Jump to content

Георгий Мушел

From Vikipediya
Revision as of 17:46, 5 December 2021 by MalikxanBot (talk | contribs) (Bot v1: Tuzatmalar)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Георгий Александрович Мушел (1909.29.7, Тамбов - 1989.27.12, Тошкент) — композитор, пианиночи, педагог. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1944). Москва консерваториясини тугатгач (1936), Тошкент консерваториясида ўқитувчи, профессор (1976). Ўз ижодида Европа композиторлик (мас, М.Равел, С. Прокофев) мусиқаси анъаналарини давом эттириб, ўзбек мусиқа меросига хос усул ва оҳангларга, шакл ва услубларга ижодий таянган. Ўзбекистонда биринчилар катори симфония (1938), балет, камер мусиқа жанрлари ривожига асос солган. "Фархрд ва Ширин" операси (В.Успенский билан ҳамкорликда, 1957), "Муқимий" (1953), "Равшан ва Зулхумор" (Т.Жалилов билан, 1957) каби мусиқали драмалар, "Раққоса" (1952), "Вахт гули" (1959), "Кашмир афсонаси" (1961), "Самарқанд ҳақида афсона" (1971) балетлари, 3 симфония, фортепиано ва оркестр учун 6 консерт, скрипка ва оркестр учун консерт, орган асарлари, камер мусиқа (жумладан, "24 прелюдия ва фуга", 1975), романс, қўшиқ, кинофилмларга мусиқалар муаллифи. М. рассом сифатида турли жанрларда 100 дан ортиқ тасвирий асар яратган. Тошкентда М. номидаги ёш мусиқачилар танлови ўтказилади (1994-йилдан).

Адабиёт

[edit | edit source]
  • Пеккер Я., Георгий Мушел, М., 1966.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил