Jump to content

Наполеон урушлари

From Vikipediya

Наполеон урушлари - Наполеон Сконсуллиги (1790—1804) ва императорлиги (1804—14, 1815) даврида Франсия олиб борган урушлар. Наполеон урушлари босқинчилик ҳарактерида бўлган. Франсия Наполеон ҳарбий диктатураси ўрнатилган вақтда (1799) 1789—99 йилларда тузилган 2-антифрансуз коалиция (Россия, Буюк Британия, Австрия, Туркия, Неапол қироллиги ва бошқалар) билан уруш ҳолатида эди. 1800-йил Россия иттифоқчилар билан келиша олмай коалициядан чиққан. Натижада 2-коалиция расман ўз фаолиятини тугатган. Фақат Буюк Британия урушни давом эттирган. 1805-йил 3-антифрансуз коалицияси (Буюк Британия, Австрия, Швеция, Россия) ташкил топган. Шу йили инглиз флоти адмирал Нелсон раҳбарлигида бирлашган испан-франсуз флотини тормор қилган. Бироқ Наполеон қурукликда катта муваффақиятга эришган. У Аустерлиц яқинидаги жангда (1805-йил 2 декабр) Россия-Австрия қўшинларини оғир талафотга учратди. Австрия Франсия билан сулҳ тузишга мажбур бўлган (1805-йил 26 декабр). Россия ва Буюк Британия, Пруссия билан Швеция қўшилиб 4-антифрансуз коалицияси вужудга келган (1806-йил сентабр). 1806-йил октабрда Пруссия франсуз қўшинлари томонидан босиб олинган. 1807-йил июнда Наполеон И Фридланд остонасида рус қўшинларини енгган. 1809-йил Буюк Британия билан яна иттифоқ тузган (5-антифрансуз коалицияси) Австрия қушинларини тор-мор келтирган. Наполеон империясига хал қилувчи зарба Россияда берилган. М. И. Кутузов қўмондонлигида рус армиясининг кураши натижасида Наполеоннинг "Буюк армияси" мағлуб бўлган. Россиядан чекинаётган франсузларга қарши Европа мамлакатларида озодлик уруши бошланиб кетган. 1813-йил февралда Пруссия Россия билан иттифоқтузган. Бу иттифоқ 6-антифрансуз коалиция (Россия, Буюк Британия, Пруссия, Швеция, Австрия ва бошқалар)нинг ташкил топишига асос бўлган. Шу йили Лейпсиг жангида Германия озод қилинди. 1814-йил март охирида иттифоқчилар армияси Парижни ишғол қилган. Апрелда Наполеон 1 тахтдан воз кечишга мажбур бўлган (6-апрел) ва у Элба о.га сургун қилинган. 1815-йил 1-мартда Наполеон И 1000 кишилик отряд билан оролдан чиқиб Парижга юриш қилган ва 20-мартда қайта тахтга ўтирган. Лекин, Европа давлатлари уни тан олмаганлар. 25-мартда Россия, Буюк Британия, Австрия, Пруссия ўртасида Наполеон Франсиясига қарши иттифоқ (7-анти-франсуз коалицияси) тузилган. 18-июнда Наполеон армияси Ватерлоо жангида инглиз-прусс қўшинлари томонидан тор-мор келтирилган. 22-июнда Наполеон тахтдан воз кечган. 1815-йил 20-ноябрда иттифоқчилар билан Франсия ўртасида Париж сулҳ шартномаси им-золаниб, унга кўра Бурбонлар ҳокими-яти яна қайта тикланган.

Шодмонқул Пиримқулов.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил