Африка
Майдони | 30,221,532 км2 |
---|---|
Аҳолиси | 1,032,532,974[1] (2011) |
Аҳоли зичлиги | 30.51/км2 |
Этнохороним | африкалик |
Вақт минтақалари | УТC-1дан УТC+4гача |
Африка – катталиги ва аҳоли сони бўйича дунёнинг иккинчи қитъаси. Африка қитъаси шу номдаги материк ва унга туташ ороллардан иборат. Қадимги финикияликлар „афарик“ сўзи билан Карфагендан ғарбда яшовчи қабилаларни атаганлар („афар“ сўзи финикияликлар тилида „чанг“ маъносини англатган). Римликлар Карфаген ва унинг атрофларини босиб олганларидан сўнг бу ҳудудга Африка номини бердилар. Кейинчалик эса бу ном бутун материк ва қитъага нисбатан қўллана бошлаган. Африканинг ороллар билан биргаликдаги майдони 30,3 млн. км2 ни ташкил этади. Африканинг ўртасидан экватор чизиғи, ғарбидан эса бош меридиан ўтган. Шу туфайли Африка ҳам Шимолий, ҳам Жанубий, ҳам Шарқий, ҳам Ғарбий ярим шарларда жойлашган Африка қирғоқлари шимолда Ўрта денгиз, шимоли-шарқда Қизил денгиз, шарқда Ҳинд океани, ғарбда Атлантика океани сувлари билан ювилади. Қизил денгиз, Сувайш канали ва Боб-ал-Мандоб бўғизи Африкани Осиёдан, Ўрта денгиз ва Гибралтар бўғизи эса Европа қитъасидан ажратади. Африка қитъаси орол ва яримороллар озлиги билан ажралиб туради. Унингтаркибига Ҳинд океанидаги Мадагаскар (сайёрамиздаги ороллар орасида майдони жиҳатидан 4-ўринда туради), Маскарен, Комор, Сейшел ороллари, Атлантика океанидаги Яшил бурун, Канар, Сан-Томе ва Принсипи, Авлиё Елена ва бошқа ороллар киради. Ягона йирик яримороли Сомали ҳисобланади. Африканинг ҳозирги сиёсий харитасида 54 та мустақил давлат мавжуд. Қитъа сиёсий харитасининг шаклланиш тарихи ўзига хос хусусиятларга эга. Буюк географик кашфиётлар давридан бошлаб Африканинг аксарият ҳудудлари Европа давлатларининг мустамлакаларига айланди. ХХ асрнинг бошига келиб Африкада фақатгина 2 та мустақил давлат қолган эди: бир неча минг йиллик давлатчилик тарихига эга Эфиопия ҳамда 1847-йил АҚСҲнинг ёрдамида барпо этилган Ғарбий Африкадаги Либерия давлати. Қитъанинг қолган ҳудуди эса Буюк Британия, Франсия, Португалия, Белгия, Германия, Италия ва Испания томонидан ўзаро бўлиб олинган эди. Африка давлатлари 1950-йилларда мустақилликка эришиша бошлади. 1960-йил БМТ томонидан „Африка йили“ деб эълон қилиниб, шу йил қитъадаги 17 та мамлакат мустақилликка эришди ва жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинди. Кўплаб мамлакатлари 1960–1980-йиллар мобайнида давлат мустақиллигини қўлга киритди. Қитъадаги энг ёш давлатлар – 1990-йилда мустақилликка эришган Намибия, 1993-йилда Эфиопиядан ажралиб чиққан Эритрея ва 2011-йилда мустақиллигини эълон қилган Жанубий Судан ҳисобланади. Африкадаги кўплаб давлатларнинг чегаралари мустамлакачилик даврида шаклланган бўлиб, аксарият ҳолларда табиий ва этник чегараларга мос келмайдиган сунъий кўринишга эга. Бунинг таъсирида ҳалигача қитъада турли ҳарбий можаролар ва давлат тўнтаришлари тез-тез содир бўлиб туради. Африка сиёсий харитасининг ўзига хос жиҳатларидан бири йирик майдонли давлатларнинг кўплигидир. Жаҳондаги ҳудуди 1 млн. км2 дан катта бўлган 29 та давлатдан 12 таси Африкада жойлашган (Жазоир, КДР, Судан, Ливия, Чад, Нигер, Ангола, Мали, ЖАР, Эфиопия, Мавритания, Миср). Жаҳон бўйича мавжуд бўлган майдони 1 минг км2 дан ошмайдиган 24 та давлатдан атиги 1 та – Сейшел ороллари – Африкага тегишли. Афикада жами 6 та орол мамлакатлари жойлашган. Улар Мадагаскар, Кабо-Верде, Комор ороллари, Маврикий, Сан-Томе ва Принсипи ҳамда Сейшел оролларидир. Денгизларга чиқиш имконияти йўқ давлатлар сони бўйича Африка қитъалар орасида етакчилик қилади. Африкада қуруқлик ичкарисида жойлашган жами 16 та давлат мавжуд. Уларнинг қаторида Чад, Нигер, Мали, Эфиопия, Замбия, Боцвана, Жанубий Судан каби йирик давлатлар бор. Эфиопия жаҳоннинг қуруқлик ичкарисида жойлашган 44 та давлатлар орасида аҳоли сони бўйича етакчиси ҳисобланади. Африка давлатларидан 51 таси республика, 3 таси (Марокаш, Свазиленд (Эсватини), Лесото) монархия бошқарув шаклига эга. Маъмурий-ҳудудий жиҳатдан Африкадаги 6 та давлат – Нигерия, Эфиопия, Судан, Жанубий Судан, Сомали, Комор ороллари – федератив тузилишга эга. Африка давлатлари бой ва хилма-хил табиий ресурслари, айниқса, минерал бойликлари билан ажралиб туради. Нефт ва табиий газ захираларига Нигерия, Жазоир, Ливия, Ангола, Габон, Конго давлатлари бой. Қитъада энг катта кўмир захиралари билан ЖАР ажралиб туради. ЖАР, Намибия, Боцвана, Замбия, КДР, Нигер ва бошқа кўплаб Африка давлатлари рангли, қимматбаҳо ва радиоактив металлар, олмоснинг йирик конлари билан машҳур. Африкада кенг тарқалган табиат зоналари саванна, чалачўл, чўл ҳамда нам экваториал ўрмонлар ҳисобланади. Шимолий Африкада сайёрамиздаги энг йирик чўл – Саҳройи Кабир жойлашган. Унинг жанубий чегараси бўйлаб чўзилган Сахел деб аталувчи чалачўл хусусиятли табиий географик ўлка жаҳон бўйича аҳолиси ва қишлоқ хўжалиги чўллашиш жараёнидан энг жиддий зарар кўраётган ҳудуд ҳисобланади. Сахел Судан, Чад, Нигер, Мали, Мавритания каби давлатлар ҳудудини қамраб олади .
Шимолий Африка
[edit | edit source]Ғарбий Африка
[edit | edit source]- Маллавой
- Буркина Фасо
- Cапе Верде
- Кот-дъИвуар
- Гамбия
- Гана
- Гуинеа
- Гуинеа-Биссау
- Либерия
- Мали
- Мавритания
- Нигер
- Нигерия
- Сенегал
- Серра Леоне
Геологик тузилиши ва релефи
[edit | edit source]Катталиги жиҳатидан Осиёдан кейин 2-ўринда. Майдони 29,6 млн.км², ороллари билан 30,3 млн.км². Аҳолиси 1.100 млн. киши атрофида (2020). Деярли ўрта қисмидан экватор чизиғи ўтган. Шимолидан жанубга томон қарийб 8 минг кмга чўзилган. Шимолий қисмининг эни 7500км (Алмади бурнидан Хафун бурнигача). Жанубий қисмининг эни 3100км. Шимолида Ўрта денгиз, ғарбда Атлантика океани, шарқда Ҳинд океани ва Қизил денгиз билан ўралган. 120км ли Сувайш бўйни оркали Осиё билан туташган. Европадан Африкани Гибралтар бўғози ажратиб туради (энг тор жойи 13км). Африкага бир неча ороллар киради: шарқда Мадагаскар, Занжибар, Сокотра, Мафия, Пемба, Комор, Маскарен, Амирант ва Сейшел о.лари; ғарбда Мадейра, Канар, Яшил Бурун о.лари; Гвинея қўлтиғида Пагалу, Сан-Томе, Принсипи, Биоко ва узоқрокдаги Вознесение, Санта-Елена, Тристанда-Куня олари ва бошқа Қирғоқлари узилмали, кам парчаланган, кўпинча тоғлардан иборат. Қирғоқ яқинида пасттекисликлар бор. Қўлтиқлари кенг ва очиқ, энг йириклари – Гвинея ва Сидра (Катта Сирт). Қулай бухталари кам. Энг йирик ярим ороли – Сомали.
Африканинг кўпроқ қисми Кембрийдан олдин бурмаланган платформадан иборат бўлиб, устини палеозой, мезозой ва учламчи ҳамда тўртламчи давр жинслари қоплаб ётади. Қадимги кристалл жинсли замин Марказий Саҳрои Кабир, Серра-Леоне, Шарқий Судан баландликларида (антеклизалар), Конго ботиғи атрофларида ва айниқса, Шарқий ҳамда Жанубий Африкада ер юзасига чиқиб ётади. Платформанинг шим. қисмида (Саҳрои Кабир, Судан) замин жуда чуқур жойлашган (Саҳрои Кабир – Арабистон платоси), жанубий қисмида кенг майдонларда эса ер юзасига чиқиб қолган (Жан. Африка қалқони). Жанубий ва шимоли-ғарбда кембрийдан олдинги платформага замини бурмаланган платформа тузилмаларининг айрим қисмилари келиб қўшилган. Бу тузилмалар Кап тоғларида ва Атлас тоғларининг ички раёнларида ер юзасига чиқиб қолган. Алп бурмаланиши даврида Африкада Атлас тоғларининг шим. соҳил бўйи тизмаларигина кўтарилган. Кристалл жинслардан иборат қадимги пенепленларнинг кенг тарқалиши ва чўкинди жинс қопламаларининг кам бурмаланганли-ги натижасида материк релефи яссидир. Африкада плато ва тоғликлар кўп. Уларни тектоник ёриқлар бўлиб-бўлиб юборган. Қирлар ҳамда платолар устида қолдиқ чўққилар ва вулкан тоғлари кўтарилиб туради. Африканинг энг баланд нуқтаси – Килиманжаро тоғидаги Кибо чўққиси (5895 м). Африка кўп қисмининг денгиз сатҳидан бал. 1000 м дан ошмайди. Олимлар Африка қуйи палеозой бурмаланиши даврида Жанубий Америка ва Ҳиндистон (Гондвана материги) билан қуруқлик орқали бирлашиб турган деб ҳисоблайдилар. Палеозойда Саҳрои Кабир – Арабистон платформасининг айрим қисмлари денгизлар тагида қолган. Африканинг қолган қисми релефи узоқ давр давомида емирилиб текисланган. Геологик тузилиши ва турли иқлим зоналарида ташқи омилларнинг релефга турлича таъсир этиши натижасида материкда бир қанча геоморфологик областлар пайдо бўлган: 1. Ўртача баландликдаги Атлас бурма тоғлари. 2. Саҳрои Кабир. Қумли чўллар Саҳрои Кабирнинг 1/4-1/8 қисмини эгаллайди. 3. Судан текисликлари ўлкаси. Бу ерда орол шаклидаги тоғлар кўп. 4. Юқори Гвинея баландлиги. Унинг ғарбида кристалл жинсли қолдиқ тоғлар ва шарқида асосан қумтошли платолар учрайди. 5. Конго ботиғи. 6. Ҳабашистон тоғлиги. 7. Сомали зинапояли платоси. 8. Узилмалар ва грабенлар билан ўйилган Шарқий Африка тоғлиги. Бу тоғликнинг баъзи жойлари лава билан тўлган ва вулқонлар кўтарилиб туради. 9. Жанубий Африка Калахари ботиғини ва унинг атрофидаги баландликларни ҳамда Кап тоғларини ўз ичига олади.
Фойдали қазилмалари
[edit | edit source]Африкада хилма-хил фойдали қазилмалар бор. Булардан кўплари дунёдаги энг катта конлардир. Фойдали қазилма конлари турли геологик даврлар ётқизикларида учрайди. Африканинг асосий минерал бойликлари Кембрийдан олдин ва кембрий даврида ҳосил бўлган. Марганец рудалари, боксит, олтин, қалай, ниобий ва асбест конлари кембрийдан олдинги жинслар таркибида учрайди. ЖАР, Эсватини ва Зимбабведа хризотил-асбест конлари, ЖАРда сурма ва корунд конлари, дунёдаги уран аралаш энг бой олтин конлари, Зимбабведа хромит ва олтин конлари, Гвинеяда боксит конлари, Ганада марганец рудаси, боксит ва олтин конлари, Конгода кумуш, Нигерияда кумуш ва колумбит, Мадагаскар о.да графит бор. Марказий Африканинг мис минтақаси кембрий даврида ҳосил бўлган жинслар орасида Замбияда кўп учрайди. Бу ерда мис билан биргаликда кобалт, уран, рух, Намибияда ванадий, бериллий ва литий конлари, Марокашда кобалт ва полиметалл конлари бор. Жанубий Африкадаги кумуш, хромит, марганец, темир рудалари, титанмагнетит ва флюорит конлари қуйи палеозойда ҳосил бўлган. ЖАР ва Конго Демократик Республикасидаги туб олмос, ЖАР ва Зимбабведаги кўмир конлари, Саҳрои Кабирнинг Жазоирга қарашли қисмидаги нефт конлари, Мисрдаги марганец конлари мезозой (юра ва бўр даврлари)да ҳосил бўлган. Атлантика соҳилидан Мисргача чўзилган кенг майдонда фосфорит, Марокашда марганец рудаси, Марокаш, Жазоир ва Тунисда темир, қўрғошин, рух конлари мавжуд.
Иқлими
[edit | edit source]Экватор чизиғи материкни тенг икки қисмга бўлиб турганидан Африканинг экватордан шим. ва жанубий томондаги қисмлари бир хил иқлим минтақаларига эга: экватор иқлими зонасидан кейин экватор муссон иқлими, тропик ва субтропик иқлим зоналари келади. Экватордан шим. ва жанубий томонда йил фасллари бир-бирига тескаридир, яъни шимолида ёз бўлганида жанубида қиш бўлади ва аксинча, Жанубий ярим шарда езда ойлик ўртача температура 30°дан ортиқ бўлганда, шим. қисмида пасайиб 10°,25°га тушади. Ёзда Африканинг шимолий ярмида ўртача ойлик температура 25е, 30° (Саҳрои Ка-бирда), жанубий ярмида эса 25е, энг жанубида 12е бўлади. Африкадаги Триполи шаҳри (Ливия) яқинида Ер юзида энг юқори температура (58°) қайд килинган. Конго ботиғи ва Гвинея қўлтиғининг шим. соҳилида жуда кўп (йилига 1500-2000 мм) ёғин тушади. Африкада энг серёғин жой Дебунжа (Камерун тоғи этаги)да, йилига 9655 мм ёғин тушади. Ёғин миқдори, Суданда жанубидан шимолга томон камайиб боради. Қолган раёнларда экваторга ҳамда Ҳинд океанига яқинлашган сари ортади (200 мм дан 1500 мм гача); Саҳрои Кабирда, Калахарининг жануби-ғарбида ва Намиб чўлида, иқлимни совитиб юборадиган Бенгела оқими таъсири натижасида аҳён-аҳёндагина бир оз ёмғир (100-200 мм) ёғади. Африканинг шимолий ва жанубий чеккаларида ёмғир қишда (йилига 600-700 мм) ёғади.
Сувлари
[edit | edit source]Африкада дарёларнинг географик тақсимланиши ҳам, серсувлиги ҳам турлича. Атлантика океанига Конго (Африкадаги энг серсув ва узунлиги жиҳатидан иккинчи ўриндаги дарё – 4370 км), Нигер, Оранж дарёлари қуйилади. Ҳинд океанига қуйиладиган дарёлардан энг каттаси Замбези (2660 км). Ўрта денгизга асосан Нил (Африкадаги энг узун дарё – 6671 км) қуйилади. Африка майдонининг 1/3 қисмидан кўпроғи ички сув ҳавзаларидир. Бу ерларда сернам мавсумлардагина сув оқади (Саҳрои Кабир, Калахари, Шарқий Африканинг бир қисми). Катта дарёлар турли хил иқлимли ўлкалардан оқиб ўтади ва режими жуда мураккаб. Даре ўзанларида остоналар ва шаршаралар кўп (Нил остоналари, Замбезидаги Виктория шаршараси, Конгодаги Стенли ва Ливингстон шаршаралари). Африкадаги энг йирик кўллар тектоник йўл билан ҳосил бўлган: Шарқий Африкадаги Алберт, Эдуард, Киву, Танганика (чуқ. 1435 м – чуқурлиги жиҳатидан дунёда Байкал кўлидан кейин 2-ўринда), Няса, Рудолф кўллари ана шулардандир. Африкадаги энг йирик кўл – Вик-тория кўли. Эфиопия тоғлигида Тана кўли бор, чала чўл ўлкаларида оқмайдиган шўр кўллар кўп (Чад, Нгами).
Тупроқ ва ўсимликлари
[edit | edit source]Африкада тупроқ-ўсимлик қоплами зона-зона бўлиб жойлашган. Гвинея қўлтиғининг шимолий. соҳили ва Конго ботиғи сернам бўлганидан подзоллашган латерит туп-рокдарда доим яшил сернам экваториал ўрмонлар ўсади. Бу ўрмонлар калин, ярусли бўлиб, дарахт турлари ниҳоятда кўп, лиана (чирмовиқ)лар ва эпифитларга бой Ёзда ёғин ёғадиган раёнларда сийрак ўрмонлар – саванналар (тропик ўрмонли даштлар), тиканли бутазорлар учрайди. Саванналарда ғаллагулли ўтлар йилнинг қуруқ фаслида қовжираб қолади. Дарахтлар барг ташлайди. Саванналарда дарахтлардан палма, баобаб, акация ва бошқаларлар ўсади. Саванналарда кизил ва қизил-қўнғир тупроқлар, саванна ўрмонларида қизил-жигарранг тўпроқлар тарқалган. Саванналарнинг анча қисми ҳайдаб юборилган ёки яйловга айлантирилган. Чўлларда (Саҳрои Кабир, Намиб) ўсимлик сийрак, турлари кам. Саҳрои Кабирда ксерофитлар – янтоқ, баргсиз ретам бутаси, леканора лишайниги, қуруқ ўзанлар бўйлаб юлғун, акация ўсади, сув бор жойларда (воҳаларда) хурмо экилади. Калахари чўлининг жануби-ғарбида суккулентлар, Намиб чўлида велвичиялар ўсади. Африканинг шим. субтропик ерларида ҳамда жанубий чеккаларида доим яшил бутазорлар типик ўсимликлардир; тоғ ён бағирлари ўрмонлар билан қопланган. Африкада 40000 дан ортиқ гулли ўсимлик турлари бор. Африканинг катта қисми Палеотропик об-ластга киради. Саҳрои Кабир ва Африканинг шимолий соҳили Голарктика области таркибидадир. Қитъанинг энг жануби-ғарбий чеккаси Кап областини ҳосил қилади.
Ҳайвонот дунёси
[edit | edit source]Африка ҳайвонот дунёси бой ва хилма-хил. Шимолий Африка ва Саҳрои Кабир Палеарктика областига киради. Бу ерларда Жанубий Европа ҳайвон турлари билан бирга Эфиопия зоогеографик области турлари учрайди. Африканинг қолган ҳудуди Эфиопия областига киради. Сиртлон, виверра, думсиз маймунлар, қуён, тувалоқ (Атлас тоғларида), мендаса ва бубала жайранлари, оддий ғизол, фенек тулкиси ва бошқа (Саҳрои Кабирда), Жанубий Европа ҳайвонлари, кўзойнакли илон, даман, туяқуш Эфиопия области ҳай-вонларидир. Саҳрои Кабирда бир ўркач-ли туя боқилади. Эфиопия области қалин ўрмонларида маймунлар, филлар, буйволлар (сув сигири), митти сув айғирлари, қушлардан аксари ўрмалаб чиқувчилар (қизилиштон, сассиқпопишак, кулранг тўтиқуш) учрайди. Қўнғиз, капалаклар жуда кўп. Саванна, чала чўл ва чўлларда ўтхўр ҳайвонлар: жайранлар (40 га яқин тури бор), зебра, жирафа, каркидон, бегемот, буйвол, филлар; йиртқичлардан арслон, қоплон, гепард, силовсин ва сиртлонлар: ҳашаротлардан термитлар ва сеце пашшаси кўп. Ноёб ҳайвонлар қўрикланади.
Табиат раёнлари
[edit | edit source]Африка табиий шароитига кўра қуйидаги раёнларга бўлинади: Шимолий Африка – ички плато атрофини ўраб олган Атлас тоғлари области; Саҳрои Кабир – дунёда энг катта тропик чўл; Судан – саванналар ва сийрак ўрмонлар области; Африканинг қолган ҳудуди геологик тузилиши ва релефига, иқлими ҳамда тупроқ-ўсимлик қоплами хусусиятларига кўра Марказий Африка (Конго ботиғи ва унинг атрофидаги баландликлар), Сомали ярим ороли, Шарқий Африка ва Жанубий Африкага бўлинади.
Африка қитасини ким кашф этган Ўрганилиш тарихи
[edit | edit source]Шим. Африка қирғоқлари милоддан аввалги 2-асрдан бошлаб мисрликларга маълум эди. Милодгача бўлган 6-асрда материк қирғоқлари бўйлаб финикияликлар сузиб чиққанлар. Милод бошларида индонезияликлар Мадагаскар о.ни кашф этиб, унинг шарқий қирғокларини эгалладилар. Араблар ўрта асрда Шимолий Африкани эгаллаб бўлгач, унинг шарқий қисмига борганлар. Африканинг ғарбий қирғоқлари португалларнинг Ҳиндистонга борувчи денгиз йўлларини қидириш вақтларидан маълум бўлган. 1443-44 йларда Н. Триштан Мавритания қирғокларини кашф этди. Шу даврдан бошлаб қул сотиш ишлари бошланди. 15-асрдаги Б. Диаш, Васко да Гамаларнинг Африкага саёҳатлари маълум. 16-асрда материк қиёфаси маъ-лум бўлган эди. Материк ички қисмларини 16-18-асрларда португаллар, инглиз ва франсузлар ўргана бошладилар. 19-асрдан бошлаб материк ички раёнлари янада мукаммал ўрганила бошлади (Д. Ливингстон, Г. Барт, Ж. Спик, Г. М. Стенли, Р. Кайс ва бошқа экспедициялари). Африка табиатини ўрганишда рус саёҳацҳунослари – Е. П. Ковалевский ва В. В. Юнкер хизматлари бор.
Аҳолиси
[edit | edit source]Африка антропогенез марказларидан бири. Бу ҳакда 20-асрнинг 50-70-йилларидаги топилмалар кўрсатган. Минглаб йиллар давомида Африкада аҳолининг турли этник гуруҳлари тар-киб топган. Ҳозирги вақгда Ада дунё аҳолисининг қарийб 1/10 қисми яшайди. Ирқий таркиби жуда хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Негроидларнинг турли типлари Африка ҳудудида Сахрои Кабирдан жан.га қараб тарқалган. Жанубий Африкада бушмен ва готтентот ирқ гуруҳлари мавжуд. Шимолий Ани европоидларнинг жануби- га хос халқлари эгаллаган. Негроид ва европоидларнинг қадимдан бир-бирлари билан алоқаси натижасида Эфиопия ирқ типлари ҳам ташкил топган. Мадагаскар о.да монголоидлар ирқига мансуб аҳоли яшайди. Африка аҳолиси жуда кўплаб қабила ва миллатлардан таркиб топган. Мустамлака тузуми аҳоли ривожланишини тўхтатиб қўйган. Мустамлакачиликка қарши кураш, давлат мустақиллигига эришиш, миллий онгнинг ўсиши, маданият марказларини ташкил этиш – ҳаммаси этник бирлашувни тезлашишига олиб келди. Бунинг натижасида Африкада янги халқ ва миллатлар таркиб топди. Африканинг кўплаб халқлари ҳали яхши ўрганилмаган. Африкада 4 та лингвистик оила: афро-осиё, конго-кордофан, нил-саҳрои кабир ва койсан тил синфлари мавжуд. Европоид ирқига тааллуқли – инглиз, франсуз, испан, италия, португал ва бошқа халқлар Африка аҳолисининг 3 % ни ташкил қилади. Африкада аҳолининг 42 % мусулмон, 22 % христиан, 36 % маҳаллий анъанавий динларга эътиқод қилади. Сиёсий бўлиниши. Иккинчи жаҳон урушидан кейин мустамлака тузумининг емирилиб бориши ва миллий озодлик ҳаракатларининг кучайиши натижасида ҳозирги замон Африка сиёсий харитаси мутлақо ўзгариб кетган. Аввал-ги Европа давлатлари мустамлака тизимида бўлган бир қанча давлатлар ўз эркинлигига эришган ва ўнлаб янги давлатлар ташкил топган. Ҳозирги вақтда Африкада 53 та давлат ва Испания, Франсия, Буюк Британия мулки бўлган давлатлар жойлашган (жадвалга қ.).
Давлатлар | Майдони (минг км²) |
Аҳолиси (млн. киши)(1995) |
Пойтахти |
---|---|---|---|
Ангола | 1246,7 | 11,5 | Луанда |
Бенин | 111,6 | 5,4 | Порто-Ново |
Боцвана | 581,5 | 1,5 | Габороне |
Бурунди | 26,8 | 6,4 | Бужумбура |
Габон | 258,7 | 1,3 | Либревил |
Гамбия | 10,3 | 1,1 | Банжул |
Гана | 230,5 | 17,5 | Аккра |
Гвинея | 245,8 | 6,5 | Конакри |
Гвинея-Бисау | 28,1 | 1,1 | Бисау |
Жазоир | 2381,0 | 28,4 | Жазоир |
ЖАР | 1221,0 | 43,5 | Претория |
Жибути | 23,0 | 0,6 | Жибути |
Замбия | 743,6 | 9,1 | Лусака |
Зимбабве | 387,0 | п,з | Хараре |
Кабо-Верде | 4,033 | 0,423 | Прая |
Камерун | 415,0 | 13,5 | Яунде |
Кения | 569,6 | 28,3 | Найроби |
Комор Ороллари | 2,2 | 0,5 | Морони |
Конго | 341,0 | 2,5 | Браззавил Конго |
Конго Демократик Республикаси | 2267,4 | 44,1 | Киншаса |
Лесото | 30,3 | 2,1 | Масеру |
Либерия | 96,4 | 3,0 | Монровия |
Ливия | 1759,5 | 5,2 | Триполи |
Маврикий | 2,0 | 1,1 | Порт-Луис |
Мавритания | 1025,0 | 2,3 | Нуакшот |
Африка аҳоли сони бўйича Осиёдан кейинги қитъа ҳисобланиб, в2018-йил ҳолатига кўра, у ерда 1,3 миллиардга яқин киши яшайди. Бу жаҳон аҳолисининг 17 фоизини ташкил этади. Африка давлатлари орасида аҳоли сони жиҳатидан Нигерия алоҳида ажралиб туради. Унинг аҳолиси, 2018-йил ҳолатига кўра, салкам 196 млн. кишига тенг бўлиб, бу жаҳон мамлакатлари орасидаги 7-ўрин ҳисобланади. Эътиборлиси, Нигерия Африка давлатлари қаторида майдони бўйича 14-ўринда туради, холос. Аҳоли сони жиҳатидан Нигериядан кейинги етакчи ўринларни Эфиопия (107,5 млн. киши), Миср (97 млн. киши), Конго Демократик Республикаси (84,3 млн. киши), Танзания (59,1 млн. киши) ва Жанубий Африка Республикаси (57,7 млн. киши) каби давлатлар эгаллайди (2018-й.). Африка аҳолиси қитъа бўйича нотекис жойлашган (78-расм). Бунга табиий омиллар, айниқса, иқлим ва сув ресурслари катта таъсир кўрсатган. Нил водийси ва делтаси, Ўрта денгиз ва Гвинея қўлтиқбўйи ҳудудлари, Шарқий Африканинг тоғ оралиғидаги ботиқлари ва ЖАРнинг саноатлашган раёнларида аҳоли зичлиги энг юқори даражага эга. Айни пайтда, Саҳрои Кабир, Калахари, Намиб каби тропик чўлларда аҳоли зичлиги ўта паст. Африка аҳолиси энг юқори сур’атлар билан ўсаётган қитъа ҳисобланади. Жаҳон аҳолиси ҳозирги вақтда ўртача йиллик ҳисобда 1,2% га кўпайиб бораётган бўлса, Африкада бу кўрсаткич 2,6% ни ташкил этади. Африканинг аксарият давлатларига туғилиш ва табиий кўпайишнинг юқори сур’атлари, ўртача умр кўришнинг нисбатан паст кўрсаткичлари хос (12-жадвал). Бу борадаги ҳолат фақат Тунис, Марокаш, Ливия, Боцвана, ЖАР, Маврикий ва Сейшел ороллари каби ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бирмунча юқори бўлган давлатларда қитъадаги умумий вазиятдан фарқ қилади. Африка қитъалар орасида урбанизация даражаси (43%, 2018-й.) жиҳатидан охирги ўринда туради. Шаҳар аҳолиси салмоғи, асосан, Ўрта денгизбўйи давлатлари, ЖАР, кичик орол мамлакатлари ва нефт саноати ривожланган давлатларида юқори. Нигер, Руанда, Бурунди, Малави сингари давлатларда эса урбанизация даражаси 20% га ҳам етмайди. Аҳолининг ирқий, этник ва диний таркиби жиҳатидан Африка қитъаси иккита катта қисмга бўлинади. Биринчиси, Миср, Ливия, Судан, Жазоир, Тунис, Марокаш, Мавритания каби давлатлардан иборат бўлган Шимолий Африка минтақаси. Бу давлатларда, асосан, жанубий европеоид ирқига мансуб бўлган араб ва барбарлар истиқомат қилади, асосий дин ислом дини ҳисобланади, аҳолининг этник ва диний таркиби яхлитлилиги билан ажралиб туради. Қитъадаги бошқа давлатлар эса Тропик Африка минтақасини ташкил қилади. Бу минтақа аҳолисининг этник таркиби жуда ранг-баранг бўлиб, асосан, негроид ирқига мансуб юзлаб миллат, элат ва қабилалардан иборат. Динлардан эса ислом, христианлик ва турли хил маҳаллий динлар кенг тарқалган бўлиб, ҳар хил давлатларда уларнинг нисбати турлича.
Африка давлатларининг жаҳон хўжалигидаги ўрни, асосан, тоғ-кон саноати ва тропик деҳқончилиги билан белгиланади. Яъни қитъадаги давлатлар иқтисодиётида кўпроқ хомашёни етказадиган тармоқлар устунлик қилади. Бунинг асосий сабаблари ихтисослашувнинг мустамлакачилик даврида шаклланганлиги, ишлаб чиқаришнинг техник ва технологик қолоқлиги билан боғлиқ. Нигерия, Жазоир, Ангола, Ливия, Габон, Конго, Экваториал Гвинея нефт ва табиий газ, Нигер ва Малави уран, Гвинея боксит, Замбия ва КДР мис, Марокаш фосфорит, Гана ва Танзания олтин, Боцвана, КДР, Ангола, Зимбабве, Намибия олмос, ЖАР эса тошкўмир, темир, марганес, олтин, платина, олмос каби минерал ресурсларни қазиб олиш ва экспорт қилиш ҳажми билан ажралиб туради. Аксарият Африка давлатларининг қишлоқ хўжалиги учун маълум бир экин турининг яккаҳокимлиги хосдир. Масалан, Судан, Мали, Чад ва Буркина Фасода асосий экин пахта, Кот-д’Ивуар, Гана, Камерунда какао, Сенегал ва Гамбияда ерёнғоқ, Эфиопия ва Угандада кофе, Кенияда эса чой ҳисобланади. Кўптармоқли қишлоқ хўжалиги ЖАР ҳамда Ўрта денгизбўйи давлатларида шаклланган. Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси нуқтайи назаридан Африка 3 та қисмга бўлинади. ЖАР қитъадаги давлатлар орасида иқтисодий жиҳатдан энг қудратлиси бўлганлиги учун алоҳида ажратилади. Миср, Ливия, Жазоир, Тунис ва Марокаш каби бирмунча юқори даражада ривожланаётган давлатлар Шимолий (Ўрта денгизбўйи) Африка иқтисодий географик минтақасини ҳосил қилади. Қитъанинг қолган давлатлари Тропик Африка минтақаси таркибига киради. Тропик Африкадаги 34 та давлат БМТ томонидан жаҳоннинг энг суст ривожланган давлатлар гуруҳига киритилган.
Адабиётлар
[edit | edit source]- ↑ "Wорлд Популатион Проспеcц: Тҳе 2010 Ревисион" Унитед Натионс (Департмент оф Эcономиc анд Соcиал Аффаирс, популатион дивисион)
2. География. Жаҳон иқтисодий-ижтимоий географияси. 9-синф ўқувчилари учун дарсллик. А.Қаюмов, И. Сафаров, М. Тиллабоева, В. Федерко- 2019. Т. 140-145-бет.
- Т. В. Власова. Материклар табиий географияси (океанлар туташ қисмлари билан бирга)- Ўқитувчи. Т., 1981[1]
- Х.Вахобов, А. А. Абдулқосимов, Н. Р. Алимкулов МАТЕРИКЛАР ВА ОКЕАНЛАР ТАБИИЙ ГЕОГРАФИЙАСИ -Тошкент ,2021[2]
Ишоратлар
[edit | edit source]Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |