Jump to content

Ўзбекистон Лига кубоги

From Vikipediya
Ўзбекистон Лига Кубоги
Давлат Ўзбекистон байроғи Ўзбекистон, О'збекистон
Ташкил этилган 25-феврал, 2019-йил (5 йил аввал) (2019-02-25)
Жамоалар сони 16
Амалдаги чемпион Пахтакор
Энг кўп марта чемпион Пахтакор
ТВ ҳамкорлар Спорт ТВ
Веб-сайт пфл.уз

Ўзбекистон Лига кубоги — Ўзбекистон ПФЛ ва Ўзбекистон футбол ассосиасияси шафелигида маҳаллий футбол клублари ўртасида Ўзбекистонда ўтказиладиган футбол турнири. 2019-йил баҳорида ташкил этилган.[1]

Тарих

[edit | edit source]

2019-йилги турнирда [[Футбол бўйича 2019-йилги Ўзбекистон Суперлигаси|2019-йилги Ўзбекистон Суперлигаси турнирида иштирок этган 14 та клуб, шунингдек, Пролига махсус лицензия талабларини бажарган иккита клуб — жами 16 та клуб иштирок этди. Турнирнинг навбатдаги қура ташлаш маросимидан бошлаб Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ташкил этиладиган турнир ва лигаларда иштирок этувчи исталган клуб турнирда иштирок этиш истагини билдириш ҳуқуқига эга. Турнир анъанага кўра май ойининг ўрталарида бошланади ва ноябр ойи бошида тугайди.

16 та иштирокчи клуб тўртта клубдан — тўрт гуруҳга бўлинган. Гуруҳ босқичида клублар учта ўйин ўтказади — ҳар бир рақиб билан биттадан ўйин. Муайян турда ўз уйида ўйнаш ҳуқуқи қур’а ташлаш орқали аниқланади. Гуруҳларида дастлабки икки ўринни эгаллаган клублар плей-офф босқичига, яъни 1/4 финалга йўл олади. Плей-офф босқичи битта ўйиндан иборат. Финал ҳам битта учрашувдан иборат. Финал ўтказиладиган жой турнир давомида аниқланади[2]. Спорт телеканали студиясида жонли эфирда 2019-йилги қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.[3] Ўзбекистон Лига кубоги финалида илк Ўзбекистон мусбоқаларида ҳали фойдаланилмаган ВАР системаси илк бор синовдан ўтди.[4] Мусобоқада кейинчалик қўшни республиканинг нонмдор футбол жамоалари ҳам таклиф этиш кўзда тутилган.[5]

Чемпионлар

[edit | edit source]

Ўзбекистон Лига кубогининг 1-соҳиби Пахтакор клуби ҳисобланади. Турнирни дастлаб йирик ҳисобдаги (Қўқон-1912 жамоасига 0-4 хисобида) мағлубият билан бошлаб, кейинчалик мавсумни кубокни ютган холда тугатган.[6]

Лига Кубоги, финал

2019-йил 4-декабр, чоршанба

АГМК — „Пахтакор“ — 2:6 (0:2)

Голлар: Жасур Умаров (64), Мурод Тошматов (86) — Игор Сергеэв (5), Драган Черан (42, 67), Достон Ҳамдамов (50, 55), Ҳожиакбар Алижонов (78)

АГМК (5-4-1) — 32.Суҳроб Султонов — 23.Акмал Шораҳмедов, 88.Игор Зонич, 33.Сардор Раҳмонов, 44.Бобур Йўлдошев, 20.Мирғиёз Сулаймонов — 11.Зоҳир Пиримов, 3.Эркин Байдуллаев, 30.Жасур Умаров — 7.Элгужа Григалашвили — 9.Зафар Полвонов.

Захира: 12.Роман Абдулов, 4.Миржамол Қосимов, 5.Дилшод Жўраев, 8.Санъат Шихов, 15.Жасур Ҳакимов, 17.Мурод Тошматов, 18.Расул Йўлдошев, 77.Владислав Касминин, 99.СҲаҳзод Нурматов.

"Пахтакор" (4-2-3-1) — 35.Санжар Қувватов — 3.Хожиакбар Алижонов, 23.СҲерзод Аъзамов, 15.Эгор Кримес, 34.Фарруҳ Сайфиев — Ҳумоюнмирзо Иминов, 27.Сардор Собирхўжаев — 17.Достон Ҳамдамов, 10.Драган Черан, 9.Жалолиддин Машарипов — 11.Игор Сергеэв.

Захира: 25.Элдорбек Суюнов,  5.Алишер Салимов, 13.Руслан Розиев, 19.СҲоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 21.Марат Бикмаев, 29.Владимир Козак, 43.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 55.Марко Симич, 77.Ҳусниддин Ғофуров.

Ҳакамлар:[7] Илгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров, Элёр Турсунов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.

Тошкент шаҳри, „Пахтакор“ стадиони.[8][9]


Ўзбекистон лига кубоги ҳозирча фақат 1 мавсум 2019-йил ўтказилган ва рейтинг жадвал шу йилга асоасан тузилган[10][11]

Барча мавсумлар умумий рейтингги
Номи Мавсум Ўйин Гаълаба Дуранг Мағлубият Т/Н Очко Энг яхши натижа
1 Пахтакор 1 6 5 - 1 17-10 15 Чемпион
2 АГМК 1 6 4 - 2 14-10 12 Финал
3 Қўқон 1912 1 5 4 - 1 17-5 12 1/2 финал
4 Динамо 1 5 3 - 2 11-6 9 1/2 финал
5 Андижон 1 4 3 - 1 8-4 9 1/4 финал
6 Шўртан 1 4 2 1 1 8-6 7 1/4 финал
7 Насаф 1 4 2 - 2 8-3 6 1/4 финал
8 Металлург 1 4 1 1 2 2-3 4 1/4 финал
9 Сўғдиёна 1 3 1 1 1 3-5 4 Гуруҳ босқичи
10 Бунёдкор 1 3 1 - 2 6-6 3 Гуруҳ босқичи
11 Локомотив 1 3 1 - 2 3-7 3 Гуруҳ босқичи
12 Қизилқум 1 3 1 - 2 2-6 3 Гуруҳ босқичи
13 Навбахор 1 3 1 - 2 2-8 3 Гуруҳ босқичи
14 Маш’ал 1 3 - - 3 4-9 0 Гуруҳ босқичи
15 Бухоро 1 3 - - 3 3-10 0 Гуруҳ босқичи
16 Сурхон 1 3 - - 3 2-12 0 Гуруҳ босқичи

Совриндорлар

[edit | edit source]
Йил Чемпион Иккинчи ўрин Ярим финалчилар
2019 Пахтакор АГМК Қўқон 1912, Динамо

Тўпурарлар

[edit | edit source]
Футболчилар Жамоалар Голлар
1 Суҳроб Бердиев Қўқон-1912 6
2 Достонбек Ҳамдамов Пахтакор 5
3 Жасур Холтўраэв Шўртан 5
4 Игор Сергеэв Пахтакор 4
5 Баҳодир Насимов Навбаҳор/Динамо 3
6 Тимур Усмонов Қўқон-1912 3
7 Санжар Баратов Динамо 3
8 Драган Черан Пахтакор 3
9 Азизбек Амонов Локомотив 3
10 Бобур Абдухолиқов Насаф 3
11 Миржамол Қосимов АГМК 3
12 Дилшод Раҳматуллаев Андижон 3
13 Жасурбек Умаров АГМК 3

Яна қаранг

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. „Ўзбекистон Лига кубоги. У қандай мусобақа?“. 1-майда асл нусхадан архивланган.
  2. „пфл.уз — Ўзбекистон Лига кубогида ғолиблик учун 16 жамоа кураш олиб боради“. 2019-йил 18-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 18-июн.
  3. пфл.уз — Лига кубоги мусобақасига қуръа ташланди
  4. „ВАР тизимидан самарали фойдаланиш бўйича семинар бўлиб ўтди“. 2023-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-январ.
  5. „Ўзбекистон Лига кубоги мусобақасида Қирғизистон ва Тожикистон жамоалари иштирок этади“. 2023-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-январ.
  6. „Архив: Тарихда илк бор ўтказилган Ўзбекистон Лига кубогининг 8та гол урилган финалини ёдга оламиз“. 2023-йил 4-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-май.
  7. „Ўзбекистон Лига кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум бўлди“. 2023-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-январ.
  8. „«Пахтакор» «требл»га эришди“ (2019-йил 4-декабр). Қаралди: 2022-йил 20-июл.
  9. „Лига кубоги финали «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади“. 2023-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-январ.
  10. „Лига Кубоги“ (2019-йил 18-август). 2019-йил 18-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-июл.
  11. „О'збекистон Лига Кубоги“.

Ҳаволалар

[edit | edit source]