Jump to content

Адрес

From Vikipediya

Адрес (франс. адресе – юбормоқ) – 1) бирор муассаса жойлашган ёки шахс яшайдиган жойнинг батафсил номи; манзил; 2) ёзма табрикнома, ёд-нома; асосан таваллуд куни муносаба-ти билан топ ширилади; 3) кибернетикада электрон ҳисоблаш машинаси (ЭҲМ) да ахборатларнинг жойлашган ўрнини аниқловчи код. Ҳақиқий, нисбий, тимсо-лий А.лар бор. Ҳақиқий А.– ахборотлар сақланадиган ячейка (блок, қурилма)лар рақамига мос келадиган аниқ кодлар. Нисбий А. алоҳида танланган ячейка-199дан ҳисобланадиган хотира ячейкалари рақами. Тимсолий А. дастурлашда қулайлик учун қўлланиладигаи А.нинг шартли белгиланиши. Машинада А. де-шифратор билан ўзгартирилади. Одатда, хо-тира курилмасининг ҳар бир ячейкасига тенг разрядли ахборот қабул қилинади. Ячейкалар кетма-кет рақамланган бўлиб, уларнинг ҳар бири доимий адрес-рақамга эга. Командаларда А. иккилик сон билан ифодаланиб, хотира курилмасининг те-гишли ячейка рақамига тенг бўлади.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил