Кармана беклиги
| ||
Мамлакат | Бухоро амирлиги | |
---|---|---|
Маъмурий маркази | Кармана | |
Асос солинган санаси | ХВИ аср | |
Бекор қилинган санаси | 1920-йил | |
Харитада |
Кармана беклиги — ХВИ-ХХ асрларда дастлаб Бухоро хонлиги, сўнг манғитлар ҳукмронлиги йилларида Бухоро амирлигидаги маъмурий бирлик. Маъмурий маркази Кармана шаҳри.
Бухоро амирлиги маъмурий жиҳатдан бекликларга бўлинган. Амир Абдулаҳад ҳукмронлиги даврида амирлик 24 бекликдан иборат бўлган. Бекликлар ўз навбатида амлокларга бўлиниб, уларни амлокдор бошқарган. Зарафшон водийсида жойлашган бекликлардан энг каттаси Кармана эди. Кармана беклиги ҳудудлари ҳозирги Навоий, Навбаҳор, Канимех тумани ерларидан ташкил топган. Кармана беклиги манғитлар даврида амирликнинг муҳим иқтисодий-стратегик ҳудудларидан бўлган[1].
ХВИ аср ўрталарида Кармана беклигини Искандархон бошқарган. Искандархон Кармананинг биринчи бекларидан бўлган. Искандархон давригача беклик ҳокимлик деб юритилган. ХВИ аср ўрталарида Мовароуннаҳрда юз берган сиёсий курашларда Искандархоннинг ўғли Абдуллахоннинг қўли баланд келади. Отаси Искандархонни Бухоро хонлигига тахтига ўтқазиб, амалда мамлакатни ўзи бошқаради.
Абдуллахон ИИ даврида Карманада ободончилик ишлари олиб борилган. Абдуллахон Масжиди Жоме қурдирган, унга ёндош қилиб Чор Минор барпо эттирган. Карманадаги масжид ва зиёратгоҳларни таъмирлатган[2].
Манғитлар ҳукмронлик қилаётган даврдан бошлаб 1920-йил Бухоро инқилоби юз бергунга қадар Кармана беклигини 30 га яқин беклар бошқарган. Бекнинг қароргоҳи Кармана марказидаги Арк қўрғони бўлган. Амлокдорлар бекнинг ёрдамчиси бўлган. Қишлоқ жойларда бекнинг номидан жевачи ва тўқсобалар иш олиб борган. Сўнгги манғитлар ҳукмдори Саид Олимхон 1881-йилда Карманада туғилган. 13 ёшга тўлгунча шу ерда яшаган. Санкт-Петербургда ўқишни тамомлагач Олимхон дастлаб Қаршига, сўнг Карманага бек этиб тайинланган.
Явқочбек Кармананинг охирги бекларидан бўлиб, 1910-йилдан 1920-йилгача бу лавозимда ўтирган. Кармана беклиги 1920-йилда тугатилган ва советлар ҳукмронлиги ўрнатилган[3].
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ Анвар Қандаҳаров. Бухоро хонлиги ва унда карманалик шайхлар фаолияти. Тошкент Тафаккур қаноти 2018 — 10-бет.
- ↑ А.Ҳотамов, Ш.Ҳалилов. Йиллар садоси. Тошкент Адолат 1995 — 40-бет.
- ↑ О. Ҳайитова, Х.Қурбонов. Кармана тарихи. Тошкент Машҳур пресс 2017 — 103-бет. ИСБН 978-9943-5163-5-9.