган[14][15].

2024-йил 26-июлда Эрон Форс кўрфази Про лигаси сиҳтирокчиси, Хузистоннинг „Фоолад“ жамоасига 300 минг еврога трансфер қилингани эълон қилинган[16].

Халқаро фаолияти

edit

2018-йилнинг 16-октабр куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Қатар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида дебют учрашувини ўтказди[17][18].

Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг 2019-йилда Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги учун қайдномасига киритилди[19][20]. 2023-йилги Қатарда ўтказилган АФC Осиё кубогида асосий дарвозабон сифатида иштиролк этган ва 5 та ўйинда иштирок этган.

Карера статистикаси

edit

Халқаро

edit
Ўзбекистон терма жамоаси
Йил Ишт Гол
2018 1 0
2019 0 0
2020 0 0
2021 1 0
2022 9 0
2023 10 0
2024 6 0
Тотал 27 0

2023-йил 11-октябр ҳолатига кўра[21]

Ютуқлари

edit

Клуб

edit

Манбалар

edit
  1. „О'ткир Юсупов: "Эктор Куперга вақт керак..."“.
  2. „О'ткир Юсупов Трансфермаркт сайтида“.
  3. „Ўткир Юсуповни табриклаймиз!“. 2023-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-октябр.
  4. „Қозог'истон, Ог'ир синовлар, Пулнинг камлиги, О'ткир Юсупов ҳикояси“. 2023-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-октябр.
  5. „Денис Иванков: «Кўпчилик мураббийлар Санжар Қувватовдек дарвозабон билан ишлашни орзу қилишади»“. 2023-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-октябр.
  6. „«Машъал» дарвозабони билан шартномани узайтирди“. 2023-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-октябр.
  7. „“Насаф” янги ўйинчиларини таништирди“. 2023-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-октябр.
  8. „Денис Иванковнинг яна бир кашфиёти“. 2023-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-октябр.
  9. „«Насаф» дарвозабони «Нефтчи»га ўтди“. 2023-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-октябр.
  10. „"Нефтчи": Ўткир Юсупов ва Сардор Эминов билан 2 йиллик шартмона имзоланди“. 2023-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-октябр.
  11. „Олий лига клубларининг эътиборли трансферлари. (2-қисм)“. 2023-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-октябр.
  12. „«Қўқон-1912» янги футболчилар билан шартнома имзолади“. 2023-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-октябр.
  13. „«Қўқон-1912» жамоаси янги футболчиларни таништирди“. 2023-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-октябр.
  14. „"Қуруқ ўйин"лар кимда кўпроқ?“. 2022-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-ноябр 2022-йил.
  15. „Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони «Навбаҳор»га ўтди“. 2023-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-октябр.
  16. „Трансфермаркт: «Фулад» Ўткир Юсуповни «Навбаҳор»дан 300 минг еврога сотиб олди“ (2024-йил 26-июл).
  17. „Унутилаёзган ғалабаларнинг тотли таъми“. 2023-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-октябр.
  18. „Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоасининг Қатарга қарши асосий таркиби маълум“. 2023-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-октябр.
  19. „Ўзбекистон терма жамоаси Дубайга етиб бориб, меҳмонхонага жойлашди (фото)“. 2023-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-октябр.
  20. „АФC Асиан Cуп УАЭ 2019 Cомплете Сқуад Лисц“ (ПДФ). Тҳе-АФC.cом. Асиан Фоотбалл Cонфедератион (27-декабр 2018-йил). 2018-йил 28-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-декабр 2018-йил.
  21. Уткир Юсупов Натионал-Фоотбалл-Теамс.cом сайтида

Ҳаволалар

edit