Jump to content

Черкасси вилояти

From Vikipediya

Черкасси вилоятиУкраина таркибидаги вилоят, 1954-йил 7-январда ташкил этилган. Майдони 20,9 минг км². Аҳолиси 1336,8 минг киши (2004), асосан, украинлар, шунингдек, рус, белорус ва бошқамиллат вакиллари ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси 43%. 20 маъмурий туманга бўлинган, 15 шаҳар, 19 шаҳарча бор. Йирик шаҳарлари: Черкасси, Уман, Смела, Звенигород, Золотоноша, Канев, Шпола. Маркази – Черкасси шаҳри.

Кременчуг ва Канив сув омборларининг (Днепр дарёси) ҳар иккала соҳилида. Ўнг соҳилидаги катта қисми Днепрбўйи қирлари (энг баланд жойи 270 м), чап соҳилидаги қисми Днепрбўйи пасттекислигида жойлашган. Иқлими мўътадил континентал, январнинг ўртача температураси –5°, июлники 19,5°. Йиллик ёғин 450–500 мм. Вегетация даври 206–212 кун. Йирик дарёси — Днепр. Типик подзоллашган қора, сур тупроклар, чап соҳилида ўтлоқ ва чимли подзол тупроқлар кенг тарқалган. Вилоят ҳудудининг 15,5% ўрмон. Дашт ўсимликлари кам тарқалган. Ўрмон ва дашт ҳайвонлари учрайди.

Хўжалигининг етакчи тармоғи — озиқ-овқат саноати (гўшт комбинатлари, сут, спиртарақ ва бошқа заводлар). Қандшакар ишлаб чиқариш бўйича вилоят мамлакатда 1ўринда. Машинасозлик ва металл созлик ривожланган. Кимё комбинати, кимёвий тола, кимёвий реактивлар, пластмасса заводлари ишлаб турибди. Шойи ва ип газламалар, гигроскопик пахта, тикувчилик буюмлари ишлаб чиқарилади. Черкаси иссиқлик электр маркази ва Канив ГЕС вилоятни электр энергияси билан таъминлайди. Қурилиш саноати ривожланган (уйсозлик комбинати, гранит карери, ғишт заводлари). Черкаси вилояти лавлагидон экинлари етиштириш ва гўшцут чорвачилигига ихтисослашган. Дон, қандлавлаги, картошка, озуқа экинлари экилади. Боғдорчилик ва сабзавотчиликнинг ҳам салмоғи катта. Вилоят хўжаликларида қорамол, қўечки ва парранда боқилади.

Черкаси вилояти узунлиги 605 км, қаттиқ қопламали автомобил йўллари узунлиги 5,6 минг км га яқин. Днепр дарёсида кема қатнайди. Ҳаво транспорти ривожланган. 3 олий ўқув юрти, 7 музей, 2 театр, филармония фаолият кўрсатади[1].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. "Черкасси вилояти" ЎзМЕ. Ч-ҳарфи Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил