Jump to content

Константин Истомин

From Vikipediya
Константин Николаевич Истомин
Таваллуди 7-январ 1887-йил
Курск, Россия империяси
Вафоти 28-август 1942-йил(1942-08-28)
(55 ёшда)
Самарқанд
Миллати рус
Соҳаси соҳаси
Оқим Пейзаж, натюрморт, портрет

Константин Николаевич Истомин (1887-йил 07-январ, Курск – 1942-йил 28-август, Самарқанд) – совет авангард рассоми, ўқитувчи, Маковец, Тўрт санъат жамиятлари, Инқилобий Россия рассомлари уюшмаси аъзоси. Рассомнинг энг яхши асарлари Третяков галереяси ва Россия музейи сақланади[1].

Ҳаёти

[edit | edit source]
В.А.Фаворский портрети

Константин Истомин 1887-йил 07-январда Курскда офицер оиласида туғилган. У Курскдаги гимназияга боришни бошлади, аммо 1901-йилда отаси Владивостокка хизмат қилиш учун кўчирилганда, унинг оиласи ҳам Владивостокка кетди. Владивостокда, гимназияда ўқиш билан бир қаторда, у санъат мактабига боришни бошлади. Бу ерда Истоминлар оиласи 1904-йилда Япония билан уруш бошлангунга қадар қолди, шундан сўнг улар Харковга кўчиб ўтдилар. Харковда ниҳоят ўрта мактабни тугатиб, бадиий академияга ўқишга кирди. Бироқ, у Харковда узоқ қололмади, 18 ёшли Константин Николаевич 1905-йилдаги инқилобий воқеаларда ишчилар томонида қатнашди, бунинг учун ҳибсга олинди ва қамоққа ташланди. У 1906-йилнинг ёзигача қамоқда қолди ва озодликка чиққандан кейин Германияга жўнаб кетди[2].

Германиянинг Мюнхен шаҳрида Константин Николаевич венгер рассоми Шимон Холосининг рассомлик мактабида бадиий таълимни давом эттирди. 1909-йилда интилувчан рассом Россияга қайтишга қарор қилди ва 1909-йилнинг ёзида Москва давлат университетининг санъат тарихи факултетига ўқишга кирди. Москва давлат университетида ўқиётганда ёш рассом Греция ва Италия бўйлаб саёҳат қилди[2].

1913-йилда Истомин армияга чақирилди ва артиллерия сафига қўшилди[3]. Биринчи жаҳон уруши пайтида у артиллерияни бошқарган, снаряддан жароҳат олган ва касалхонада даволаниб чиққан. Константин 1918-йил баҳорида Москвага қайтиб келди ва Моссоветнинг тасвирий санъат бўлимида ишлади. 1919-йил март ойидан у Қизил Армия сафлариқайтди, аммо ярадор бўлиб, тиф касалини орттириб олди ва демобилизация қилинди. Хизмати давомида у расм чизиш билан шуғулланган, аммо бу даврдаги расмлар сақланиб қолмаган.

Константин Николаевич Истомин 1942-йил 28-августда Самарқандда вафот этди[2].

Галерея

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • Истомин, Константин Николаевич // Большая советская энциклопедия : [в 30 т.] / гл. ред. А. М. Прохоров. — 3-е изд. — М. : Советская энциклопедия, 1969—1978.
  • Яблонская М.Н. Константин Николаевич Истомин // Советский художник. — Москва, 1972.
  • Гощанская О.А. Влияние немецкой и французской художественных школ на рисунок Константина Истомина. //Актуальные проблемы теории и истории искусства : сб. науч. статей. Вып. 2 . Под ред. А.В.Захаровой— Санкт-Петербург: НП-Принт — 2012. — С. 416-419. — ИСБН 978-5-91542-185-0
  • Константин Истомин. Цвет в окне. — М.: Гос. Третьяковская галерея, 2019. — 312 с.: ил. — ИСБН 978-5-89580-267-0

Ташқи ҳаволалар

[edit | edit source]