Чой (бута)
Чой -чойдошлар оиласига мансуб кўп йиллик доим яшил буталар ёки дарахтлар туркуми. Ватани — Жанубий Осиё. Хитой, Ҳиндистон, Индонезия, Шри Ланка, Кения, Аргентина асосий чой етиштирувчи мамлакатлар қаторида туради. Жаҳон бўйича экин майдони 2291 минг га, қосилдорлиги 1254 кг/га, ялпи ҳосили 2872 минг т (1999). 2 тури бор. Хитой 4.н(Т.синенсис; Жанубий Шарқий Осиёнинг тоғли рнларида тарқалган) бутасимон, бўйи 1 – 3 м, сершох, баргининг уз. 10 см гача, шакли понасимон чузинчоқ. Ас с ом Ч.и (Т.ассамиcа; Ҳиндистон ўрмонларида ўсади) дарахт, бўйи тик, шохланган, баргининг уз. 7 см гача. Бу турга Хитой ва ассом Ч.ининг табиий дурагайи бўлган Сейлон Ч.и ҳам киради. Илдизи ўқилдиз, 1–3 м гача тупроққа кириб боради. Гули қизил, оқ, четдан чангланади, меваси 3—4 уяли чаноқ, 1000 дона уруғи вазни 1 кг га яқин. Ч. иссиқсевар ва намсевар ўсимлик, —12° га қадар қисқа совуқларга чидайди. Тропикларда йил бўйи ўсади. 100 йил ва ундан ортиқ яшайди. 10—70 ёшида яхши ҳосил беради. Қизил тусли ва сариқ тусли тупрокларда яхши ўсади. Уруғи 60—70% намликда ва 20— 25° да униб чиқади, 4—5 ёшидан бошлаб ҳар йили гуллайди. Ҳаво ҳарорати 20° ва намлиги 70% бўлган шароитларда яхши ривожланади. Ёш баргларининг таркибида 72—80% сув ва 20— қуруқ модда, оқсил, танин (8— ), кофеин (2,1—4,2%), қанд, органик ва аминокислоталар ва минерал моддалар (4,7% гача), В,, РР, В2, С витаминлари, ферментлар (хлорофилл, каротин, ксантофил), эфир мойи бор. Ч.нинг кимёвий таркиби унинг ёшига, турхилига, баргни териш муддатига, новдаларининг ўсиш тезлигига боғлиқ. Ёш баргларда экстрактив моддалар куп.
CҲ. уруғи ва қаламчаларидан кўпайтирилади. Баҳорда ва кузда қатор оралари култивация қилинади, тропик минтақаларда ҳар 2—3 ҳафтада юмшатилади, ўғитланади. Ч. ўсимлиги 2—3 ёшлик бўлганда тупларга шакл берилади, ён шохлар кесилади. 6 ёшга етган ўсимликлардан энг ёш новда учидаги 2—3 та барглар — ҳосил қўдда май ойидан октабр ойигача териб олинади. Йиғилган барг 2—3 соат ичида чой фкаларига топширилади ёки салқин жойларда сақланади.
CҲ. баргларидан чой саноати корхоналарида қадоқяанган, барглари ўралган қора Ч., кўк Ч., кўк ва қора тахта (прессланган) Ч. маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Баъзи мамлакатларда (Ҳиндистон, Хитой, Япония) сариқ ва қизил Ч. ҳам тайёрланади. Ч. баргининг чиқиндиларидан кофеин, турли витамин препаратлари ва бошқа доривор моддалар олинади. Ч.нинг уруғидан олинадиган мой косметикада, консерва саноатида ва бошқаларда ишлатилади. Хитой ва Мянмада янги Ч. барги истеъмол (салат ва ошкўк) қилинади.
Қора олий нав Ч. тайёрлаш учун чой барги 40—50° (сув буғланиб, маҳсулот эластик бўлиши учун)да сўлдирилади, кейин барглар ўралади ва ферментация қилинади. Ферментлар таъсирида таниннинг аччиқ фраксиялари оксидланади, натижада ёқимли тахирроқ таъмли танин, хушбўй эфир мойлари ҳосил бўлади. Кўк Ч. тайёрлаш усули худди кора Ч.никидек, фақат барглар сўлдирилишидан олдин (баргларнинг кўк рангини сақлаб қолиш ва ферментларнинг парчаланиши учун) ўткир буғ билан (100°) ишланади.Қора тош Ч. олийнавлиЧ.тайёрлашдан чиққан чиқитлардан (125— 250 г прессланиб) тайёрланади. Кўк тош Ч. кузги асосий йиғим кампанияси тамом бўлгандан кейин қолган дағал барглардан ёки кўкламги дарахтларни буташ пайтида йиғилган барглардан тайёрланади.
CҲ.нинг асосий маҳсулоти — барги ва ундан олинадиган қуруқ Ч.дир. Милоддан аввалги 4-асрда Хитойда Ч. барги учун экила бошлаган. Ч. ичимлиги тўғрисидаги дастлабки маълумотлар милоддан аввалги 2700-йилларга оид қўлёзма манбаларида учрайди. 9-асрдан Япония ва Кореяда, 19-асрдан Индонезия, Ҳиндистон, Шри Ланкада экила бошлади. 1885-йилдан Грузияда, 1901-йилдан Россиянинг Краснодар ўлкасида, 1913-йилдан Озарбайжонда Ч. плантациялари ташкил топди.
Россияда Ч. ичимлиги 1638-йилдан киборлар доираларида истеъмол қилина бошлаган. 18-асрга келиб бу ичимлик анча оммавийлашган ва рус самоварларининг пайдо бўлиши шу даврга тўғри келади.
Ўзбекистонда Ч. ичиш қачондан бошлаб урф бўлгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Айрим манбаларга кўра, Туркистон шаҳарларида ҳинд савдогарлари Ч. савдоси билан шугулланганлар. Шаҳарлар ва йирик қишлоқлар гузарларида фақат Ч. ичимлиги ва тамадди (нон, қандқурс) билан савдо қиладиган чойхоналар бўлган. 20-аср бошларида хинд савдогарлари Самарқандда Ч. қадоклаш корхонасини ташкил этганлар. 1913-йилда Ўрта Осиёга четдан 720 минг пуд Ч. келтирилган (75%и кўк Ч.), унинг 240 минг пуди Туркистон улкасида, 150 минг пуди Бухоро хонлигида, 40 минг пуди Хива хонлигида сотилган.
1923-йилда Ўрта Осиёда ягона ва четдан келтириладиган хом ашёда ишлайдиган Самарканд чой қадоқлаш фабрикаси ишга туширилди.
90-йиллар бошидан Самарканд, Наманган, Тошкент шаҳарларида Буюк Британия, Ҳиндистон, Аргентина, Шри Ланка, Хитой фирмалари ("Вета Теа", "Тата", "Импра", "Акбар", "Липтон" ва бошқалар) билан хамкорликда Ч. импорти, қадоқлаш ва сотиш билан шуғулланадиган қўшма корхоналар ташкил топди ёки чет эл фирмаларининг ваколатхоналари очилди. Ўзбекистонда 2002-йилда 4847 т қадоқданган Ч. ишлаб чиқарилди;Холима Отабоева.
2) махсус ишлов берилган Ч. баргларидан тайёрланадиган ичимлик. Чой дамлашнинг ўзига хос қоидалари бор. Чинни ёки фаянс чойнак яхшилаб ювилади, сунгра иситиш учун қайнаган сув билан 2—3-марта чайилади, кейин қуруқ чой солиб, қайнаб турган сув қуйилади (чойнакнинг 1/2 ҳажмида), чойнакни қалин қилиб сочиқ ёки махсус ёпқич билан ураб 5—7 мин. дамга қўйилади, сўнгра чойнакка тўлгунча қайнаб турган сув қуйилади. Ч. шамаси чойнак тубига чуккандагина чой тайёр ҳисобланади. Ч.ни турли ширинликлар (қанд, мураббо, асал), сут, қаймоқ билан ичиш мумкин.
CҲ.нинг организмни тетиклаштирувчи хусусияти унинг таркибидаги кофеин (4%) миқдорига боғлиқ. Ч. кофейни қаҳва кофеинига нисбатан организмга енгил таъсир қилади ва организмда йиғилмайди.
Ўзбекистонда асосан кўк чой (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кора чой) ишлатилади, организмни тетиклантирувчи хусусияти ва таркибидаги Р витаминининг кўплиги жиҳатидан қора чойдан устун туради. Ч.ни овқат оддидан, овқатдан кейин, ҳазмни енгиллаштирувчи, чанқоқбосар ичимлик сифатида, асосан иссиқ ёки яхна ҳолида ичилади.
Ўзбек халқи урфодатларига кўра, меҳмон оддига нон билан бирга, албатта Ч. ҳам келтирилади.
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |