Битрейт
Битрейт (инглизча: битрате) – вақт бирлиги учун маълумотларни узатиш/қайта ишлашда қўлланадиган битлар сонини англатади. Канал бўйлаб маълумотлар оқимининг самарали узатиш тезлигини, яъни ушбу оқимни кечиктирмасдан ўтказа оладиган каналнинг минимал ҳажмини ўлчашда бит тезлигидан фойдаланиш одатий ҳолдир.
Битрейт сонияда бит (бит/с, бпс), шунингдек кило- (кбит/с, кбпс) ҳамда мега- (Мбит/с, Мбпс) ва бошқа префикслар билан олинган қийматларда ифодаланади.
Блок сониясида битлар („бит/с“ белгиси) тезлиги Халқаро бирликлар тизими (СИ) ёрдамида кўпинча „кило“ (1 кбит/с = 1000 бит/с), „мега“ (1 Мбит / с = 1000 кбит/с), „гига“ (1 Гбит/с = 1000 Мбит/с) ёки „тера“ (1 Тбит/с = 1000 Гбит/с) каби префикслар билан биргаликда қўлланади. „Бпс“ ностандарт қисқартмаси кўпинча „бит/с“ стандарт белгисини алмаштириш учун ишлатилади, масалан, „1 Мбит“ сониясига бир миллион битни ифодалайди. Бир сонияда бир байт (1Б/с) сонияда саккиз битга (8бит/с) тўғри келади. Бундан ташқари, „киби“, „меби“ каби иккилик префиксларидан ҳам фойдаланиш мумкин.
Хусусиятлари
[edit | edit source]Ҳажми сиғимланиши натижасида сифати ёмонлашган видео ва аудио оқим форматларида (масалан, МПЕГ ва МП3), „битрейт“ параметри оқимнинг сиғимланиш даражасини ифодалайди ва шу билан маълумотлар оқими ихчамлашган канал ҳажмини аниқлайди.
Кўпинча аудио ва видеонинг бит тезлиги секундига килобитларда (инглизча: килобит пер сеcонд, кбпс), камроқ – сонияда мегабитларда (фақат видео учун) ўлчанади.
Ўчиб кетган маълумотларни сиғимлашнинг уч режими мавжуд:
- CБР (инглизча: Cонстант битрате) – доимий битрейт орқали;
- ВБР (инглизча: Вариабле битрате) – ўзгарувчан битрейт орқали;
- АБР (инглизча: Авераге битрате) – ўртача битрейт орқали.
Доимий битрейт
[edit | edit source]Доимий битрейт – оқим маълумотларини кодлаш усули бўлиб, унда фойдаланувчи дастлаб керакли битрейтни ўрнатади ва бу бутун файл давомида ўзгармайди.
Унинг асосий афзаллиги якуний файл ҳажмини жуда аниқ башорат қилиш қобилиятига эгалидир.
Бироқ, доимий битрейт усули вақт ўтиши билан овози динамик равишда ўзгариб турадиган мусиқий асарлар учун унчалик мос келмайди, чунки у оптимал ҳажм/сифат нисбатини таъминламайди.
Ўзгарувчан битрейт
[edit | edit source]Ўзгарувчан битрейт кодек параметрлари билан (керакли сифат даражаси асосида) битрейт қийматини танлайди ва битрейт кодланган фрагмент давомида ўзгариши мумкин. Овозни сиғимлашда керакли битрейт психоакустик модел асосида аниқланади. Ушбу усул чиқиш файлининг энг яхши сифат/ўлчам нисбатини беради, аммо унинг аниқ ҳажмини олдиндан айтиш жуда қийин. Овознинг табиатига қараб (ёки тасвир, видео кодлашда) олинган файл ҳажми бир неча марта фарқ қилиши мумкин.
О‘ртача битрейт
[edit | edit source]Ўртача битрейт доимий ва ўзгарувчан битрейтнинг гибриди бўлиб, кбит/с даги қиймат фойдаланувчи томонидан ўрнатилади ва дастур уни маълум чегаралар ичида ўзгартиради. Бироқ, ВБР дан фарқли ўлароқ, кодек фойдаланувчи томонидан белгиланган ўртача қийматдан ошиб кетиш хавфисиз максимал ва минимал мумкин бўлган қийматлардан эҳтиёткорлик билан фойдаланади. Ушбу усул ишлов бериш тезлигини ўрнатишнинг энг муносиб тезлигини (аудио учун бу CБР усулида 16га кўпайтмаларга нисбатан 8дан 320 кбпс гача бўлган исталган рақам бўлиши мумкин) ва чиқиш файли ҳажмини башорат қилишнинг нисбатан юқори (ВБР билан солиштирганда) аниқлигини таъминлайди.
МП3
[edit | edit source]МП3 маълумотлар ўчиб кетган аудио сиғимлаш формати. Битрейт ошиши билан аудио сифати яхшиланади:
- 32 кбит/с – одатда фақат нутқ учун қабул қилинади
- 96 кбит/с – одатда паст сифатли нутқ ёки аудио оқим учун ишлатилади
- 128 ёки 160 кбит/с – мусиқани кодлашнинг бошланғич даражаси
- 192 кбит/с – мусиқани кодлашнинг қониқарли сифати
- 256 кбит/с – мусиқани кодлашнинг юқори сифати
- 320 кбит/с – МП3 стандарти томонидан қўллаб-қувватланадиган энг юқори кодлаш сифати
Бошқа аудио
[edit | edit source]- 700 бит/с очиқ кодли Cодеc2 нутқ кодеки томонидан қўлланадиган энг паст битрейт бўлиб, овоз зўрға тушунилади. 1,2 кбпс битрейти эса нисбатан жарангли овоз беради.
- 800 бит/с – ФС-1015га ихтисослаштирилган нутқ кодекларида қўлланадиган нутқни аниқлашнинг талаб қилинадиган минимал даражаси
- 2,15 кбит/с – очиқ манбали Спеэх кодекининг минимал битрейти
- 6 кбит/с – Опус очиқ манба кодекининг минимал битрейти
- 8 кбит/с – нутқ кодекларидан фойдаланувчи телефон овози сифати
- 32—500 кбит/с маълумотлар Огг Ворбис ёрдамида ўчиб кетган аудионинг сиғимлаш битрейти
- 256 кбит/с – юқори сифатли сигнал узатишнинг Дигитал Аудио Броадcастинг (ДАБ) МП2 битрейти
- 400—1411 кбит/с – ФЛАC, WавПаcк ёки Монкей’с Аудио каби йўқотишсиз аудио сиғимлаш форматлари учун мўлжалланган битрейт
- 1411,2 кбит/с – аудио-CДда овозни кодлаш учун қўлланадиган ЛПCМ формат битрейти
- 5644,8 кбит/с — Супер Аудио CД компакт дискларида фойдаланиладиган ДСД аудио оқим битрейти
- 6,144 Мбит/с – АC-3 кодек асосида такомиллаштирилган Э-АC-3 (Долбй Дигитал Плус) кодлаш тизими учун мўлжалланган битрейт
- 9,6 Мбит/с – ДВДдаги юқори сифатли рақамли аудио формати ҳисобланувчи ДВД-Аудио битрейти. ДВД-Аудио видео учун мўлжалланмаган ва концерт ёки мусиқий клип ДВД дисклари билан бир хил эмас; бу дискларни ДВД-Аудио логотиписиз стандарт ДВД-плеерларга ўйнатиб бўлмайди.
- 18 Мбит/с – Меридиан Лосслесс Паcкинг тамойилларига асосланган яхшиланган йўқотишсиз аудио кодек битрейти
Видео
[edit | edit source]- 116 кбит/с – видео фон сифати (турли хил видео сиғимлаш схемаларидан фойдаланган ҳолда „гапирадиган бош“ тасвири учун минимал талаб қилинади)
- 128—384 кбит/с – қисқартирилган ҳажмли видеоконференсиялар учун мўлжалланган бизнес сифати
- 400 кбит/с – 240п рухсатли ЁуТубе видеоси (Ҳ.264 кодли)
- 750 кбит/с —360п рухсатли ЁуТубе видеоси (Ҳ.264 кодли)
- 1 Мбит/с – 480п рухсатли ЁуТубе видеоси (Ҳ.264 кодли)
- 1,15 Мбит/с макс – ВCД (МПЕГ1кодли)56
- 2,5 Мбит/с —720п рухсатли ЁуТубе видеоси (Ҳ.264 кодли)
- 3,5 Мбит/с (ўртача) – стандарт аниқликдаги телевидение (МПЕГ-2дан битрейт орқали ҳажми камайтирилган)
- 3,8 Мбит/с – 720п рухсатли ва 60 кадр/с частотали ЁуТубе видеоси (Ҳ.264 кодли)
- 4,5 Мбит/с – 1080п рухсатли ЁуТубе видеоси (Ҳ.264 кодли)
- 6,8 Мбит/с – 1080п рухсатли ва 60 кадр/с частотали ЁуТубе видеоси (Ҳ.264 кодли)
- 9,8 Мбит/с (максимум) – ДВД (МПЕГ2 билан кодланган)
- 8—15 Мбит/с (ўртача) – юқори аниқликдаги телевидение ([[МПЕГ-4 АВCдан битрейт ёрдамида ҳажми сиғимлаштирилган)
- 19 Мбит/с (намунавий) – 720п рухсатли юқори аниқликдаги видео (МПЕГ-2 билан кодланган)
- 24 Мбит/с (максимум) – АВCҲД формат(МПЕГ4 АВC билан кодланган)
- 25 Мбит/с (намунавий) —1080и рухсатли юқори сифатли видео (МПЕГ-2билан кодланган)
- 29,4 Мбит/с (максимум) – ҲД ДВД
- 40 Мбит/с (максимум) —1080п рухсатли Блу-Рай диски (МПЕГ-2, МПЕГ-4 АВC ёки ВC-1билан кодланган)
- 250 Мбит/с (максимум) – ДCП (ЖПЕГ 2000 билан кодланган)
- 1.4 Гбит/с – сиғимланмаган 1080п ва 24 кадр/с частотали 10-бит 4:4:4
Ҳаволалар
[edit | edit source]- МП3: уни тартибда тартиблаш
- Медиа хизматлари билан медиа файлларни кодлаш (мавжуд ҳавола) // Миcрософт Азуре Медиа хизматлари