Xazinalar oroli
1911-йилги нашр муқоваси | |
Асл номи | Треасуре Исланд |
---|---|
Муаллиф(лар) | Роберт Лоуис Стевенсон |
Таржимон(лар) | Аҳмаджон Ёқубов |
Тил | инглизча |
Жанр(лар)и | роман |
Нашр этилган санаси | 1883 |
Нашриёт | „Ёш гвардия“ |
Ўзбек тилида нашр этилган санаси | 1973 |
Саҳифалар сони | 216 |
„Хазиналар ороли“ (инглизча: Треасуре Исланд) – шотланд ёзувчиси Роберт Лоуис Стевенсон қаламига мансуб саргузашт роман. Китоб ўлароқ биринчи марта 1883-йил Лондон шаҳрида „Cасселл анд Cомпанй“ нашриёти томонидан чоп этилган. Илк бор 1881-1882-йилларда „Ёунг Фолкс“ болалар журналида „Хазиналар ороли, ёки Испанола исёсни“ (инглизча: Треасуре Исланд, ор тҳе мутинй оф тҳе Ҳиспаниола) номи билан чоп этилган. Романни ўзбек тилига Аҳмаджон Ёқубов таржима қилган.
Асарда Жим Ҳаwкинс (талаффузи: Жим Хокинс) исмли боланинг ҳаёти, унинг сквайр Трелаwней (талаффузи: Трелони) ва доктор Ливесей (талаффузи: Ливси) билан биргаликда Хазиналар оролига бориб, у ердаги бойликларни излаб бошидан кечирган саргузаштлари ҳақида сўз юритилади. „Хазиналар ороли“ энг кўп саҳналаштирилган романлардан бири ҳисобланади. Асар қароқчилар ҳақидаги оммавий тасаввурнинг шаклланишида муҳим рол ўйнаган. Масалан, хазина хариталарини „Х“ билан белгилаш, тропик ороллар, елкасида тўти қуш олиб юрувчи бир оёқли денгизчилар образлари айнан шу асардан кейин кенг тарқалган.
„Хазиналар ороли“ олти қисмга ва 34 бобга бўлинган. Воқеалар Жим Ҳаwкинс номидан ҳикоя қилинади. Фақат 16-18-бобларда ҳикояларни доктор Ливесей сўзлаб беради.
Сюжети
[edit | edit source]Жим Ҳаwкинс (талаффузи: Жим Хокинс) исмли ўсмир онаси ва отаси билан яшайди. Уларнинг содда ресторани бўлади. Кунларнинг бирида ресторанга авбош қароқчи келади.
Жимнинг отаси ва қароқчи бирин-кетин ўлади. Жим қароқчи ашёлари ичидан хазина яширинган орол харитасини топиб олади. Ўсмир одам тўплаб, оролга отланади. Гуруҳнинг ярми харита эгасини таниган қароқчилардан иборат бўлади.
Бу қароқчилар исён қилмоқчи бўлади. Оролда Жим уч йил аввал ташлаб кетилган, ёлғизликдан қисман ақлдан озган Бен Гуннни (талаффузи: Бен Ган) учратади. Бен Жимга ёрдам беради, хазинани топиб олганини айтади. Пировардида Жим ўз шериклари билан Бенни шаҳарга олиб боради, хазинани эса бўлиштириб оладилар.
Қаҳрамонлари
[edit | edit source]- Жим Ҳаwкинс (талаффузи: Жим Хокинс) – бош қаҳрамон; асар ҳикоячиси
- Ливесей (талаффузи: Ливси) – маҳаллий доктор
- Жоҳн Силвер (талаффузи: Жон Силвер) – Хазиналар оролига қилинган сафар ошпази
- Смоллетт (талаффузи: Смоллет) – Хазиналар оролига қилинган сафар капитани
- Трелаwней (талаффузи: Трелони) – сквайр, яъни бойвачча ер эгаси
- Биллй Бонес (талаффузи: Билли Бонс – қари денгизчи
- Бен Гунн (талаффузи: Бен Ган) – Хазиналар оролида ташлаб кетилган, қисман ақлдан озган шахс
Ўзбекча таржимаси
[edit | edit source]Асарни ўзбек тилига 1957-йил „Детгиз“ нашриёти чоп этган нашрга асосланиб Аҳмаджон Ёқубов таржима қилган. Ўзбекча нашр 1973-йил Тошкент шаҳрида „Ёш гвардия“ нашриётида чоп этилган. Ўзбек тилидаги нашрни тайёрлашда қуйидаги шахслар иштирок этган: Э. Миробидов – муҳаррир, К. Назаров – расмлар муҳаррири, Л. Пузенко – техник муҳаррир, М. Назирова – мусаҳҳиҳ. Китоб адади – 60 000 нусха.
Ҳаволалар
[edit | edit source]Викиомборда Хазиналар ороли ҳақида туркум мавжуд |