Jump to content

Бендер

From Vikipediya

Бендер (Бендери) — Молдавия Республикасидаги шаҳар. Днестр дарёси бўйидаги пристан. Темир йўл тугуни. Аҳолиси 133 минг киши (1991). Бендер— республиканинг саноат марказларидан бири. Озиқ-овқат, енгил саноат (гўшт комбинати, ёғ, вино, консерва заводлари, шойи комбинати, ип йигириш, поябзал, тикувчилик фабрикалари), машинасозлик, "Молдгидролизмаш" ишлаб чиқариш бирлашмаси, "Электроаппаратура", кабел, кема тузатиш, кемасозлик заводлари, енгил саноат техникуми, тиббиёт билим юрти, тарихўлкашунослик музейи суратлар галереяси бор. Бендерга ХВ асрда қалъа сифатида асос солинган. 1538-йилгача ва 1918 — 40 йилларда Тигина деб аталган.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил