Jump to content

Қувондиқ Искандаров

From Vikipediya

Искандаров Қувондиқ (1930-йил 10-сентябр, Ҳазорасп тумани — 2004-йил 20-июл) — Ўзбекистон халқ ҳофизи (1998). Ҳожихон Болтаев мактаби давомчиси. Ашулачилик сирларини дастлаб Озод Жабборовдан, кейинчалик устозона йўлларини Ҳожихон ва Нурмуҳаммад Болтаевлардан ўрганган. Ўзбек давлат филармонияси („Хоразм“, „Лазги“ ансамбллари)да яккахон хонанда (1958—1985). Тошкент мусиқа коллежи ва Ўзбекистон консерваториясида педагог (1999-йилдан). Репертуаридан Хоразм („Феруз 1,2“ савтлари билан. „Сегоҳ“, „Дугоҳ“, „Оразибон“, „Катта Сувора“, „Чапандози Сувора“ ва бошқалар), ФаргонаТошкент („Танавор 1“, „Гиря 1.2“, „Таманно“ ва бошқалар) мумтоз йўллари, куйини ўзи басталаган асарлар („Суҳбатлашайлик“, „Учралим“. „Узоқдасан“, „Иккимиз“, „Қайласан“, „Индамас Сувора“ ва бошқалар), шунингдек, туркман ва озарбайжон халқ қўшиқлари ўрин олган. Искандаров сўлим, ёқимли, барча регистрларда жарангдор ва жозибали овоз соҳиби. У ўзбек мумтоз ашулачилик анъаналарига таяниб ўзига хос ижро йўлини яратган. Услуби шижоат ва жўшқинлиги билан ажралиб туради. И. Ф. Давлетов, М.Дадабоева, Р.Қурбонов, А.Дадаев, Ў.Оллаберганов, Г.Ғоибова, Ш. Матёқубов каби хонандаларга устозлик қилган. Осиё давлатларида гастролда бўлган. Ижролари грампластинка ва Ўзбекистон радиоси фонотекасига ёзилган.