Jump to content

Фоужел Роберт

From Vikipediya
Роберт Wиллиам Фогел

ФОУЖЕЛ (Фогел) Роберт (1926.1.7, НюЁрк) — америкалик иқтисодчи. Корнел университетини тугатган (1948). 1965-йилдан Чикаго, 1975-йилдан Гарвард унтлари профессор 1981-йилдан Чикаго университетидаги Ахрлишунослик иктисодиёти маркази бошлиғи. Иқтисодий тадқиқотлар Миллий бюроси билан ҳамкорлик қилган, АҚШнинг узоқ муддатли иқтисодий ривожланиш тадқиқотлари дастурини бошқарган. Фоужел илмий ишлари узоқ даврларнинг иқтисодий тарихини моделлаштириш, янги технологияларнинг иқтисодий ривожланишга таъсири, иқтисодий демография масалаларига бағишланган. "Клиометрия" ёки тарихий жараёнларни ўрганишда иқтисодий назария ва миқдорий усуллардан фойдаланадиган "янги иқтисодий тарих" асосчиларидан бири. Нобел мукофоти лауреати (1993; Д. Норт билан бирга).