Jump to content

Энсиклопедия

From Vikipediya

Энсиклопедия (грекча: ἐγκύκλιος παιδεία — барча билимлар доирасида таълим олиш) ёки қомус илмий ёки илмий-оммабоп нашрдир. Ўзида барча (универсал энсиклопедия) ёки баъзи (соҳа энсиклопедияси) соҳалар бўйича назарий ҳамда амалий билимларни сақлайди. Энсиклопедия энсиклопедик мақолалардан иборат бўлиб, ҳар бир мақола бирор нарса-буюм, шахсият ёки ҳодисага таъриф беради. Одатда бундай мақолалар алифбо тартибида сараланган бўлади[1][2].

Энсиклопедия (юн.— билимлар доираси), қомус — муайян тизимга солинган кенг қамровли билимлар тўплами, илмий ёки илмий оммабоп нашр. „Энсиклопедия“ терминининг маъноси тарихан ўзгариб турган. Антик даврда у „Эркин санъат“ деб аталган 7 илм (грамматика, риторика, диалектика ёки логика, геометрия., арифметика, мусиқа ва астрономия)ни англатган. ХВИ асрда Ғарбий Европада энсиклопедия сўзи янги маънода — турли билимлар мажмуи маъносида ишлатилган. Айни вақтда билимлар таснифи маъносини ҳам билдирган; бу маънода „энсиклопедия“ термини ХВИИИ асрда ҳам қўлланган. Ҳозирги пайтда „энсиклопедия“ термини фаннинг барча соҳалари бўйича (универсал энсиклопедия) ёки бирор тармоғи (соҳа энсиклопедияси) ёхуд амалий фаолият бўйича энг муҳим маълумотларни ўз ичига олувчи нашрни англатади.

Энсиклопедия материаллари, асосан, алифбо тартибида ёки мавзу бўйича берилади. Универсал энсиклопедия, одатда, муайян давлат миқёсида тузилиб, шу давлатда эришилган фан-техника, маданият ютуқлари даражасини кўрсатади. Унда ўша давлатнинг мафкураси озми-кўпми акс этади. Шу маънода ҳам универсал энсиклопедия миллий энсиклопедия ҳисобланиб, унга „давлатнинг шаҳодатномаси“, „маънавий кўзгуси“ деган сифатлар ҳам берилади. Универсал энсиклопедияларда турли фан соҳаларидаги муҳим тушунчалар билан бир қаторда тарихий воқеа ва жараёнлар, инсоният сивилизациясининг муҳим ютуқлари акс этади. Соҳа энсиклопедияси муайян фан соҳасидаги тушунча ва бошқалар маълумотларни универсал энсиклопедияга қараганда батафсилроқ ёритади. Ҳажмига кўра, энсиклопедиялар кўп жилдли ва 1—2 жилдли бўлиши мумкин.

Энсиклопедия мақолаларида сўзларнинг этимологияси, транскрипсияси, дефиницияси муайян тартиб билан берилади. Ёритилаётган тушунча ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун муҳим адабиётлар рўйхати (библиография) кўрсатилади. Энсиклопедия ҳажмининг муайян қисмини безак материаллар (оққора, рангли суратлар, харита, чизма, схемалар ва бошқалар) ташкил этади. Энсиклопедия мақолаларида ортиқча тафсилотларга, қайтариқларга йўл қўйилмайди (бунинг учун тегишли мақолага ҳавола қилишдан фойдаланилади). Энсиклопедияни тайёрлашда факт ва маълумотлар аниқлигига, атама ва терминлар ўз ўрнида, тўғри ишлатилишига аҳамият берилади. Унинг баёнида илмийлик, оммабоплик, қисқалик, лўндаликка эътибор берилади.

Энсиклопедик тарздаги асарлар қадимий Шумер давлатида, Хитой, Юнонистон, қадимий Римда, кейинчалик араб ёзувидаги мамлакатларда, хусусан, Мовароуннаҳрда пайдо бўлган. Юнонистонда Демокрит ва Аристотел асарлари энсиклопедик асарлар ҳисобланган. Ўрта Осиё мутафаккирлари — Муҳаммад Мусо Хоразмий, Аҳмад алФарғоний, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, [[Имом Бухорий, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарлари ҳам ўз давридаги билимларни атрофлича қамраб олган. Имом Бухорийнинг „Саҳиҳи Бухорий“си, Форобийнинг „Фанлар таснифи“, Берунийнинг „Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар“, Ибн Синонинг „Тиб қонунлари“, „Донишнома“си, Юсуф Хос Ҳожибнинг „Қутадғу билиг“, Маҳмуд Кошғарийнинг „Девону луғотит турк“, Алишер Навоийнинг „Мажолис ун-нафоис“, Давлацҳоҳ Самарқандийнинг „Тазкират уш-шуаро“, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг „Бобурнома“ асарлари қомусчилик тарихига қимматбаҳо ҳисса қўшилган.

Византия тилшуноси Свиданинг „Лексикон“и (Х аср) дан бошлаб муайян тизимга солинган билимлар луг'атларда ифодалана бошлади. ХВИИ аср охири ва ХВИИИ асрда Англияда П. Бейлнинг „Тарихий ва танқидий луғат“и катта аҳамиятга эга бўлган. 1704-йил Ж. Харрис „Техник лексикон ёки Умумий инглиз санъат ва фан луғати“нинг биринчи нашрини чиқарган. „Энсиклопедия ёки фан, санъат ва касб-ҳунарларнинг изоҳли луғати“ (1751—80-йиллар, 35 жилд)нинг юзага келиши Франсия тарихида йирик ижтимоий-сиёсий воқеа бўлди. Бу энсиклопедияни тайёрлашда машҳур файласуф Д. Дидро асосий рол ўйнади; уни нашр этишда Ш. Л. Монтескё, Волтер, Ж. Ж. Руссо, Ж.Д,’Аламбер ҳам қатнашган. 1768—71-йилларда шотланд матбаачиси У. Смелли 3 жилдли „Британия энсиклопедияси“ни чиқарди. Бир неча марта қайта нашр этилган ушбу энсиклопедия Англиянинг энг йирик миллий энсиклопедияси бўлиб қолди.

ХИХ аср ва ХХ асрнинг 1-ярмида Франсия, Россия, АҚСҲ, Германия, Италия, Испания, Туркия ва бошқалар мамлакатларда ҳам универсал ва соҳа энсиклопедиялари чиқарилди. Булар ичида „Америка энсиклопедияси“, „Катта Брокгауз“ (Германия), „Катта Ларусс“ (Франсия), „Ислом энсиклопедияси“, Брокгауз ва Ефрон энсиклопедик луғати, Гранатлар энсиклопедик луғати алоҳида ўрин эгаллайди.

СССРда 1925-йилдан Катта Совет Энсиклопедиясииит уч нашри, 1928-йилдан Кичик Совет Энсиклопедиясининг уч нашри, „Энсиклопедик луғат“нинг бир неча нашри чиқди. Ушбу универсал энсиклопедиялардан ташқари, турли даврларда бир неча фан тармоқларидан ва амалиётдан соҳа энсиклопедиялари нашр этилди.

60-йилларнинг охирида собиқ иттифоқдош республикаларда универсал энсиклопедиялар нашр этишга киришилди. Жумладан, Ўзбекистонда 1971—80-йилларда 14 жилдли „Ўзбек совет энсиклопедияси“ (ЎзСЕ)нашр этилди. Унинг биринчи бош муҳаррири академик И. М. Мўминов бўлиб, 10-жилддан академик КА.Зуфаров бу вазифани бажарган. Унда жами 40000 дан ортиқ мақола берилган. ЎзСЕ мақолаларининг илмийназарий ва ғоявий-сиёсий йўналиши марксча-ленинча мафкура билан белгиланган.

СССР парчаланиб кетгандан кейин ундан ажралиб чиққан мустақил мамлакатлар ичида биринчилардан бўлиб Ўзбекистон Республикасида универсал миллий энсиклопедия тайёрлашга киришилди. 1997-йил 20-мартда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриётини ташкил этиш тўғрисида" қарор қабул қилиб, нашриёт зиммасига 12 жилдли „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ни тайёрлаш ва нашр этишни топширди. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда, шунингдек, „Тошкент“ энсиклопедияси, 1 жилдли Болалар энсиклопедияси, Хотин-қизлар энсиклопедияси, „Ислом“ энсиклопедияси ва баъзи фан тармоқларидан соҳа энсиклопедиялари нашр этилди.


Ўзбекистонда совет даврида 14 жилдли Ўзбек Совет Энсиклопедияси, мустақиллик даврида эса 12 жилдли Ўзбекистон Миллий Энсиклопедияси нашр этилди.

Манбалар

[edit | edit source]
  1. „Энcйcлопедиа.“. 2007-йил 3-августда асл нусхадан архивланган. Глоссарй оф Либрарй Термс. Риверсиде Cитй Cоллеге, Дигитал Либрарй/Леарнинг Ресоурcе Cентер. Ретриэвед он: Новембер 17, 2007.
  2. „Wҳат аре Референcе Ресоурcес?“. Эастерн Иллиноис Университй. 2022-йил 22-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-декабр.