Jump to content

Магнитогидродинамик генератор

From Vikipediya

Магнитогидродинамик генератор, МГД-генератор — иссиқлик энергиясини бевосита электр энергиясига айлантириб берадиган генератор. Асосий қисмлари: электродлар жойлашган канал ва кучли магнит майдонни ҳосил қиладиган электромагнит. Магнитогидродинамик генераторнинг ёпиқсиклли (берк каналли) ва очиқ сиклли (очиқ каналли); импулсли (оний), қисқа муддат ва узок, муддат ишлайдиган хиллари бўлади. Генератор ишлаб турган пайтда температура ва босим таъсирида каналда ҳаракатланадиган ва магнит майдонни кесиб ўтадиган электр ўтказувчи иш жисми (электролит, суюқ металл ёки плазма) да электр токи ҳосил бўлади. Бу ток электродлар орқали истеъмолчига боради. Дастлабки Магнитогидродинамик генератор 20-аср 50-йиллар охири ва 60-йиллар бошида олдин АҚСҲ да, кейинроқ собиқ Иттифоқда яратилган. Қуввати 500 МВт га етадиган МГД-электр стансиянинг магнитогидродинамик блоки ҳам ишлаб чиқилган. Магнитогидродинамик генератор иссиқлик электр ст-яларининг иш самарадоригини анча оширади. Магнитогидродинамик генератордан электр стансияларда, космик кемалар, самолётлар ва бошқаларда фойдаланиш мумкин.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил