Шухрат Бафаев
Шуҳрат Ғофурович Бафоев | |
---|---|
Таваллуди |
1963-йил 19-июн |
Таълими | Самарқанд давлат университети |
Партияси | Ўзбекистон Либерал демократик партияси |
Шухрат Гафурович Бафаев[1] (1963-йил 19-июнда туғилган, Ғиждувон, Бухоро вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР) – ўзбек ҳуқуқшуноси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси.
Таржимаи ҳоли
[edit | edit source]Шуҳрат Бафоев 1963-йил 19-июнда Бухоро вилоятида туғилган. 1986-йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. 1995-2006-йилларда Сирдарё давлат педагогика институтида ўқитувчи бўлиб ишлаган.
2005-2014-йилларда „Адвокат“ фирмаси ҳуқуқшуноси, Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти Бухоро вилояти ахборот-таҳлил маркази раҳбари бўлган[2].
2014-йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган.
2018-йилдан Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари бўлган[3][4].
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ „Бафаев Шухрат Гафурович“. парлиамент.гов.уз. Қаралди: 6-ноябр 2024-йил.
- ↑ „Депутаты“. парлиамент.гов.уз. 2021-йил 6-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 6-май.
- ↑ „Изменен состав некоторых комитетов Законодательной палаты Олий Мажлиса“ (ру). менингфикрим.уз. 2021-йил 6-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 6-май.
- ↑ „Кандидаты“ (ру). элеcтионс.уз. 2021-йил 6-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 6-май.