ФИДЕ
Фиде (ФИДЕ; франсузча: Федератион интернатионале дес Эшеcс) — халқаро шахмат федерацияси. 1924-йил Парижда тузилган. 149 мамлакатни бирлаштиради (1995). ФИДЕга Ўзбекистон — 1992-йилдан аъзо. Шиори — "ҳаммамиз бир оиламиз" (лотинча Генс уна сумус). Бир қанча йирик халқаро мусобақани, шу жумладан, эркаклар (1927-йилдан) ва аёллар (1957-йилдан) шахмат олимпиадалари, шахсий (1886-йилдан эркаклар ўртасида, 1927-йилдан аёллар ўртасида) жаҳон чемпионатлари ва жамоалар ўртасида, (1985-йилдан эркаклар жамоалари ўртасида, 4 йилда бир марта) биринчилик, шунингдек, сиртқи шахмат (1947-йилдан) ва тезкор шахмат (1988-йилдан), кўзи ожизлар (1966-йилдан) ва компютерлар (1974-йилдан) ўртасида жаҳон чемпионатлари, композиция тузувчилар ўртасида (1956-йилдан) танловлар уюштиради.
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |