Пантеизм
|
Пантеизм (пан… ва юн. тҳеос — худо) — худо билан табиат бир нарса, улар бир бутунни ташкил қилади деб ҳисобловчи диний ва фалсафий таълимот. Пантеизм атамасини фанга Ж. Толанд киритган (1705). Бу тушунча Шарқда вужудиюн номи билан аталади. Пантеистик тамойиллар ўрта асрлардаги ереслик мистикасида кўзга ташланган. Пантеизм Уйғониш даври натурфалсафаси ва бошқа Спиноза („худо“ ва „табиат“ тушунчаларини бир нарса деб билган) ҳамда И.Г.Гердер, И.В.Гёте ва немис классик фалсафасига хос[1].
Манбалар
[edit | edit source]Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |