Jump to content

Гудрон

From Vikipediya

Гудрон (франсузча: гоудрон) — қора смола. Нефтни атмосфера босими ва вакуум остида ҳайдаш пайтида 450—600° оралиғида қайнаб чиқадиган фраксия қолдиғи. Гудрон нефтнинг табиатига қараб унинг массасининг 10—45% игача ҳосил бўлади. Гудрон қовушқоқ суюклик ёки қаттиқ асфалцимон ялтироқ маҳсулотдир. Таркибида парафин, нафтен катори ва ароматик углеводородлар (45—95%), асфалтенлар (3—17%), шунингдек, деасфалтланган маҳсулотлардан силикагелда адсорбсияланадиган нефт смолалари (2—38%) бўлади. Гудроннинг злементар таркиби (массасига нисбатан % ҳисобида): 85—87 С, 9,3— 11,8 Н, 0,2-6,3 С, 0,2-0,7 Н, 0,08-1,25 О. Бундан ташқари, гудронда нефт таркибида мавжуд бўлган барча металлар консентрланади; унда ванадийнинг миқдори 0,046% га, никел эса 0,014% гача етиши мумкин. Нефтнинг табиати ва ундан газойл франксияларини ажратиб олиш даражасига қараб гудроннинг зичлиги 950–1030 кг/м3 га, коксланиши 8—26% гача (масса жиҳатидан), қотиш температураси 12—55° гача, ўз-ўзидан ёниш температураси 29 дан 350° гача бўлади. Гудрон йўл қурилиши материали сифатида йўлкалар ва қурилиш битумлари, оз миқдорда кул ҳосил қилувчи кокслар, сурков мойлари, ёқилғи газлар ва мотор ёнилғилари ишлаб чиқаришда қўлланади.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил