Латиш тили
Appearance
Латиш тили | |
---|---|
Миллий номи | латвиэšу валода |
Мамлакатлар |
Латвия Европа Иттифоқи |
Сўзлашувчиларнинг умумий сони | 1 500 000 |
Алифбоси | Лотин алифбоси ва Латвиан алпҳабет |
Тил кодлари |
Латвиан (латвиэšу валода) — Латвиянинг расмий тили. Ҳинд-европа оиласининг болтиқ тиллари гуруҳига мансуб, унга энг яқин тил литовчадир. Латиш тилида 1 млн 300 мингга яқин киши гаплашади (2000). У 3 та асосий — ўрта латиш (Марказий Латвия; бу диалект асосида адабий латиш тили шаклланган), ливон (Курземенинг шимолий ва Видземенинг шимоли-ғарбий қисмлари), юқори латиш (Шарқий Латвия) лахжаларига бўлинади. Латиш тилида архаик хусусиятлар кам, одатда, урғу сўзнинг биринчи бўғинига тушади; фонетик таркиби барча унлиларнинг узун ва қисқа бўла олиши билан ҳарактерлидир. Латиш тили ёзуви 16-асрда лотин алифбоси асосида пайдо бўлган.[1]
Манбалар
[edit | edit source]Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |