Jump to content

Реквием

From Vikipediya

Реквием (лот. регуиэм – ором, тинчлик) – мархумлар хотирасига бағишланган месса тури, диний мусиқа жанри, лотин матнларига айтиладиган вокал ёки вокал чолғу туркуми. Тантанавор мессадан баъзи („Глориа“, „Cредо“) қисмларининг ўрнига бошқа („Регуиэм аэтернам“ – „Абадий ором“, „Диэс ираэ“ – „Қиёмат“ каби) қисмларнинг киритилиши билан фарқланади. Қайғули, мотамсаро характерга эга. Дастлаб бир овозли григориан хорали куйларига асосланган. 15-асрдан кўп овозли хор полифоник асари (Г. Дюфаи, Й. Окегем, О. Лассо, Ж. Палестрина), 17-асрдан хор, яккахон хонандалар ва оркестр учун гомофония услубидаги йирик асар сифатида ривож топди. В. А. Моцарт, Г. Берлиоз, Ж. Верди, И. Брамс Р.лар мазкур жанрининг энг машҳур намуналаридир. 20-аср композиторлари (И. Стравинский, А. Шнитке ва бошқалар) диний (лотин) матнлари қатори замонавий шоирлар шеърларидан ҳам фойдаланишган (Мас, Б. Бриттеннинг „Ҳарбий реквием“и). Ўзбекистонда Р. жанрига М. Бурҳонов („Абадий хотира“, 1996), Ф. Яновяновский („Реквием“, 1997)лар мурожаат қилишган[1].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил