Jump to content

Бобурийлар

From Vikipediya

БобурийларҲиндистонда (1526—1858) ҳукмронлик қилган туркий сулола.

З. М. Бобур ва унинг авлодлари
Бобур ва унинг авлодлари

Темурийлар сулоласининг вакили, Амир Темур авлоди Заҳириддин Муҳаммад Бобур асос солган. Чет элларда, мамлакатимизда, ҳатто Ҳиндистонда ҳам Бобурни ва унинг авлодларини "буюк мўғуллар" деб аташ одат бўлиб қолган. "Буюк мўғуллар" деган ибора Чингизхон ва ундан кейинги мўғул қоонлари (Ўқтой қоон, Гуюк қоон, Мунка қоон)га тааллуқли бўлиб, Буюк мо'г'улар аслида Бобур авлодларидир. Улар тарихий ҳужжатларда ўзларини "бобурий мирзолар" деб юритишган. Улар тарихий ҳужжатларда ўзларини "бобурий мирзолар" деб юритишган. В. В. Бартолд дунёда тарқалган "буюк мўғуллар" иборасининг хато эканлигини кўрсатиб, "Европаликлар Темурни ва унинг ўғиллари ҳамда набираларини мўғуллардан тарқалган деб ҳисоблаб, (Бобур) салтанати учун "буюк мўғуллар" деган ном тўқидилар", деб ёзади. Бу ибора эса Европадан Ҳиндистонга "кўчиб" келиб, ҳиндлар орасига инглизча китоблар воситаси билан тарқалгандир. Сўнгги йилларда "буюк мўғуллар" деган хато ибора ўрнига "бобурийлар" ибораси қўлланила бошладики, бу ибора тарихий ҳақиқатни тўғри акс эттиради. Бобурийлар Ҳиндистонда 332 йил ҳукмронлик қилдилар. Сулола асосчиси Бобур (1483-йилда туғилган) отаси томондан Амир Темурнинг (1336–1405) ва она томондан Чингизхоннинг (1227-йилда вафот этган) авлоди бўлган.

Бобур ва унинг ўғли Ҳумоюн

Бобурийларнинг вакиллари: Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1526-1530), Ҳумоюн (1530-1539; 1555-56), Акбар ( 1556-1605), Жаҳонгиршоҳ (1605—27), Шоҳ Жаҳон (1627-1658), Аврангзеб Оламгир (1658—1707), Баҳодиршоҳ И (1707-1712), Жаҳондоршоҳ (1712-1713), Фаррух Сияр (1713-19), Муҳаммадшоҳ (1719-1748), Аҳмадшоҳ (1748—1754), Оламгир ИИ (1754-1759), Шоҳ Олам ИИ (1759-1806), Акбар ИИ (1806-1837), Баҳодиршоҳ ИИ (1837-1858).

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил