Гипокапния
Appearance
Гипокапния (гипо... ва юн. капнос — тутун) — қонда карбонат ангидрид (СО2)нинг камайиши. Соф кислороддан ёки СО2 камайган ҳаводан ҳамда атмосфера босими паст шароитда нафас олганда, ҳаллослаганда, шунингдек, сунъий нафас олдирилганда кузатилади. Қонда кислород етишмаслиги каротид синус хеморесепторларини таъсирлаб, нафас олишни тезлатади, натижада СО2 алвеоляр ҳаводан ва қондан чиқиб кетади.
Адабиётлар
[edit | edit source]- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |