Микронезия Федератив Штатлари
Микронезия Федератив Давлатлари Федератед Статес оф Миcронесиа
| |
---|---|
Шиор: "Пеаcе, Унитй, Либертй" | |
Мадҳия: Патриоц оф Миcронесиа | |
Пойтахт | Паликир |
Расмий тил(лар) | Инглизча |
Ҳукумат | Президентлик Республика |
Петер М. Чристиан | |
Ёсиwо П. Георге | |
Мустақиллик (БМТ васийликдаги АҚШ ма'муриятидан) | |
• Сана |
3-ноябр 1986 |
Майдон | |
• Бутун |
1,399 км2 (181-ўрин) |
• Сув (%) |
<1 |
Аҳоли | |
• 2002-йилги рўйхат |
46,962 (211-ўрин) |
• Зичлик | 33/км2 |
ЙИМ (ХҚТ) | 2005-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$277 мил. (213-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$5,898 |
Пул бирлиги | АҚШ Доллар (УСД) |
Вақт минтақаси | УТC+10...+11 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC+10...+11 |
Қисқартма | ФМ |
Телефон префикси | 691 |
Интернет домени | .фм |
|
Микронезия (Миcронесиа), Микронезия Федератив Давлатлари, Микронезия Федератив Штатлари (МФСҲ) (Тҳе Федератед Статес Миcронесиа) — Тинч океаннинг ғарбий қисмида, Каролина ороллари архипелагида жойлашган давлат. Майдони 702 км². Аҳолиси 134,6 минг киши (2001). Улар, асосан, микронезлар бўлиб, христиан динига эътиқод қилади. Расмий тил — инглиз тили. Пойтахти Паликир шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 4 штатга бўлинади. БМТ аъзоси
Давлат тузуми
[edit | edit source]Микронезия — АҚСҲ билан "эркин уюшган" давлат. Амалдаги кон-ституцияси 1979-йил 10-майда қабул қилинган, кейинчалик ўзгаришлар киритилган. Давлат ва ҳукумат бошлиғи — президент (1999-йилдан Лео Фолкам). У вице-президент билан бирга парламент томонидан 4 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи органи — МФСҲ Конгресси (бир палатали парламент). Ижроия ҳокимиятни президент ва ҳукумат амалга оширади.
Табиати
[edit | edit source]Микронезия ороллари келиб чиқиши жиҳатидан маржон оролларига ва вулкан отилишидан пайдо бўлган оролларга бўлинади. Боксит ва фосфорит конлари бор. Иқлими экваториал ва субекваториал иқлим. Ойлик ўртача температура — январда 26°, июлда 28°. Ёғин йил давомида бир меъёрда (2000–6000 мм) ёғади. Каролина ороллари атрофида кучли тропик довуллар бўлиб туради. Табиий ўсимликлари вулкан оролларида доим яшил тропик ўрмон (палма, дарахцимон қирққулоқ, бамбуклар), қисман саванналардан иборат. Маржон оролларида ўсимлик кам. Жониворлардан каламуш, кўршапалак, тимсоҳ, илон, калтакесак, денгиз кушлари учрайди.
Тарихи
[edit | edit source]Ҳозирги Микронезия давлатининг худуди 17—19-асрларда Испанияга қарашли бўлган. 1889-йилда Германия Каролина оролларини Испаниядан сотиб олди. 1914-йилда оролларни Япония босиб олди, Иккинчи жаҳон урушида АҚСҲ эгаллади. 1947-йилдан АҚСҲ томонидан бошқариладиган БМТ васийлигидаги ҳудудга айланди. 1978-йилда Каролина ороллари АҚСҲ билан "эркин уюшган" ҳудуд мақомини олди. Бу ҳақдаги шартнома 1982-йилда имзоланди, 1986-йил 3-ноябрда кучга кирди ва МФШга ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқини берди, аммо мудофаа, молия ва ташқи ишлар масалаларини АҚСҲ ихтиёрида қолдирди. Микронезия — 1991-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 3-ноябр — Мустақиллик куни (1991).
Иқтисодиёти
[edit | edit source]Иқтисодиётининг асоси — қишлоқ хўжалиги бўлиб, унинг маҳсулоти аҳолининг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини қондирмайди. Маҳаллий аҳоли балиқ овлаш, кокос палмаси, банан, ситрус мевалар, шакарқамиш, шоли етиштириш билан шуғулланади. Нон дарахти, батат, таро ҳам экилади. Чорвачилигида асосан қорамол, эчки, чўчқа боқилади. Автомобил йўллари узунлиги 226 км. Хорижий сайёхлик ривожланган. Четга копра, ҳунармандчилик буюмлари, балиқ, кокос ёғи чиқаради. Савдо-сотиқдаги асосий мижозлари — АҚСҲ, Япония. Пул бирлиги — АҚСҲ доллари. "Нешнл юнион" ("Миллий игти-фоқ", 1980-йилдан), "Чуук нюс кроникл" ("Чуук янгиликлари хроникаси", 1983-йилдан) газ.лари нашр этилади. МФСҲ ижтимоий ахборот бошқармаси ҳукумат маҳкамаси бўлиб, у минтақавий радиостансияга эга. Ҳар бир штатда телевидение хизмати мавжуд.[1]
Манбалар
[edit | edit source]Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |