Jump to content

Иван ИВ Грозний

From Vikipediya

Иван ИВ Грозний (1530.25.8, Коломенское қишлоғи — 1584.18.3, Москва) — "Бутун Руснинг улуғ князи" (1533 й. дан), 1-рус подшоси (1547 й. дан). Василий ИИИ нинг ўғли. Мустабид ҳоким сифатида халқ уни "Грозний" ("Даҳшатли") лақаби билан атаган. И. ИВ 40-йилларнинг охиридан Танланган рада иштирокида давлатни бошқарган. Унинг даврида 1549-йил дворянлар табақасини кучайтириш орқали боярлар ҳокимиятини заифлаштириш мақсадида илк Земский собор-эркин аҳоли турли тоифалари вакилларининг йиг'илишини чақирилган; 1550 йил Судебники тузилган; бошкарув ва суд ислоҳотлари ўтказилган; 1565 йилда опричнина жорий этилган; Англия билан савдо алоқалари ўрнатилган (1553); Москвада 1-босмахона қурилган; Қозон (1552) ва Астрахон (1556) хонликлари бўйсундирилган; Болтиқ бўйига чиқиш мақсадида Ливон уруши олиб борилган (1558—83); Сибирни босиб олиш бошланган (1581). Иван ИВ нинг ички сиёсати оммавий қатл этишлар, деҳқонларни асоратга солишни кучайиши билан ажралиб туради[1].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил