Jump to content

Галисия

Координаталари: 42°48′0″Н 7°54′0″W / 42.80000°Н 7.90000°W / 42.80000; -7.90000
From Vikipediya
Галисия
Автоном Жамоат
{{{расмий_номи}}}нинг байроғи
Байроқ
{{{расмий_номи}}}нинг расмий герби
Герб
42°48′0″Н 7°54′0″W / 42.80000°Н 7.90000°W / 42.80000; -7.90000
Мамлакат Испания
Майдон 29,574.4 км2 (11,418.7 кв ми)
Аҳолиси
 (2016)
2,718,525
Зичлиги 92 киши/км2
Вақт минтақаси УТC+1, ёзда УТC+2
Галисия харитада
Галисия
Галисия

Галисия — Испаниянинг шим.ғарбий қисмидаги мухтор вилоят, Атлантика океани соҳилида. Майд. 29,4 минг км2. Аҳолиси 3,15 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Маъмурий маркази — Ла-Коруня. Бош шаҳри — Сантяго-де-Компостела. Галисия таркибига Ла-Коруня, Луго, Оренсе, Понтеведра провинсиялари киради.

Галисияда қадимда галлеклар қабиласи яшаган, кейинчалик вилоят ҳам кабила номи билан аталган. 5-аср бошларида Галисияни свевилар, 8-аср бошларида араблар эгаллади. 718 йилда араблар мағлубиятга учрагач, Галисияни Астурия қироллари ўзла-рига бўйсундирдилар. Галисия 1065—72 йилларда мустақил қироллик бўлган, 1072-йилда Кастилияга қўшиб юборилган. 1936-йил Галисияда референдум ўтказилиб мухтор вилоят эълон қилинди.

Релефи тоғлик, бал. 400–600 м, шарқида 1800 м гача, тор даре водийлари билан ўйилган. Қирғоқларида қулай табиий бухталар бор. Иқлими мўътадил океан иқлими, йилига 2500 мм ёғин ёғади. Кенг баргли тоғ ўрмонлари ва бутазорлар кўп.

Галисия асосан аграр вилоят. Чорвачиликда қорамол, чўчқа боқилади. Маккажўхори, жавдар, картошка экилади. Балиқ овлаш ва ўрмончилик катта аҳамиятга эга. ГЕС кўп. Кемасозлик ривожланган (мамлакат кемасозлигининг 1/2 қисми). Озиқ-овқат (балиқ, айниқса сардина консервалари ишлаб чиқариш) саноати, автомобил ишлаб чиқариш, нефтни қайта ишлаш ва алюминий заводлари бор.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил