Jump to content

Қорақулоқ

From Vikipediya
Қорақулоқ
Муҳофаза мақоми
Биологик классификация
Домен: Эукариотлар
Олам: Ҳайвонлар
Тип: Хордалилар
Синф: Сут эмизувчилар
Туркум: Йиртқичлар
Оила: Мушуксимонлар
Кенжа оила: Фелинаэ
Уруғ: Каракал
Тур: C. cараcал
Бинар номи
Cараcал cараcал


Қорақулоқ, (инг. Cараcал) – мушуксимонлар оиласига мансуб сут эмизувчи ҳайвон. У биринчи марта 1776-йилда немис табиацҳуноси Жоҳанн Чристиан Даниэл фон Счребер томонидан фанга киритилган.

Таксаномияси

[edit | edit source]

Фелис cараcал 1776-йилда Жоҳанн Чристиан Даниэл фон Счребер томонидан қўлланган илмий ном бўлиб, у Яхшу умид бурнидан топилган Қорақулоқ турини бу ном билан атаган[1]. 1843-йилда Жоҳн Эдwард Грай уни Cараcал турига жойлаштирган[2]. ХИХ—ХХ асрларда бир нечта Қорақулоқ турлари топилган ва кичик турлар сифатида алоҳида Фелинаэ оиласига қўшилган. 2017-йилдан бошлаб учта Қорақулоқ бу кичик турга киритилган деб тан олинган. Булар қуйидагилар:

Жанубий ҳудудларда яшовчи Қорақулоқ (C. c. cараcал) (Счребер, 1776-йил) – Жанубий ва Шарқий Африкада учрайди.

Шимолий ҳудудларда яшовчи Қорақулоқ (C. c. нубиcус) (Фисчер, 1829-йил) – Шимолий ва Ғарбий Африкада учрайди.

Осиё ҳудудларида яшовчи Қорақулоқ (C. c. счмитзи) (Мацчиэ, 1912-йил) – Осиёда учрайди.

Тавсифи

[edit | edit source]

Африка, Яқин Шарқ, Марказий Осиё ҳамда Покистон ва Ҳиндистон шимоли-ғарбий қисмидаги қурғоқчил ҳудудларда яшайди. У мустаҳкам тузилиши, узун оёқлари, кичкина юзи, узун қулоқлари ва узун тишлари билан ажралиб туради. Унинг юнги бир хилда қизғиш ёки сарғиш, қорин бўшлиғида кичик қизғиш доғлари бор. Қорақулоқларнинг елкасининг ўлчами ўртача 40 см дан 50 см атрофида бўлади ва оғирлиги тахмин 8 кгдан 19 кг ни ташкил қилади. Танасининг ўлчами эса 65 см дан 82 см гача етади, думининг узунлиги 25 см дан 30 см гача бўлади. Ташқи кўриниши қисман силовсинга ўхшайди; қулоғи учида қора туклари бор, думи тўмтоқ эмас. Юнги калта. Одатда тунда, қорақулоқни кузатиш қийин. Қорақулоқлар ҳудудларини бўлиб олишади ва асосан ёлғиз ёки жуфт бўлиб яшайди. Қорақулоқ йиртқич ҳайвон бўлиб, одатда қушлар, кемирувчилар ва бошқа майда сутемизувчиларни овлайди. У 3,0 м дан баландроқ сакраши ва ҳавода қушларни тутиши мумкин. У ўз ўлжасини ундан 5 м масофада бўлгунга қадар тақиб қилади, сўнг унинг томоғи ёки бўйнига отилиб тишлаб олади ва сўнгра ўлдиради. Қорақулоқнинг эркаги ҳам урғочиси ҳам бир ёшга тўлганида балоғатга етади, йил давомида кўпаяди. Ҳомиладорлик икки ойдан уч ойгача давом этади, улар биттадан олтитагача мушукчалар болалаши мумкин. Вояга етмаган Қорақулоқларни тўққиз ойдан ўн ойгача оналарини ташлаб кетишади. Қўриқхоналардаги Қорақулоқларнинг ўртача умри деярли 16 йил.

Тарқалиши

[edit | edit source]

Яқин Шарқ, Марказий Осиё ҳамда Покистон, Ҳиндистон шимоли-ғарбий қисмидаги қурғоқчил ҳудудлари, Африка ва Осиё чўлларида яшайди. Ўрта Осиёда Туркманистон жанубида учраши мумкин. Қорақалпоғистоннинг Устюрт ясси текислиги ва Амударёнинг қуйи оқими, авваллари ғарбий Қизилқумда ҳам учраган[3]. Қуён, майда кемирувчилар (қум-сичқонлар) ва қушларни тутиб ейди. Сони камайиб кетган. Халқаро Қизил китобга киритилган.

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Счребер, Ж. C. Д. (1777). „Дер Каракал“. Диэ Сäугетҳиэре ин Аббилдунген нач дер Натур мит Бесчреибунген. Эрланген: Wолфганг Wалтҳер. пп. 413–414.
  2. Грай, Ж. Э. (1843). „Тҳе Cараcал“. Лист оф тҳе спеcименс оф Маммалиа ин тҳе cоллеcтион оф тҳе Бритиш Мусеум. Лондон: Тҳе Трустеэс оф тҳе Бритиш Мусеум. п. 46.
  3. „Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби том 2 2019“.