Алётта
Малта ошхонаси миллий таомлари рўйҳатига киритилган | |
Миллий ошхона | Малта |
---|---|
Асосий компонентлари | Балиқ |
Бошқа компонентлари |
Қисқичбақа Бошқа денгиз маҳсулотлари Қуруқ оқ вино |
Рецепти |
Балиқ Саримсоқ пиёз Пиёз Зайтун йўи Маёран (ўсимлик тури) Қисқичбақа |
ʻʻʻАлиоттаъʻʻ (малта тилида Алжотта) — Малта миллий ошхонаси таоми.
Дастлаб, ушбу шўрва сотилиши мумкин бўлмаган балиқ турларидан тайёрланган. Шўрва, айниқса, католикларга гўшт маҳсулотини истеъмол қилиш тақиқланган Лент даврида (Рождество олдидан тутиладиган қирқ кунлик рўза) машҳур бўлган.
Алётта — франсуз буябести (франсузча балиқдан тайёрланадиган таом), португал калдеирада (Португалия ва Галисия миллий ошхонасининг балиқдан тайёрланадиган таоми) ёки Токсан шўрваси каби анъанавий Ўрта ер денгизи ҳудудларида тайёрланадиган шўрваларга ўхшаб кетади.
ʻʻʻТаркибиʻʻʻ
[edit | edit source]Анъанага мувофиқ, бу шўрва кичкина балиқлардан, балиқ боши ва думидан тайёрланади. Хуштаъм ва маззали бўлиши учун эса унга денгиз маҳсулотлари қўшилади.
Асосий масаллиқларига саримсоқ, помидор ва маёран (ўсимлик тури) киради. Шўрванинг қуйилиши учун унга гуруч солинади. Қоидага кўра, унга лимон шарбати ҳам қўшилади.
Дарвоқе, ушбу шўрвани тайёрлашнинг жуда кўп рецептлари мавжуд, бироқ барчасида асосий маҳсулотлар рўйҳати айнан ўзгаришсиз қолади.
Адабиётлар
[edit | edit source]- Жаҳон ошпазлик китоби: Жанна Жейкоб, Майкл Ашкенази томонидан бутун дунё бўйлаб энг катта рецептлар. ИСБН 1610694694, 9781610694698
- Сара Флоwер томонидан банд бўлган онанинг режалари бўйича ошхона китоби. ИСБН 1845285603, 9781845285609