Дурронийлар давлати
Дурронийлар давлати - дастлабки мустақил афғон давлати (1747— 1818). Асосчиси — Аҳмадшоҳ Дурроний. Нодиршоҳ салтанати емирилгач пайдо бўлган. 1761 й.га келиб, Д. д.га шарқдан Панжоб, Кашмир, Синд ва Белужистон, ғарбдан Хуросон ва Шарқий Сеистон, шим.дан Жан. Туркистон (Балх, Бадахшон ва б.) кирган. Бу даврда Афғонистон шаҳарларининг иқтисоди, маданияти ривожланди. Транзит савдо кўпайди, Ҳиндистон ва Эрондан асир олинган ҳунармандлар келтирилди. Пойтахти — Қандаҳор ш. (1773/74 й.гача). Темуршоҳ (1773—93) эса пойтахтни Кобулга кўчирди. Дурроний шохлари саройида Ҳофиз Раҳматхон, Абдулҳамид, Афзалхон Хаттак каби етук шоирлар ижод қилган. Афғон қабила хонларининг йирик мулкдорларга айланиши мамлакат бирлиги учун қаттиқ зарба бҳ.|ди. Аҳмадшоҳнинг невараси Замоншоҳ (1793—1801) мулкдорларнинг ўзаро урушлари, сардОрларнинг бебошлигига чек қўйишга уринсада, унга эришолмади. Панжоб ва Жан. Туркистонда қўзғолонлар кўтарилиб (1768, 1779, 1789), мустақил амирликлар (Ҳирот, Кобул, Қандаҳор, Пешавор ва б.) вужудга келди (1818).
Адабиёт
[edit | edit source]- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |