Юта
| |||||
---|---|---|---|---|---|
Штат | |||||
| |||||
Штат лақаби: Асалари қутиси штати | |||||
Мамлакат | АҚШ | ||||
Пойтахт | Салт Лаке Cитй | ||||
Энг йирик шаҳарлар | Салт Лаке Cитй Wест Валлей Cитй Прово | ||||
Майдон • Бутун |
АҚШ: 13-ўринда 219,887 км² | ||||
Аҳоли • Бутун (2021) |
АҚШ: 34-ўринда 2,469,585 | ||||
ЙИМ |
АҚШ: 33-ўринда $82,611 миллион | ||||
Иттифоққа кириш • Сана |
45-бўлиб 4 январ 1896 | ||||
Вақт | УТC-7 (МСТ) / -5 (ЭСТ) | ||||
Қисқартма | УТ [49] | ||||
Штат гули | Сего лилй | ||||
Штат дарахти | Блуэ Спруcе |
Юта — АҚШнинг ғарбий қисмидаги штат. Майдон 219,9 минг км². Аҳолиси 2,31 млн. киши (2002). Маъмурий маркази — Солт Лейк Сити (Салт Лаке Cитй) шаҳри. АҚШ иттифоғига 4-январ 1896-йилда кирган. Ҳудудининг катта қисмини тоғ тизмалари (энг баланд жойи 4123 м) ва чуқур даралар билан кесилган чўл ландшафтли ясситоғлик эгаллайди. Шарқда Қояли тоғларга туташиб кетган. Январнинг ўртача ҳарорати -2° дан -4° гача, июлники 17-20°. Йиллик ёғин 250-400 мм. Асосий дарёси — Колорадо. Кўл кўп; энг йириги — Катта Шўр кўл. Аҳоли, асосан, воҳаларда яшайди. Хўжалигида кончилик ва қишлоқ хўжалиги етакчи. Юта маҳсулотларининг 75%ни чорвачилик беради. Суғориладиган ерларда қанд лавлаги, сабзавотлар етиштирилади. Фойдали қазилмалардан нефт, табиий газ, тошкўмир, мис, полиметаллар, олтин, темир ва уран рудалари қазиб олинади. Асосий саноат тармоқлари: рангли ва қора металлургия. Нефтни қайта ишлаш, кимё, озиқ-овқат, радиоэлектроника саноати корхоналари мавжуд. Ракета, қишлоқ хўжалиги жиҳозлари ишлаб чиқарилади.[1]
Манбалар
[edit | edit source]
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |