Jump to content

Мингбулоқ тумани

Координаталари: 40°51′48″Н 71°27′35″Э / 40.86333°Н 71.45972°Э / 40.86333; 71.45972
From Vikipediya
Мингбулоқ тумани
туман
Таркибида Наманган вилояти
Маъмурий маркази Жомашўй
Йирик шаҳари Жомашўй
Асос солинган санаси 1994-йил 23-декабрда
Расмий тиллар Ўзбек
Аҳоли 121,7 минг киши (2023-йил)
Динлар таркиби мусулмонлар
Майдони 0,74 минг км²
Вақт минтақаси УТC+5
Автомобил рақами коди 50
Расмий сайти http://mingbuloq.uz/
Харитада
Мингбулоқ тумани харитада
40°51′48″Н 71°27′35″Э / 40.86333°Н 71.45972°Э / 40.86333; 71.45972

Мингбулоқ тумани (1994-йилгача Задарё тумани) — Наманган вилоятидаги туман. Маркази Жомашўй шаҳарчаси. Ушбу туман 1952-йил 29-сентабрда ташкил этилган. Сирдарёнинг чап соҳилида, Марказий Фарғонанинг қўриқ ва бўз ерларида. Шимолидан вилоятнинг Чуст ва Тўрақурғон, Шимоли-шарқдан Наманган, шимоли-ғарбдан Поп туманлари, жануби-шарқдан Андижон вилоятининг Улуғнор, жанубий ва жануби-ғарбдан Фарғона вилояти туманлари билан чегарадош. Майдони 0,74 минг км². Аҳолиси 121,7 минг киши (2023). Туманда 1 шаҳарча (Жомашўй), 7 қишлоқ фуқаролар йиғини (Бўстон, Гулбоғ, Гўртепа, Довдуқ, Олтинкўл, Меҳнатобод, Момохон) бор. Туман маркази Жомашуй шаҳарчаси.

Табиати

[edit | edit source]

Ҳудуди, асосан, пасттекислик, кўпчилик қисми қўриқ ва бўз ерлар ҳамда кум барханларидан иборат. Иклими қуруқ. Ўртача температура июлда 28°. Январда — 3,5°. Вақт-вақти билан шамол ва бўронлар бўлиб туради. Йиллик ёғин 150–200 мм. Туман ҳудудидан Сирдарё оқиб ўтади. Қўқонкўл, Қолгандарё, Тўнғизкўл, Тегирмонкўл каби кўллар бор. Гўртепа қишлоғи ёнида минерал булоқ очилган. Ерлари оч тус бўз ва шўрхок ботқоқ тупроқ. Асосий сув манбаи — Сирдарё, Охунбобоев номли канал (уз. 45 км дан ортиқ), бир неча сув ўтказиш тармоқлари ва иншоотлари мавжуд. Ёввойи ўсимликлардан саксовул, тол, қамиш, юлғун, ғўмай, шўра ва бошқа ўсади. Ҳайвонлардан тулки, чиябўри, бўри, қуён, илон, калтакесак, эчкемар, юмронқозиқ, кўрсичқон, қушлардан чумчуқ, мусича, қирғий, зарғалдоқ, қарға, бойўғли ва бошқа бор.

Аҳолиси

[edit | edit source]

Аҳолисининг аксари қисми ўзбеклар; рус, киргиз, корейс, татар ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳоли зичлиги 1 км² га 123 киши. Шаҳарликлар 80,1 минг киши, қишлоқ аҳолиси 11.6 минг киши (2002-йил)

Хўжалиги

[edit | edit source]

Туман хўжалиги, асосан, қишлоқ хўжалигига ихтисослашган. Саноат, транспорт, алоқа корхоналари бор. Ширкат хўжаликлари пахтачилик, ғаллачилик, богдорчилик, сабзавотчилик, полизчилик, чорвачилик билан шуғулланади. Туманда Гулбоғ пахта тозалаш заводи, 130 дан ортиқ йирик, ўрта ва кичик корхона, 550 га яқин кичик фирма мавжуд (2002). Қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоғи— пахтачилик. Мингбулоқ туманида 9 ширкат хўжалиги ва фермерлар уюшмаси бор.Қолаверса гуртепа қишлоғининг бугунги кундаги 500дан зиёд яшикчилик билан шуғулланувчи тадбиркорлари туманимизни асосий республикага намуна бўла оладиган тадбиркорларимиздан иборатдир.

Ижтимоий соҳа

[edit | edit source]

2001/2002 ўқув йилида 51 умумий таълим мактаби, 1 қишлоқ ва сув хўжалиги коллежи, 1 иқтидорли болалар интернати бўлиб, уларда 22 мингдан зиёд ўқувчи таълим олди, шунингдек, 1 лицей мавжуд. Маданият саройи, 27 оммавий кутубхона фаолият кўрсатади. Марказий касалхона (400 ўрин), поликлиника, сил касалликлари дис-пансери (125 урин), юкумли касалликлар касалхонаси (65 ўрин), 4 қишлоқ врачлик амбулаторияси, 5 қишлоқ врачлик пункти, 24 фелдшер-акушерлик пункта аҳолига хизмат кўрсатади (2002). 1953-йилдан „Истиқбол сари“ туман газетаси чиқади (адади 5100).[1]

Тарихи

[edit | edit source]

ХВ асрнинг охири ва ХХИ асрнинг бошларида яшаган темурийзода подшоҳ ва ажойиб о’збек шоири, тарихчи ва географ Заҳириддин Муҳаммад Бобур туманимизнинг шимолидан оқиб о’тувчи Сирдарё соҳилида жойлашган Ахсикент шаҳри то’г’рисида ёзиб, дарёнинг жануб томонларини шундай тасвирлаган: “Ови қуши бисёр яхши булур. Сайхун дарёсининг Ахси тарафи даштдур. Андижон тарафи жангалдур Буг’у-марал, қирг’овул ва товушқони ко’п топилур, асру семиз булур”. Бу улуг’ зотнинг бу жойларга қутлуг’ назари тушганлигидан ташқари ов қилиш мақсадида о’тиб, муборак қадами ҳам теккан бо’лиши мумкин. Туман ҳудудидаги Гўртепа қишлог’и энг қадимий аҳоли пункти бо’либ, Наманган-Фарг’она, Қо’қон-Андижон ё’ллари устида жойлашган. Бу шаҳарлар орқали қо’шни Афг’онистон, Хитой, Ҳиндистон каби мамлакатлардан о’тиб келувчи карвонларга қо’ноқ вазифасини о’таган. Октабр давлат то’нтарилишигача ҳам гуркираб, ривожланган кичикроқ шаҳар, шаҳарча даражасига етган. Бу ҳудуднинг Қо’қон хонлигининг Наманган беклиги, охирги пайтларда қо’рг’они Момохон қишлог’ида жойлашган Тошбой мингбоши, Баланд Гуртепа марказида мингбоши Абдусалим амин, Хумор амин, Файзи аминлар орқали бошқарган. Кейинчалик 1876-йили Қо’қон хонлиги Россия қо’шинлари томонидан шафқацизларча босиб олингач, Умумроссия ма’мурий бошқарув тизими жорий қилинди. Янги тузилган Фарг’она вилояти таркибида уэздлар ташкил этилди. Ҳозирча Наманган вилояти ҳудудида дастлаб Наманган, Чуст уэздлари тузилди. Уэздлар эса о’з навбатида волистларга бо’линди. Ко’п о’тмай Наманган, Чуст уэздлари бирлаштирилди. Худди шу даврда, я’ни 1925-йилда Наманган уэзди таркибида Ахси-Шаханд, Олмос, Ашт, Бободархон, Варзик, Косонсой, Капа, Қирг’изқо’рг’он, Нанай, Найская, Пишқо’рг’он, Тергачи, То’рақо’рг’он, Уйчи, Хонобод, Чодак, CҲҳст, Янгиқо’рг’он валостлари бо’лган. Фахрийларимизнинг хотирасича, ҳудуднинг яқинлиги, Сирдарё орқали туташиб кетганлигига асосланадиган бо’лсак, Гуртепа-Жомашо’й қишлоқлари атрофидаги аҳоли пунктлари токи Жийдақишлоқ, Яккатолгача Ахси-Шаханд волости, Гулбог’ қишлог’и атрофидаги аҳоли пунктлари токи Тегирмон, Қо’г’алико’лгача Чуст велости тасаруфида бо’лганлиги ойдинлашади. Россиянинг мустамлакасига айлантирилгандан кейин бошланган талончилик сиёсати 1971-йилги октабр давлат то’нтарилишидан кейин ҳокимият тепасига келган болшевиклар томонидан ҳам давом этилди. О’лкамиз рус шаҳарларидаги саноат корхоналарини сув текин хомашё билан таҳминлаш манбаига айланиб бораверди. Серқуёш юртда ҳар қандай ё’л билан пахта етиштиришни ко’пайтириб, марказга тобора ко’проқ тола етказиб беришга ҳаракат қилинди. Шу мақсадда 1921-йилда Қо’қон группа туманларида олтита давлат хо’жалиги (совхоз) барпо этилди. 1924-йил январда Қорақалпоқ темир ё’л бекати яқинида “Толлик Яккатут” савхози ҳам ташкил этилади. Совхозда москвалик пахтачи Брикин, Бухоролик маҳаллий яхудий Беняминдан тортиб олинган ерлар, водакачка беркитилди. Савхознинг биринчи директори Висладаги о’рмончилик ва қишлоқ хо’жалиги институтини битирган агроном Александр Александович Воскресенский, бош агрономи Н.А.Романенко бо’лади. Иккови Андижондан парга юрадиган “Титан”, “Могул” тракторларини олиб келиб, дастлаб о’злари бошқарадилар. Янги ерлар о’злаштирила бошланди. Пахта ҳосилдорлиги ортиб, ялпи ҳосил ко’пайиб боради. 1929-йили совхознинг о’зида мо’жаз Жингауз барпо этилиб, пахта чигити ажратиб олинади. 1938-йилдан жингауз мустақил корхона сифатида фаолият ко’рсата бошлайди. Пахтачилик совхози ва пахта тозалаш корхонасининг вужудга келиши ишчилар табақасининг шаклланишига, туман ҳудудида ижтимоий онгнинг янада ривожланишига ижобий таҳсир ко’рсатганлиги шубҳасиз. 1926-йилдан бошлаб бошқарувнинг округ, туман тузилмаси жорий этилиб, волостлар бир-бирига қо’шилган ҳолда туманлар вужудга келади. Туманларни ҳам бирлашиб кетиши, ажралиб чиқиши, бо’линиши жараёнлари ро’й беради. Натижада, 1936-йилда Поп, То’рақо’рг’он туманлари вужудга келади. Шу тахлитда туманимиз ҳудуди ҳам иккига бо’линиб, ана шу иккала туман таркибига кириб қолади. Халқимиз поплик, то’рақо’рг’онликлар билан баҳамжиҳатликда уруш арафаси, Иккинчи жаҳон уруши ва урушдан кейинги тикланиш йилларининг машаққатларини биргаликда бошдан кечирадилар. Республика раҳбарияти 1946-йилда Марказий Фарг’онанинг ана шу чо’л минтақасида Зардарё каналини реконструкция қилиш, бош иншоот қуриш, янги ерлар о’злаштириш билан шуг’улланувчи 1-қурилиш-монтаж бошқармаси (СМУ-1)ни ташкил этади. Бошқарма Жамашо’й қишлог’ида аввал о’зи учун маҳмурий, ишлаб чиқариш бинолари, турар-жойлар қуради. Қишлоқ шаҳарча қиёфасини олиб, аҳолининг турмуш маданияти оша бошлайди. Бошқарма тузилиб, муваффақиятли ишлай бошлаши чо’лда янги туман барпо этиш учун мадданий ва маънавий асос яратади, чо’лни оммавий равишда кенг миқёсда о’злаштириш ишлари бошлаб юборилади. Ниҳоят, 1952-йил 16-апрелда О’збекистон ССЖ Олий Совети Президиуми “О’збекистон ССЖ таркибида янги раёнлар тузиш то’г’рисида”ги №173 Фармони билан халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши ижроия комитетининг чо’л ерларда маркази “Гулбог’” совхози бо’лган Зардарё раёнини тузиш ҳақидаги илтимосини қондирди. Шу йили 29-майда эса О’збекистон ССЖ Олий Совети Президенти томонидан “Зардарё раёни”нинг маҳмурий маркази то’г’рисида” № 187 Фармони қабул қилиниб, туманнинг маҳмурий маркази “Гулбог’” совхозидан Жомашо’й қишлог’ига ко’чирилди. 173-фармонга биноан янги Зардарё туманига Поп туманидан Найман Яккатут, Меҳнатобод қишлоқ Советлари, “Гулбог’” совхози, То’рақо’рг’он туманидан Момохон, Гуртепа, Довдуқ ва Жомашо’й қишлоқ Советлари олиб берилди. 1994-йил 23-декабрда О’збекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг қарори билан Зардарё туманининг номи Мингбулоқ тумани деб о’згартирилди.

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил



Ҳаволалар

[edit | edit source]

1. Мингбулоқ тумани тарихи[сайт ишламайди]