Jump to content

Vikipediya:Яхши мақола номзодлари

From Vikipediya

Бу саҳифада яхши мақола номзодлари кўрсатилади. Номзод мақолага „яхши“ унвонини бериш-бермасликни фойдаланувчилар ҳал қилишади. Агар номзод мақола камчиликлари бўлса, улар шу ерда кўрсатилиши керак.

Овоз бераётганда {{розиман}} ёки {{қаршиман}} андозаларидан фойдаланишингиз мумкин.


Яхши мақолалар асбоблари
Алоқадор мавзулар

Архив

Номзодликка қўйиш

  1. Мақолани номзодликка қўйишдан аввал, бу мақола тайинли мезонларга жавоб беришига ишонч ҳосил қилинг.
  2. Номзод қилиб кўрсатилаётган мақола мунозара саҳифасининг энг тепасига {{subst:YMN}} андозасини жойланг.
  3. Жойланган андозадаги „Мақолани яхши мақола унвонига номзод қилиб кўрсатинг“ ҳаволаси устига босинг.
  4. Саҳифа очилгандан сўнг, керакли жойларни тўлдириб, саҳифани чоп этинг.
  5. Қуйидаги матндан нусха олинг: {{Vikipediya:Yaxshi maqola nomzodlari/nomzod maqola nomi}}. Сўнгра, ҳозир ўқиб турган саҳифангиздаги Номзодлар бўлимининг энг тепасига нусха олган матнингизни қўшинг. Нусха олган матнингиздаги „номзод мақола номи“ деган қисмини номзод қилиб кўрсатмоқчи бўлган мақола номи билан алмаштиринг ва ўзгаришларни чоп этинг.


Номзодлар

[edit source]
Номинатор(лар): Ситора Облакулова (мунозара) 14:33, 2024-йил 6-сентябр (УТC)[reply]

Ушбу мақола Баҳрайн спортчиларининг Ёзги Олимпиада о'йинларидаги иштироки ҳақида. Мақола энwикида яхши мақола статусини олган. Спорт мавзусидаги сифатли мақолалар сонини ошириш мақсадида о'збек тилига таржима қилдим. О'қиб ко'риб, овоз беришда иштирок этишингизни со'райман. Ситора Облакулова (мунозара) 14:33, 2024-йил 6-сентябр (УТC)[reply]

Фикрлар

[edit source]

Билгиқутида камчилик бор экан. Навбох андозалари қўшиш керак. Иброҳимжон 14:49, 2024-йил 6-сентябр (УТC)[reply]

Розилар

[edit source]

Қаршилар

[edit source]

Бетарафлар

[edit source]

Хулоса

[edit source]
Номинатор(лар): Лили (суҳбат) 11:50, 16-Июл 2024 (УТC)

Ассалому алайкум, Ҳиндистон собиқ президенти ҳақидаги ушбу мақолани ЙМ статусига қўйишни жоиз топдим. Мақола энwикида ҳам айни шу статусга лойиқ кўрилган. Бу мақола тарих соҳаси бўйича википедияни ривожлантириш, ҳамда википедия фойдаланувчилари учун фойдали манба бўлади деган умиддаман. Мақолани кўриб чиқиб, фикрларингизни қолдиришингизни сўрайман. Лили (суҳбат) 11:50, 16-Июл 2024 (УТC)

Фикрлар

[edit source]
  • Кириш қисмида ҳам камчиликлар бор.
  • Йиллар орасида тире бўлади.
  • Баъзи жойларда Фахруддин баъзи жойларда эса Фахриддин бўлиб кетган. Мақолани яна бир кўздан кечириб чиқсангиз яхши бўлади. Иброҳимжон 12:11, 16-Июл 2024 (УТC)
    Ассалому алайкум, хатоларимни кўриб, тузатиб чиқдим. Раҳмат. Лили (суҳбат) 04:01, 17-Июл 2024 (УТC)

Мақола анча яхши расмийлаштирилган лекин айрим камчиликлари мавжуд:

  1. Аввало кириш қисмидаги қизил линкли мақолалар. Премаблуа қисмининг бош саҳифада кўринишини ҳисобга олган ҳолда қизил линкли мақолаларни ҳам яратиб чиқишликни тавсия қиламан.
  2. Раҳмон, шунингдек, лавозимда вафот этган биринчи мусулмон ва биринчи президент бўлган Зокир Ҳусайн қабрининг ҳам меъмори бўлган жумласи таҳрирга муҳтож. Шунингдек, Раҳмон биринчи ўз лавозимдалик вақтида вафот этган, мусулмон президент Зокир Ҳусайн қабри қурилишида ҳам меъморлик қилган кўриниши назаримда бирмунча тушунарлироқ бўлади.
  3. Шу билан биргаликда айрим ўринларда пунктуация (асосан вергул) билан боғлиқ кичик муаммолар мавжуд.
  4. Айрим ички викилинкларда бошқача мақолада эса бошқа кўриниши берилган. Масалан, Фаисал – Файсал ибн Абдулазиз ас-Сауд мақоласига йўналтириш беради. Шу сингари камчиликлар бир неча ўринларда кузатилганлиги боис ички ҳавола берилган қисмларни қайта кўриб чиқиш даркор.
  5. Мақола таркибида кўплаб мураккаб қўшма гаплар мавжуд. Уларни тушунарлироқ ҳолатга келтириш, зарур бўлса содда гапларга ажратиш лозим.
  6. Тушунишга қийин бўлган тушунча ва терминлар, жой номларига ички ҳавола беришни тавсия қиламан. Кейинчалик мақолалар яратилгач, бу мақола ҳам ўқувчига янада тушунарлироқ бўлади.

Юқоридаги камчиликларни бартараф этган ҳолда, мақолани яна бир қайта кўриб чиқинг. ПанПанЧик #ёзиш 06:10, 3-август 2024 (УТC)

Ассалому алайкум, қизилдаги мақолаларни яратиб чиқдим. 2-масалани ҳам кўриб, тўғирладим. Вергул билан боғлиқ муаммоларни ҳам кўриб чиқдим, яна бир қараб чиқаман. Ички ҳаволаларни ҳам аслидек ёзиб чиқдим. Баъзи мураккаб гапларни иложи борича маъносини бузмаган ҳолда ажратишга ҳаракат қилдим. Қўшимча ички ҳаволалар ҳам қўшдим. Сиз юқорида айтиб ўтган камчиликларни бартараф этдим деб ўйлайман. Мақолани қайтадан кўриб, фикрингизни қўлдиришингизни сўрайман, раҳмат! Лили (суҳбат) 14:34, 5-август 2024 (УТC)

Мақола тузилиш жиҳатидан анча яхши расмийлаштирилган. Лекин матн мазмуни билан боғлиқ камчиликлар бор:

  1. Салуте То Тҳе Пресидент Факҳруддин Али Аҳмед (Президент Фахруддин Али Аҳмадга салом) — 1977-йилда режиссёр Ж. С. Бандекар томонидан суратга олинган, Ҳиндистоннинг филмлар бўлими томонидан Фахруддин Али Аҳмаднинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган қисқа метражли ҳужжатли филм. - Кимдир суратга оган филмни филмлар бо'лими келиб Али Аҳмад бағишлаб берганми шунда? Жумла тушунарсиз ва узун.
  2. 2005-йилда эса бу вақтинча тўхтатилган, 2013-йилдан бери Президентнинг Поло Кубоги кўргазмаси сифатида ўтказиб келинмоқда. - Бу гап спорт бо'лимида ёзилганлигини ҳисобга олсак, спорт мусобақаси қандай қилиб ко'ргазмага айланиб қолган?
  3. Исмларни ички ҳаволага олиб чиқишни маслаҳат бераман.

Юқорида санаб о'тилган камчиликлар мақола матни билан ҳали ишланиши кераклигидан далолат. Мақола устида тайинли таҳрирлар амалга оширилса, қайта ко'риб чиқиб, овоз бериш жараёнида о'з фикримни билдираман. Мароқли таҳрирлар! - Ҳасан Хамидович (мунозара) 07:45, 5-август 2024 (УТC)

Биринчи гапда, шу бўлим ташаббуси билан филм суратга олинган деган маънода ёзилган эди, гапни тушунарли ҳолатга келтирдим. Иккинчи гапда нотўғри синонимдан фойдаланган эканман, уни ҳам тўғирладим. Қўшимча ички ҳаволалар ҳам қўшдим. Юқоридаги сиз санаб ўтган камчиликларни тузатдим. Мақолани қайтадан кўриб, фикрингизни қолдиришингизни сўрайман, раҳмат! Лили (суҳбат) 14:39, 5-август 2024 (УТC)
  • 1957-йилдан 1966-йилгача Бимала Прасад Чалиҳа даврида яна молия вазири этиб сайланган. Йиллар орасида бирон лавозимда фаолият олиб бориши мумкин, сайланиш эса бир онда содир бўлади. 1957-йилда сайланди, 1966-йилгача молия вазири сифатида фаолият юритди дейилса маъқулроқ бўларди. АНЖАНИЙ#гурунг 14:27, 9-август 2024 (УТC)
    Ассалому алайкум, жумлани қайта кўриб, ўзгартириш киритдим. Лили (суҳбат) 15:20, 9-август 2024 (УТC)

Розилар

[edit source]
  1. Мақолада қўпол хато ва камчиликларга дуч келмадим. Шунинг учун мақолани ЙМ олишига  Розиман Гулсанам Жаҳонгировна (мунозара) 04:54, 3-сентябр 2024 (УТC)
  2.  Розиман Мақолани ўқиб чиқиб, ҳеч қандай жиддий камчиликларга кўзим тушмади, шу сабабли мақолани статус олишига Севаюу (мунозара) 04:51, 3-сентябр 2024 (УТC)
  3.  Розиман -Дидош Жураева (мунозара)
  4.  Розиман - Таҳрирчиқиз (мунозара)Таҳрирчиқиз (мунозара) 05:01, 3-сентябр 2024 (УТC)
  5.  Розиман Мақола яхши ёритилган. Шунинг учун Яхши статуси берилсин. Хатчиман (мунозара) 04:58, 3-сентябр 2024 (УТC)

Қаршилар

[edit source]

Бетарафлар

[edit source]

Хулоса

[edit source]
Илтимос, бу ерга ўзгартиришлар киритманг.

Номинатор(лар): ХайринисоЖораева (мунозара) 16:40, 6-Июл 2024 (УТC)

Ушбу мақола Хорватия телевидениеси ҳақида. Албатта, Хорватия телевидениесининг ҳам яратилиш, ривожланиш тарихи бор. Мақола энwикида „яхши мақола“ статусини олган. Ўқиб чиқиб, ўз фикрингизни билдиришингизни сўрайман. ХайринисоЖораева (мунозара) 16:40, 6-Июл 2024 (УТC)

Салом. Мақола билан ҳали танишиб чиқмадим. Умумий кўринишидан дастлабки савол пайдо бўлди. Сиз мақола бошига тиркаб қўйган андозанинг мақола мавзуси билан қанчалик боғлиқлиги бор? Андоза ичида Хорватия телевидениеси ҳақида бирор бўлим ҳам, банд ҳам ажратилмаган экан. Инглизчасида ҳам худди шу андоза қўйилган дейишингиз мумкин. Аммо инглизчадаги андоза бизда яратилган чала-ярим андозадан тўлиқ эканлигини кўришингиз мумкин. Лазиз Бахтиёров (мунозара) 18:38, 12-Июл 2024 (УТC)
2012-йил ҳолатига кўра, Хорватия Республикасида ёки Хорватия бозори учун ишлаб чиқарилган ва ИПТВ (Интернет) орқали эфирга узатиладиган 10 та миллий ва 21 та минтақавий ДВБ-Т (ер усти рақамли видео эшиттириш воситалари) телеканаллар, шунингдек, 30 дан ортиқ бошқа каналлар, кабел ёки сунъий йўлдош телевидениелари фаолият юритган. Мана бу гап ҳам мутлақо нотўғри таржима қилинган деб ўйлайман. Матннинг инглизчасида Ас оф 2012, тҳере аре 10 натионwиде анд 21 регионал ДВБ-Т (Дигитал Видео Броадcастинг – Террестриал) телевисион чаннелс, анд тҳере аре море тҳан 30 отҳер чаннелс эитҳер продуcед ин тҳе Републиc оф Cроатиа ор продуcед фор тҳе Cроатиан маркет анд броадcаст виа ИПТВ (Интернет Протоcол телевисион), cабле, ор сателлите телевисион. яъни 2012-йил ҳолатига кўра, Хорватия Республикасида ёки Хорватия бозори ва транслаяцияси учун ишлаб чиқилиб, ИПТВ (Интернет), кабел ёки сунъий йўлдош орқали узатиладиган 10 та умуммиллий, 21 та ҳудудий ДВБ-Т (ер усти рақамли видео эшиттириш воситалари) телеканаллар, шунингдек 30 дан ортиқ бошқа каналлар мавжуд бўлган дейиш маъқул, фикримча. Лазиз Бахтиёров (мунозара) 18:46, 12-Июл 2024 (УТC)
Шу каби АТ аломатлари сақланиб қолган жойларини қайта кўриб чиқишни сўрайман. Мақола ҳозирги ҳолатида статус учун тайёр эмас. Лазиз Бахтиёров (мунозара) 18:47, 12-Июл 2024 (УТC)
Ассалому алайкум устоз. Албатта берган фикрларингизни ҳурмат қиламан. Мақолада қо'лланилган андоза айтгнингиздек энwикида қо'лланилган андоза ҳисобланади. Шунинг учун ушбу андоза яратилди. Мақоланинг бошида келган ва сиз келтириб о'тган гапнинг мазмуни ва мақоладаги барча гаплар ко'риб чиқилди. Лозим бо'лса, ушбу мақолани бошқатдан о'қиб ко'ришингизни со'раган бо'лардим. Мақоладан яна шунга о'хшаш камчиликлар топилган ҳолатда, мақоланинг мунозара қисмида о'з изоҳларингизни қолдирасиз деган умиддаман. ХайринисоЖораева (мунозара) 10:00, 13-Июл 2024 (УТC)
Андозани ёки тўлдириш керак ёки мақоладан олиб ташлаш керак. Лазиз Бахтиёров (мунозара) 17:39, 14-Июл 2024 (УТC)

Фикрлар

[edit source]
Салом! Мақола устида ҳали ишлашни таклиф қиламан. Сабаби мақолада кўплаб қизил wикилинклар мавжуд. Бу саҳифаларни яратиб чиқиш лозим. Сабаби ушбу мақолани ўқувчига кенг очиб беришингиз керак. Бундан ташқари, имловий хатолар мавжуд. Ушбу хатоларни бартараф этишни сўраб қоламан. Комилҳужа 09:59, 8-Июл 2024 (УТC)
Имловий хатолар бартараф этилди. Қизил wикилинларнинг сони камайтирилиб, кўк wикилинкларга ўзгартирилди. Фикрингиз учун раҳмат!!! ХайринисоЖораева (мунозара) 19:20, 8-Июл 2024 (УТC)
Мақолада ички ҳаволалар бўйича камчиликлар бор. Масалан билгиқутида Фестиваллар ички ҳаволаси инглиз тилида кетиб қолган. Худди шундай жадвалларда ҳам ички ҳаволалар инглиз тилида берилган. Аҳрор Акрамович (мунозара) 18:03, 8-Июл 2024 (УТC)
Хатоликлар тўғриланди. ХайринисоЖораева (мунозара) 19:22, 8-Июл 2024 (УТC)

Мақола устида ҳали ишланиши керак:

  1. „Умуман олганда, барча хорижий дастурлар субтитрлардан иборат .“ – Фақат субтитрми? Овоз ёки тасвири йўқми уларни? Жумла ғализ бўлиб қолган.
  2. Прайм тайм эмас Приме тиме
  3. „ҲРТда дастурлаш мазмуни ва чекланган рекламани тартибга солишга қарамай энг яхши телевидение компанияларидан бири ҳисобланади.“ – Дастурлаш мазмуни? Телевизорда дастурлашни ўргатишга чеклов қўйиляптими ёки мен нотўғри тушундимми гапни?
  4. Бошқа томондан, ҲРТ Хорватиядаги телевизор сотувидан Хорватиядаги ўртача ойлик соф иш ҳақининг 1,5% миқдорида олинадиган тўловидан даромад олади. – Ғализ жумла. 1.5% миқдор ниманики? Солиқми ёки бошқа турдаги қанақадир тўловми? „…Хирватиядаги … Хорватиядаги…“ шаклида мамлакат номининг қайтарилиши тушунишни яннада қийинлаштиряпти.
  5. „пойтахт атрофидаги ҳудудларда 43% дан Славонияда 79% гача бўлган аҳоли телевизордан фойдаланади“ Славония эмас Славониа ВП:МНЖНга асосан.
  6. „К5 – бўлиниш“ – бўлиниш? Автомат таржима. Бўлиниш эмас Сплит. Хорватиядаги шаҳар номи.

Бу ҳали энг кичик бўлимидаги камчиликлар. Мақола анча таҳрирга муҳтож… --Ҳасан Хамидович (мунозара) 18:46, 9-Июл 2024 (УТC)

  1. Ушбу гапда энwикида тасвир ёки овоз воситалари ҳақида сўз кетмаганлиги учун гапда айнан субтитр ҳақида гап борган. Гап ғализ тушунилганлиги учун бошқа муқобил вариантига ўзгартирилди.
  2. Қолган санаб ўтилган барча камчиликлар тўғриланди.
ХайринисоЖораева (мунозара) 06:55, 10-Июл 2024 (УТC)

Муаллифининг мақола устида ҳаракат қилганлиги кўриниб турибди. Мақолани тўлиқ ўқиб чиққаним йўқ, бироқ бир қараганда кўзга ташланадиган муаммолар мавжуд.

  1. Айрим қисмларда пунктуациядан нотўғри фойдаланилган. Аммо, лекин, бироқ каби зидлов боғловчиларидан кейин эмас, олдин вергул қўйилади.
  2. кечаю кундуз эмас, кеча-ю кундуз каби кўринишда ёзилади.
  3. Бундан ташқари айрим сўзларга ҳавола бериш чоғида қўшимчаларсиз сўзнинг ўзинигина қизартирилган ўринлар мавжуд.
  4. Шунингдек, рақамлар билан ишлашда ҳам мақоланинг бошида-охиригача бир хил тартибда ёзиш керак деб ўйлайман. Шу ўринларда ҳар хилликларни бартараф этиш лозим. Масалан, 349 138 нафар, 9,8 ва 7,1 фоиз, 10.60 евро каби.

Мақоланинг исталган еридан бирор жумла ўқиганда ғализликлар, ўқувчига тушунарсиз бўлган жумлалар кўп. Мақола ҳозирги ҳолатида статусга муносиб деб ўйламайман. Кейинчалик, камчиликлар бартараф этилган тақдирда, кўриб чиқиб, овоз бераман. Ёқимли таҳрирлар! Ситора Облакулова (мунозара) 17:28, 14-Июл 2024 (УТC)

Юқорида санаб ўтилган камчиликлар тўғриланди. ХайринисоЖораева (мунозара) 18:48, 14-Июл 2024 (УТC)
Юқорида саналга камчиликлар тўлиқ бартараф этилмаган. Айрим ўринларини тўғрилаб қўйдим. Ситора Облакулова (мунозара) 04:10, 15-Июл 2024 (УТC)

Розилар

[edit source]
  1.  РозиманДевона Жовлиев (мунозара) 09:33, 7-Июл 2024 (УТC)
  2.  РозиманЗарифбоев (мунозара) 06:23, 8-Июл 2024 (УТC)

Қаршилар

[edit source]
  1.  Қаршиман. Юқорида бир нечта камчиликларни санаб ўтдим. Ҳозирча номзод мақола статусга нолойиқ деб ҳисоблайман. Мақола устида тайинли таҳрирлар амалга оширилиб, ҳолати яхшиланса, фикримни ўзгартиришим мумкин. --Ҳасан Хамидович (мунозара) 18:48, 9-Июл 2024 (УТC) -->

Бетарафлар

[edit source]

Хулоса

[edit source]

 Бажарилмади — берилган муддат ичида икки киши рози, бир киши асосли тарзда қарши овоз берди, овоз бермаган бир фойдаланувчи мақоладаги камчиликларни санаб ўтди. Жамшид Нурқул (мунозара) 10:54, 21-июл 2024 (УТC)

Ушбу мунозара ёпиқ. Илтимос, бу ерга ўзгартиришлар киритманг.
Илтимос, бу ерга ўзгартиришлар киритманг.

Номинатор(лар): Жаноб Мирзаолим (мунозара) 11:25, 4-Июл 2024 (УТC)

Ушбу мақола Тожикистон ССР таркибида 1939—1955-йилларда мавжуд бўлган маъмурий-ҳудудий бирлик ҳақида. Вилоятнинг ўзига хос табиати, аҳолиси мақолада ёритилган. Рус тилидаги википедияда яхши мақола статусини олган. Сизлардан ушбу мақола билан танишиб чиқиб, унга Яхши мақола статусини беришингизни сўрайман Жаноб Мирзаолим (мунозара) 11:25, 4-Июл 2024 (УТC)

Билгиқутида герб ва байроқ тасвири бор, билмаган одам Ғарм вилояти ўз герби ва байроғига эга бўлган экан, деб ўйлайди, аслида у Тожикистон ССР герб ва байроғи. Энг аввал билгиқутидан шуларни олиб ташлаш керак. Жамшид Нурқул (мунозара) 09:14, 8-Июл 2024 (УТC)
 Бажарилди. Тожикистон ССР герби ва байроғи билгиқутидан олиб ташланди Жаноб Мирзаолим (мунозара) 14:33, 18-Июл 2024 (УТC)

Мақоланинг Маъмурий бўлиниши бўлимига қадар кўзим тушган хатоларни тўғирладим асосий учрайдиган хатоларга матнда эди сўзи кўп қўлланган унинг ўрнига бўлган сўзи ишлатилса соз бўлади кейин, Маъмурий бўлиниши бўлимида -ди ўрнига -ади ёки -ган қўшимчаларини қўлласангиз услубий жиҳатдан тўғри келади. Бу яна умумий мақола ичида ҳам билинган. Ҳозирча шу хатолар яна хатолар тўғирланса кузатиб овоз бераман. Миришкорлик (мунозара) 07:04, 14-Июл 2024 (УТC)

 Бажарилди. Кириш ва Табиати бўлимларидаги хатоликларни кўриб чиққанингиз ва тузатганингиз учун раҳмат. Қолгани бўлимларни ҳам бир сидира кўриб, учраган камчиликлар тузатилди. Жаноб Мирзаолим (мунозара) 14:35, 18-Июл 2024 (УТC)

Розилар

[edit source]

Қаршилар

[edit source]

Бетарафлар

[edit source]

Хулоса

[edit source]

 Бажарилмади — берилган муддат ичида мақолага ҳеч ким овоз бермади. Жамшид Нурқул (мунозара) 10:46, 21-июл 2024 (УТC)

Ушбу мунозара ёпиқ. Илтимос, бу ерга ўзгартиришлар киритманг.
Илтимос, бу ерга ўзгартиришлар киритманг.

Номинатор(лар): Жаноб Мирзаолим (мунозара) 11:20, 4-Июл 2024 (УТC)

Ушбу мақола Тожикистоннинг шарқидаги тумани ҳақида. Мурғоб мамлакатнинг ҳам энг шарқий, ҳам энг йирик тумани саналади. Мақолада туман ҳақида етарлича ёритилган. Мақоланинг русча варианти яхши мақола статусини олган. Сизлардан ушбу мақола билан танишиб чиқиб, унга Яхши мақола статусини беришингизни сўрайман. Жаноб Мирзаолим (мунозара) 11:20, 4-Июл 2024 (УТC)

Салом! Мақола билан танишиб чиқдим. Нима сабабдан иккала мақолангизда ҳам маъмурий бирлик жумласини ишлатгансиз? Ушбу мақолада эса маъмурий бирлик, туман. Икковидан бирини танлаган маъқул менимча. Бундан ташқари, Этимологияси қисмидаги "яйловдан оқиб ўтувчи дарё ёки сув" бу қўштирноқ ишлатиладими узwикида? Буларни иноабатга оласиз деган умиддаман. Комилҳужа 10:26, 8-Июл 2024 (УТC)

Фикрлар

[edit source]

Баъзи хатоликларга кўзим тушди:

  1. Этимологияси қисми викификацияга муҳтож.
  2. Географияси қисмида манбалар билан хатолик бор:
    1. Туманнинг майдони 37 265 минг км²[4] бўлиб, бу кўрсаткич билан Тоғли-Бадахшон туманлари орасида биринчи ўринда туради.

Ҳозирча кўзим тушганлари шулар Хоқони Саид ёзиш 17:49, 7-Июл 2024 (УТC)

Кўп қисмида сонлар билан ишлашдаги хатоликларни, айрим ғализ жумлаларни имкон қадар тўғрилаб қўйдим. Бироқ „Мурғоб тумани таркибига 1 та шаҳарча, 5 та жамоат ва 18 та қишлоқ киради“ гапидаги жамоат айнан қандай ҳудудни англатишини тушунолмадим. Тожикистон мақоласида ҳам бундай номдан фойдаланилмаган экан. Шу сўзни жамоат маркази ёки бошқа тушунарлироқ жумла билан алиштириш керак, менимча. Ситора Облакулова (мунозара) 04:44, 15-Июл 2024 (УТC)

Розилар

[edit source]

Қаршилар

[edit source]

Бетарафлар

[edit source]

Хулоса

[edit source]

 Бажарилмади — Берилган муддат давомида мақола учун ҳеч ким овоз бермади, бир нечта фойдаланувчи мақоладаги камчиликларни келтириб ўца ҳам номинатор у камчиликлар тузатилган ёки тузатилмаганини маълум қилмади. Мақола тарихига қаралганида]] номинатор мақолани сўнгги бор 2023-йилнинг 26-декабрида таҳрир қилгани, яъни мақола номзодлиги даврида таҳрир қилмаганини кўриш мумкин. Номинатор овоз бериш жараёнларига қизиқишини йўқотган деб айта оламиз. Жамшид Нурқул (мунозара) 13:06, 18-Июл 2024 (УТC)

Ушбу мунозара ёпиқ. Илтимос, бу ерга ўзгартиришлар киритманг.
Илтимос, бу ерга ўзгартиришлар киритманг.

Номинатор(лар): Музаффар Муродович (мунозара) 04:34, 17-Май 2024 (УТC)

Ассалому алайкум. Ушбу мақолани ЙМ статуси номзодлигига қайта қўймоқдаман. Мақола билан танишиб чиқиб, фикр билдириш ва овоз беришда иштирок этишингизни сўрайман. Музаффар Муродович (мунозара) 04:34, 17-Май 2024 (УТC)

Мақолада бироз ғализликлар, ўзбек тили қоидалари бўйича услубий хатоликлар бор. Кириш қисмидаги ғализликни тўғирлаб изоҳ қолдирдим. Ўтган замон билан тугаган гапдан кейинги бир гап ҳозирги замон билан тугаган, ундан кейинги гап яна ўтган замон билан тугаган. Мақолани яна бир марта баланд овозда (!) ўқиб кўриб, тузатиб чиқиш керак. Кечроқ вақт бўлганда мен ҳам тузатишлар киритаман. Жамшид Нурқул (мунозара) 08:40, 29-Май 2024 (УТC)
Хўп. Музаффар Муродович (мунозара) 08:55, 30-Май 2024 (УТC)
Биринчи аэрофотосуратлар 1858-йилда шарчи Надар томонидан олинган жумласининг маъносини тушунтириб бера оласизми? Рости шарчи ким эканлигини била олмадим… Шунингдек мақолада замон билан боғлиқ хатоликларни ҳам учратдим бир вақтда ҳам -ди ҳам -ган замон шаклининг қўлланили мақолани о;қишдаги силлиқликни камайтирган назаримда. ХИХ асрда ва ХХ аср бошларида ташувчи кабутарлардан ҳам фуқаролик, ҳам ҳарбий ташкилотларда ҳам кенг фойдаланилган. Назаримда бу ўринда қайсидир ҳам лар ортиқча... Шунингдек айрим ўринларда эгалик қўшимчаси -си ва -и билан боғлиқ камчиликлар ва хатоликлар учрайди. Мақолани қайтадан таҳлил қилиб чиқишингизни сўраган бўлар эдим. (айрим ўринлардаги шар ўрнига ҳаво шари жумласини қўллашни таклиф қиламан) ПанПанЧик #ёзиш 19:08, 31-Май 2024 (УТC)
Надар мақоласига ҳавола берилгани учун “шарчи” сўзини олиб ташладим. Агар ёядиган бўлсам, жуда узун бўлиб кетарди. “кенг”дан олдинги ”ҳам” ортиқча экан, олиб ташладим.
Қайси ўринларда “шар” ўрнига “ҳаво шари”ни қўйишни айтяпсиз? Мен фақат ...Россия техника жамияти шардан фотосуратлар олиш... жойини кўряпман. Лекин инглизча Википедияда ...пҳотограпҳс фром а баллоон анд сент тҳе девелопед... деб берилган. “баллоон” кўпинча резина пуфакни англатади. Шунинг учун “ҳаво шари” деб эмас, балки умумий қилиб, “шар” дея таржима қилиб кетганман. Музаффар Муродович (мунозара) 08:22, 1-Июн 2024 (УТC)
Мақолада -ган қо'шимчаси ҳаддан зиёд ко'п қо'шилгандек туюлди менга. О'згартириб чиқиш керак. Масалан:
  • Неуброннер 1907-йилда ихтирога немис патентини олиш учун ариза берган лекин унинг аризаси рад этилган.
Неуброннер 1907-йилда ихтирога немис патентини олиш мақсадида берган аризаси рад этилган.
  • Сўнгра, 1908-йил декабрда у кабутарлари томонидан олинган фотосуратларни ҳақиқийлигини исботлаган ва патент олишга муваффақ бўлган.
Сўнгра, 1908-йил декабрда у кабутарлари томонидан олинган фотосуратларни ҳақиқийлигини исботлагач патент олишга муваффақ бўлган.
  • Биринчи Жаҳон уруши пайтидаги жанговар шароитларда далада ўтказилган синовлар муваффақиятли амалга оширилган. Аммо бу даврда авиациянинг жадал ривожланиши туфайли кабутарларга бўлган эҳтиёж сусайган ва Неуброннер ўз тажрибаларидан воз кечган.
Биринчи Жаҳон уруши пайтидаги жанговар шароитларда далада ўтказилган синовлар муваффақиятли амалга оширилган бо'лсада, бу даврда авиациянинг жадал ривожланиши туфайли кабутарларга бўлган эҳтиёж сусайгач Неуброннер ўз тажрибаларидан воз кечишга мажбур бо'лган.
АНЖАНИЙ#гурунг 09:44, 2-Июн 2024 (УТC)
Анжаний, таҳрир учун раҳмат. Лекин:
  1. Янги абзац очишдан нима фойда? Қолаверса, нуқта билан бошланган.
  2. Янги гап қўшибсиз. Аслида битта гапни нусхалаб, озгина ўзгартириб, аввалидан қўшиб қўйибсиз. Бир хил маъноли гап 2 та бўлиб қолган.
  3. Матн қўшганда окина, апострофларга эътиборли бўлинг. ў, ғ ларга апостроф ишлатибсиз, окина ишлатинг.
  4. Таҳрир изоҳига -ган қо'шимчалари камайтирилди деб ёзибсиз. Лекин фақатгина ...ҳақиқийлигини исботлаган ва патент олишга... гапидаги “-ган”ни ўзгартиргансиз.
  5. бо'лсада эмас, бўлса-да бўлади.
  6. сусайгач дан кейин вергул қўйилади.
Таҳрир қилаётганда ҳам, изоҳ ёзаётганда ҳам эътиборлироқ бўлинг. Таҳрирингизни қайтарилди. Музаффар Муродович (мунозара) 06:12, 6-Июн 2024 (УТC)
  • Мақолани текшириб, тузатиб чиқаётганимда мана бу гапга умуман тушунмадим: "Аммо Неуброннер ўзининг панорамали камераси учун филмни АДОХ'дан олганини хабар қилди", бу ердаги гап ундан олдинги гаплар билан умуман боғланмаган, камера рекламаси учун "АДОХъ" деган киностудияда филм олинганми шунда? Шу қисмни тушунарли қилиб ёзсангиз. Жамшид Нурқул (мунозара) 12:08, 9-Июн 2024 (УТC)
    Греэн тиcкЙ. Инглизчада ҳам ғализроқ экан, русчада ўша гап умуман йўқ. Украинча Википедияда яхшироқ тушунтирилибди, шундан олиб, яхшиладим. Музаффар Муродович (мунозара) 05:34, 13-Июн 2024 (УТC)
    Раҳмат, мақолани яна бир қайта БАЛАНД ОВОЗДА ўқиб, тузатишлар киритиб чиқиш керак. Юқоридагидек ғализликлар ҳали ҳам бор. Ўзбек тушунадиган ҳолга келсин. Кириш қисми тузатилган, у ўз ҳолида қолаверсин. Жамшид Нурқул (мунозара) 21:30, 17-Июн 2024 (УТC)
    "Биринчи Жаҳон уруши" бўлимида аввалига Неуброннернинг ихтироси, кейин ака-ука Wригҳтарнинг ихтироси ҳақида ёзилган. Ва, янги абзац "Пруссия уруш вазирлиги ихтирога қизиқиб қолди", деб бошланган. Бу ерда аниқлаштириш керак: Пруссия уруш вазирлиги айнан қайси ихтирога қизиқиб қолди? Неуброннернинг ихтиросигами ёки Wригҳтларнингми? Жамшид Нурқул (мунозара) 22:13, 22-Июн 2024 (УТC)
    Аниқлик киритилди. Музаффар Муродович (мунозара) 21:57, 23-Июн 2024 (УТC)
    "Иккинчи Жаҳон уруши" бўлимида "1931-йилда Швейсария армиясининг кабутарларни ташиш хизматига тайинланган ва 1933-йилда у Неуброннернинг панорамали камерасини 16 мм плёнкага мослаштириш ва уни биринчи экспозициядан олдин кечикишни назорат қилиш ва филмни экспозициялар ўртасида ташиш механизми билан такомиллаштириш устида иш бошлади" - дейилган. Шу гап анчагина тушунарсиз чиққан, тушунарлироқ қилиб ёзсангиз. Мақоланинг русча версиясида умуман бошқа маънони берувчи гап ёзилган: "В 1931 году он был назначен в службу голубиной почты швейцарской армии, а в 1933 году начал работать над адаптацией голубиной фотокамеры Нойброннера под 16 мм плёнку, улучшением механизма контроля задержки перед первым снимком и перемоткой плёнки между кадрами". Жамшид Нурқул (мунозара) 20:17, 1-Июл 2024 (УТC)
    “умуман бошқа маънони берувчи гап ёзилган” деб оширвордингиз. Инглизчада ҳам, русчада ҳам мазмунан деярли бир. Фотографияга оид ўзбекчада деярли учрамайдиган жумлалар, терминлар кўплиги учун ғализдай туюлаётган бўлиши мумкин. Лекин иложи борича тушунарли қилишга ҳаракат қилганман. Музаффар Муродович (мунозара) 07:06, 3-Июл 2024 (УТC)
    Нима деганингизни тушуняпсизми? Русчадаги "служба голубиной почты", инглизчадаги "cарриэр пигеонс сервиcе" дегани ўзбекчага "кабутарларни ташиш хизмати" деб таржима қилинадими? Маъно бутунлай ўзгариб кетганини сезмаяпсиз чоғи?! Мен учун Википедиянинг сифати муҳим, мени айблашдан олдин дўппини ерга қўйиб, ёзган нарсангизни бир қайта ўқиб кўринг! Жамшид Нурқул (мунозара) 07:53, 3-Июл 2024 (УТC)
    Таржимада бир жумла хато кетибди. Сиз айтгандек тўғриладим. Раҳмат. Музаффар Муродович (мунозара) 05:02, 6-Июл 2024 (УТC)
    “Умуман бошқа маънони берувчи гап ёзилган” деб оширвормаган эканманми? Сал кибрдан тушайлик энди. 17-июн куни "мақолани яна бир қайта БАЛАНД ОВОЗДА ўқиб, тузатишлар киритиб чиқиш керак", деб ёзгандим, шу ишни қилганингизда анча хатолар тузалиб қоларди. Мақолада ҳали хато жумлалар тиқилиб ётибди. Жамшид Нурқул (мунозара) 21:26, 6-Июл 2024 (УТC)
Мақола бир ярим ойдан буён муҳокамада. Мақоладаги камчиликлар ҳали ҳам бисёр. Масалан, Қўшимча ўқиш учун бўлимига келтирилган адабиётларга ҳавола (линк) берилмаган. Туркумларнинг бирортаси яратилмаган. Мақоладаги ҳали яратилмаган ички ҳаволалар учун ҳеч бўлмаганда {{таржима қилинмаган 5}} андозасидан фойдаланиш керак. Ўқувчи ҳеч бўлмаганда бошқа тилдаги мақола билан танишади ва зарур деб билса, таржима ҳам қилиши мумкин. Айрим номлар ўзбекчалаштирилиши керак (Германия эмас, Олмония). Менимча, келаси бир ҳафта ичида шу ва бошқа хатолар тузатилмаса, ушбу номзодни бажарилмади деб ёпиш мумкин. Умархон ИИИ (мунозара) 12:04, 3-Июл 2024 (УТC).
  1. “Қўшимча ўқиш учун бўлимига келтирилган адабиётларга ҳавола (линк) берилмаган“. Линки борлари берилган. Инглизча Википедияда линклар қандай бўлса, ўшандай кўчирганман (бу мақола танланган статусини олган).
  2. Шу пайтгача яратилмаган туркумлар бўйича эътирозлар бўлмаган. Тўлиқлаштириб қўя қолдим. (Сиз яратган ва статус олган Доналд Трумп, Даг Ҳаммарскжöлд мақолаларини олайлик. Яратилмаган туркумлар, қизил ҳаволаларга қўйилмаган {{таржима қилинмаган 5}} бор. Бунга нима дейсиз?)
  3. {{таржима қилинмаган 5}} андозасини қўймаганлик учун ҳам эътироз бўлмаган. Ёки бу андозани сиз яратганингиз учун қистириб ўтиб кетяпсизми? :)
  4. Деярли барча жойда Германия дейилади, Олмония эмас. Лекин айнан бу мақолада Олмония бўлиши керак. Қизиқ. Агар сиз айтаётгандек “ўзбекчалаштириш” керак бўлса, Германия мақоласини Олмония га кўчириш ҳам керакми?
Таъкидлаганларингизнинг аксарияти майда гап, эътиборга арзимайди. Тирноқ ичидан кир қидиряпсиз. Музаффар Муродович (мунозара) 08:19, 6-Июл 2024 (УТC)

Розилар

[edit source]
  1.  Розиман Яхши мақола чиққан. Жаноб Мирзаолим (мунозара) 07:22, 28-Май 2024 (УТC)
  2.  Розиман яхши ёзилган мақола, тарихини кўрган ҳолда шуни айта оламанки, етарлича мавжуд камчиликлар бартараф этилган – Ахаджон1 (мунозара) 08:20, 28-Май 2024 (УТC)
  3.  Розиман. ЙМ критерийларига ва статусига лойиқ мақола. – Каганскй мунозара 09:12, 28-Май 2024 (УТC)

#  Розиман АНЖАНИЙ#гурунг 12:16, 30-Май 2024 (УТC) – Бутун матнни бир хилликдан озод қилгач, овоз беришни ўйлаб кўраман. Нимани назарда тутаётганимни фикрлар бўлимида келтириб ўтганман ва мақола тарихида киритган ўзгартиришларимдан мисол олсангиз ҳам бўлади. АНЖАНИЙ#гурунг 09:35, 3-Июл 2024 (УТC)

Қандай бир хиллик? -ган қўшимчаси ўрнига -ди қўйиш керакми?
Фикрлар бўлимида келтирган фикрингиз қанчалик хато эканлигини шу бўлимда айтиб ўтганман ва мақолада қилган таҳрирингизни асосли равишда қайтарганман. Яна нимани талаб қилаётганингизни тушунмаяпман. Музаффар Муродович (мунозара) 16:25, 6-Июл 2024 (УТC)
  1.  РозиманИброҳимжон 06:36, 5-Июн 2024 (УТC)
  2.  Розиман - Миришкорлик (мунозара) 11:55, 6-Июн 2024 (УТC)
  3.  Розиман - Аҳрор Акрамович (мунозара) 19:52, 7-Июн 2024 (УТC)

#  Розиман. Мақола мавзуси жуда қизиқарли ва ЙМ талабларига мос. Умархон ИИИ (мунозара) 13:52, 9-Июн 2024 (УТC).

Қаршилар

[edit source]

Бетарафлар

[edit source]

Хулоса

[edit source]

17-май куни статусга номзодликка қўйилган мақоланинг хатоларидан бири 6-июлга келиб тузатилганининг ўзи ҳам мақола ҳали анча таҳрирга муҳтожлигини билдиради. Бу мақола статус учун номзод қилинганидан кейин шахсан ўзим бир неча марта таҳрирлаганман, хатоликлари қай даражада эканини, қанақа аҳволдан қай ҳолатга келганини яхши биламан. Бошқа тиллардаги худди шу мақола билан солиштирганимда бутунлай бошқа маъно келиб чиққан, буни номинаторга айтганимда мақолада хато йўқ деб туриб олган. Хатосини келтириб берганимдан сўнг тузатган лекин бу тузатиш денгиздан томчи, холос. Ҳамма хатоларини тузатиб чиқиш учун менда на вақт, на хоҳиш, на сабр бор. Шундоқ ҳам мақолани анча таҳрир қилиб, унинг устида кўп вақт сарф қилинди. Бошқа фойдаланувчилар мақоланинг ҳолатини яхшилашга қизиқиш билдиришганида, ҳашар қилиб бўлса ҳам уни яхши ҳолатга келтириш мумкин эди. Қисқа қилиб айтганда - рози овозлар бор бўлишидан қатъий назар, мақола матнини ўқиб, бошқа тиллар билан солиштириб чиққан киши сифатида мақола статус олиш учун ҳали тайёр эмас деб ҳисоблайман. Нима бўлганда ҳам номинаторга ташаккурлар. Мақоланинг ҳолатини яхшилагандан кейин уни яна статус учун номзод қилиш мумкин. Жамшид Нурқул (мунозара) 21:47, 6-Июл 2024 (УТC)

Ушбу мунозара ёпиқ. Илтимос, бу ерга ўзгартиришлар киритманг.
Илтимос, бу ерга ўзгартиришлар киритманг.

Номинатор(лар): Эгамберди Искандаров (мунозара) 11:36, 8-Январ 2024 (УТC)

Ассалому алайкум барчага! Қуйидаги ушбу мақола География фанининг катта тармоғи бўлган Иқтисодий ва ижтимоий географиянинг янги йўналиши „Янги иқтисодий география“ ҳақида. Ушбу мақолани статусли мақола даржасига олиб чиқишда ёрдамларингизни сўрайман. Мақолада камчиликлар бўлса тўғирлайман. Ушбу мақола рус википедиясида Яхши мақола статусини олган. Барчага раҳмат! Эгамберди Искандаров (мунозара) 11:36, 8-Январ 2024 (УТC)

Фикрлар

[edit source]

Мақолани кузатиш давомида қуйидагиларга кўзим тушди:

  1. Тире „—“ билан -дир бирга келмайди.
  2. Мақола ичидаги қизил wикилинкларни кўкартириш керак. Айниқса, биринчи гапдаги 2 та қизил wикилинкни. Чунки, буларни билмаган ўқувчи мақолани умуман тушунмайди.
  3. Узун гапларни тўғрилаш керак. Айниқса, „Дихит-Стиглитз-Кругман модели – 1977-йилда Авинаш Дихит ва Жозеф Стиглитз томонидан таклиф қилинган модел бўлиб, у монополистик рақобатни монопол ҳокимият мавжудлигини ва бу ҳокимият ҳосил қиладиган даромаднинг ортиб бораётганлигини тан олишга уриниш сифатида тавсифлайди“ каби гаплар ўқувчида тушунмовчилик ҳосил қилади. Яхшиси шу ва шундай гапларни 2 га бўлинг.
  4. Кириш қисмини кўпайтириш керак. Яқинда ЙМ статусини олган мақолалар кириш қисмини кўринг. Ёунг Эcономист7 (мунозара) 09:21, 9-Январ 2024 (УТC)
Ассалому алайкум, фикрингиз учун раҳмат! Камчиликларни албатта то'г'ирлайман. Камчилигимни айтганингиз учун сизга раҳмат! Эгамберди Искандаров (мунозара) 14:35, 9-Январ 2024 (УТC)
Ассалому алайкум, мақоладаги сиз айтган камчиликларни то'г'ирлаб чиқдим. Кириш қисмини ҳам бойидим ва бир қанча хатоларни то'г'ирладим. Кириш қисмидаги қизил wикилинк ҳали о'збек wикипедиясида мавжуд бо'лмаганлиги учун уларни о'збек тилида яратаябман. Тез кунларда қизил wикилинклар ҳам тайёрлайман. Эгамберди Искандаров (мунозара) 15:30, 12-Январ 2024 (УТC)

Розилар

[edit source]

Қаршилар

[edit source]

Бетарафлар

[edit source]

Хулоса

[edit source]

 Бажарилмади — 2 ҳафта давомида ҳеч ким овоз бермади. Жамшид Нурқул (мунозара) 22:28, 21-Январ 2024 (УТC)

Ушбу мунозара ёпиқ. Илтимос, бу ерга ўзгартиришлар киритманг.
Илтимос, бу ерга ўзгартиришлар киритманг.

Номинатор(лар): Жаноб Мирзаолим (мунозара) 07:51, 25-Декабр 2023 (УТC)

Ҳиндистоннинг ИндиГо авиакомпанияси Осиёнинг энг яхши лоукостер авиакомпанияларидан бири. Авиакомпания ҳақидаги мақола инглизча Википедияда „яхши“ унвонини қўлган киритган. Ушбу мақола билан танишиб, у бўйича ўз фикрингизни билдиришингизни сўрайман Жаноб Мирзаолим (мунозара) 07:51, 25-Декабр 2023 (УТC)

Фикрлар

[edit source]

Иллюстрацион тасвирларни кўпайтириш керак. Ушбу мақоланинг инглизчаси тасвирларга бойроқ экан. Яна, авиакомпаниянинг логосини узwикига инсофли фойдаланиш мезонлари асосида юклаш ва билгиқутига жойлаштириш лозим. Ҳозирги кўринишида тасвир кам. Жамшид Нурқул (мунозара) 10:56, 25-Декабр 2023 (УТC)

1. Билгиқутига лого жойлаштирилди.
2. Мақоланинг инглизча вариантидаги расмлар о'збекчадагисида ҳам акс эттирилди. Жаноб Мирзаолим (мунозара) 06:36, 26-Декабр 2023 (УТC)

Мақола билгиқутисдаги қизилwикилинкларни кўкартириш керак. Мақолани ўқиётган кишида тушунмовчилик ҳосил қилиши мумкин. -Эгамберди Искандаров (мунозара) 10:15, 17-Январ 2024 (УТC)

Розилар

[edit source]

Қаршилар

[edit source]

Бетарафлар

[edit source]

Хулоса

[edit source]

 Бажарилмади — номинацияга қўйилган мақола бир ойга яқин вақт давомида бирорта ҳам овоз ололмади. Жамшид Нурқул (мунозара) 20:29, 20-Январ 2024 (УТC)

Ушбу мунозара ёпиқ. Илтимос, бу ерга ўзгартиришлар киритманг.
Илтимос, бу ерга ўзгартиришлар киритманг.

Номинатор(лар): Акҳрорбеак (мунозара) 11:02, 16-Декабр 2023 (УТC)

Ассалому алейкум. Бу мақола Қуддус Қироллиги учун жонидан кечган қирол ҳақидадир.О'з фикрларингизни билдириб қолишингизни со'райман. Акҳрорбеак (мунозара) 11:02, 16-Декабр 2023 (УТC)

Фикрлар

[edit source]

Билгиқутидаги расм қаердан олинган? Нимага қараб (қайси манба асосида) чизилган? Ясама онг (сунъий интеллект) маҳсулими ёки ўзингиз чизганмисиз? Тасвир муаллифи сифатида ўзингизни кўрсатган экансиз. Жамшид Нурқул (мунозара) 11:07, 16-Декабр 2023 (УТC)

Буни мен о'зим сун'ий интеллектдан олиб оз-моз жойларини то'г'рилаб, тиниқлаштириб билқутига қо'йганман Акҳрорбеак (мунозара) 12:24, 16-Декабр 2023 (УТC)
Ясама онг ёрдами билан яратилган расм мустақил тадқиқот бўлиб чиқиши мумкин (ВП:МТТ), мақоланинг инглизча версиясидаги билгиқутида фойдаланилган расмни қўйганингиз маъқулроқ. Жамшид Нурқул (мунозара) 14:45, 16-Декабр 2023 (УТC)
Аммо бу расм интернет браузерларда ҳам бор. Фақат хира. Мен шунга о'згартиришлар киритган ҳолда янгироқ я'ни тиниқроқ расм тайёрладим.Инглизча версиясида расмлар унча яхши эмас. Акҳрорбеак (мунозара) 15:24, 16-Декабр 2023 (УТC)
Мана бу ерда излаб кўрсам сиз юклаган расмнинг худди ўзи келиб чиқяпти, албатта тиниқлиги фарқ қилиши мумкин. Википедияда сифатли мақолаларни яратиш йўлида ҳаракат қилаётганингиз учун ташаккур аммо расм сизнинг муаллифлик ишингиз эмас экан. Шу сабабли юқорида билдирган фикрим актуаллигича қолади, аввалдан мавжуд расмдан фойдаланганингиз яхшироқ. Жамшид Нурқул (мунозара) 16:48, 16-Декабр 2023 (УТC)
Билгиқутида фойдаланган тасвирингиз плагиат сифатида Wикимедиа Cоммонсда ўчиришга номзод қилинди. Лазиз Бахтиёров (мунозара) 09:43, 13-Январ 2024 (УТC)

Розилар

[edit source]

#  Розиман. Бу мақола теранлиги жиҳатдан менга ёқди.Ракета.уз (мунозара) 14:58, 10-Январ 2024 (УТC) — 2 та таҳрир қилган фойдаланувчи бирдан статусга номзодликка қўйилган мақола учун овоз бериши ғалати. Бу овозлардан қўғирчоқбозликнинг ҳиди келяпти. Жамшид Нурқул (мунозара) 20:44, 10-Январ 2024 (УТC)
#  Розиман. Мақола мазмунли ва ажойиб.Ла.рои7 (мунозара) 15:04, 10-Январ 2024 (УТC) — бу овозда ҳам айни юқоридагидек ҳолат кузатилган. Жамшид Нурқул (мунозара) 20:44, 10-Январ 2024 (УТC)

Қаршилар

[edit source]
  1.  Қаршиман, мақолада машина таржимаси қисмлари сақланиб қолган, аксар жумлалар тушунарсиз. статусга лойиқ эмас. Алпасли (мунозара) 20:34, 13-Январ 2024 (УТC)

Бетарафлар

[edit source]

Хулоса

[edit source]

 Бажарилмади — мақола бир ойга яқин муддат ичида етарли овоз тўплай олмади, рози бўлиб берилган иккита овоз янги очилган профилларнинг овози бўлгани учун ВП:ҚЎҒда шубҳа қилиниб қабул этилмади. Битта асосли қарши овоз олди. Мақола билгиқутисида фойдаланилган сурат ҳам плагиаторлик маҳсули сифатида Викиомбордан ўчиришга номзод қилинди. Нима бўлганда ҳам, узwикида сифатли мақола яратиш йўлида хизмат қилаётган номинаторга ташаккурлар. Мақолани статусга лойиқ ҳолга келтириб, қайта номзодликка қўйиш мумкин. Жамшид Нурқул (мунозара) 20:42, 13-Январ 2024 (УТC)

Ушбу мунозара ёпиқ. Илтимос, бу ерга ўзгартиришлар киритманг.
Илтимос, бу ерга ўзгартиришлар киритманг.

Номинатор(лар): Музаффар Муродовичмусоҳаба 08:51, 11-Декабр 2023 (УТC)

Ассалому алайкум. Ушбу мақола 2006-йилда Узген томонидан яратилган. Мақолани қўлдан келганча шу ҳолатгача олиб келдим. Мавзунинг кўлами қисқароқлиги учун танланган мақола номзодлигидан яхши мақола номзодлигига ўтказдим. Фикр билдиришда иштирок этишингизни сўраб қоламан. Музаффар Муродовичмусоҳаба 08:51, 11-Декабр 2023 (УТC)

Фикрлар

[edit source]

Мақола устида қилган меҳнатларингизни қадрлайман, лекин мақоланинг „Ўлими“ бўлими бироз чаладек. Ҳамзанинг ўлими албатта алоҳида мақолага лойиқ ҳодиса лекин мақолада ҳам Ҳамзанинг ўлими ҳақида тузукроқ маълумот берилса яхши бўлади. Ҳозирги ҳолатда халқ Ҳамзани шунчаки, зерикишдан ўлдиргандек таассурот уйғоняпти. Жамшид Нурқул (мунозара) 13:00, 1-Январ 2024 (УТC)

„Ўлими“ бўлимини яна ҳам тўлдиришга ҳаракат қиламан. Музаффар Муродовичмусоҳаба 04:19, 12-Январ 2024 (УТC)

__________

Мақола мазмунан анча бўш, тўлдиришларга муҳтож. Ҳамзанинг ҳаёти, хусусан неча марта уйлангани, ўлдирилишига олиб келган сабаблар умуман ёзилмаган, „Ҳаёти“ бўлимида унинг таржимайи ҳоли қолиб, асосан мактабдорлик фаолияти ёритилган. Бундай катта ва кўп ўрганилган шахсият ҳақида чала маълумотлар ёзилган мақолага статус бериш хато. Юқорида (бир ҳафтача олдин) Ҳамзанинг ўлдирилиши ҳақида батафсилроқ ёзилиши кераклигини таъкидлагандим, номинатор статусга бўлган қизиқишини йўқотганми, ҳеч бир фикр билдирмади, мақолани тўлдиришга уринаётгани ёки тўлдириш шарт эмаслиги ҳақида ҳеч нарса ёзмади. Мақолада услубий хатолар ҳам бор (тил масаласи!), улар ҳақида ёзмаяпман ҳали. Қандай статусга номзод бўлса ҳам, мақола ҳали анча тўлдирилиши керак! Жамшид Нурқул (мунозара) 21:08, 6-Январ 2024 (УТC)

Жамшид Нуркулов, аввало бефарқ бўлмаганингиз ва фикр берганингиз учун раҳмат.
Мақолага китоблар, веб-сайтлар орқали маълумотлар қўшдим. Анча изландим. Лекин бошқа манбалар топа олмадим. „Ҳаёти“ бўлимига доир қўшса бўладиган маълумотлар асоссан мактабдорлик фаолиятига доир эди. Шуни қўшганман.
Статусга қизиқишимни йўқотганим йўқ. Охирги ҳафталарда вақтим бироз камлиги учун номзодлик саҳифага қараш ёдимдан кўтарала ёзибди. Музаффар Муродовичмусоҳаба 04:20, 12-Январ 2024 (УТC)

Розилар

[edit source]
  1.  Розиман. Мақолада шахс бош саҳифага олиб чиқилишини қўллаб-қувватлайман! Салазаров 20:01, 16-Декабр 2023 (УТC)
  2.  Розиман мақола ТМга номзодлигида тубдан кўриб чиқилганди, хатоларни деярли кўрмадим. Ўзбек адабиётида муҳим ва ўз ўрнига эга шахс ҳақида ажойиб мақола учун – Миришкорлик (мунозара) 12:20, 17-Декабр 2023 (УТC)
  3.  Розиман. ЙМ талабларига мос мақола. – Каганскй мунозара 09:15, 26-Декабр 2023 (УТC)
  4.  Розиман. мақола устида яхши меҳнат қилингани матн ўқилишидаги „енгилликдан“ ҳам маълум. Алпасли (мунозара) 19:38, 30-Декабр 2023 (УТC)
  5. Ажойиб мақола учун  Розиман. Иброҳимжон 05:07, 31-Декабр 2023 (УТC)
  6.  Розиман ЙМ статусига мос мақола – Ахаджон1 (мунозара) 10:43, 2-Январ 2024 (УТC)
  7.  РозиманАҳрор Акрамович (мунозара) 19:23, 8-Январ 2024 (УТC)

Қаршилар

[edit source]
  1.  Қаршиман! — Ҳозирги ҳолатида мақола ҳеч бир статусга тортмайди. Мақола мавзуси ўта йирик шахсият ҳақида бўлса, у ҳақдаги кўплаб илмий адабиётлар, илмий ишлар, газета ва журналлар, электрон ресурсларда эълон қилинган материалларни эринмасдан ўрганиш, ишончли манбалардаги маълумотларни вики талабларига мос ҳолда мақолага киритиш керак. Ҳозирги ҳолида эса мақола анча саёз, уни статусга олиб чиқиш учун яна ҳаракат қилиш керак. Ушбу мақолани камида рувикидаги „Лев Троцкий“ мақоласи даражасида салмоқли қилиш мумкин. Юқорида, „Фикрлар“ бўлимида Ҳамзанинг ҳаёти, хусусан неча марта уйлангани, ўлдирилишига олиб келган сабаблар умуман ёзилмагани, „Ҳаёти“ бўлимида унинг таржимайи ҳоли қолиб, асосан мактабдорлик фаолияти ёритилгани, қандай статусга номзод бўлса ҳам, мақола ҳали анча тўлдирилиши кераклини айтиб ўтгандим. Бир қанча вақт ўтган бўлса ҳам номинатор фикрларимга на эътироз билдирди, на мақолани тўлдиришга ҳаракат қилди. Бундан, номинатор мақоланинг статус олишига қизиқишини йўқотганини тушуниш мумкин. ВП:ЙМН? қоидасининг 5-бандида „Мақола тўлиқ бўлиши ва тугалланмаган бўлимларни ўз ичига олмаслиги керак“, деб ёзилган, мақолада эса бидан ортиқ бўлимлар тўлиқсиз ҳолда. Нима бўлганда ҳам узwикига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган номинаторга ташаккурлар айтаман, ёқимли таҳрирлар тилайман. Бошқаларга эса номинант мақолалар учун овоз беришдан олдин уларни эътибор билан ўқиб чиқишни тавсия этаман. Жамшид Нурқул (мунозара) 01:53, 12-Январ 2024 (УТC)

Бетарафлар

[edit source]

Хулоса

[edit source]

 Бажарилмади Мақолада баъзи қисмлар батафсил ёритилмаган. Шу сабабли ВП:ЙМН? қоидасининг 5-бандига ҳамда Фойдаланувчи:Жамшид Нурқул томонидан келтирилган асосли эътирозларга асосланган ҳолда ушбу номзодга статус берилмади. Номинатор ёки бошқа фойдаланувчи кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб, статусга қайтадан номзод сифатида кўрсатиши мумкин. Лазиз Бахтиёров (мунозара) 11:23, 12-Январ 2024 (УТC)

Ушбу мунозара ёпиқ. Илтимос, бу ерга ўзгартиришлар киритманг.