Jump to content

Зеҳра Топел

From Vikipediya

Зеҳра Топел (1987-йил 13-апрелда туғилган) — турк аёл шахматчиси. 2007-йилда у ФИДЕ халқаро аёл устаси (WИМ) унвонига лойиқ деб топилган.

Зеҳра Топел

Зеҳра Топел (2007-йил)
Мамлакат Туркия байроғи Туркия
Туғилиши 13-апрел 1987-йил (1987-04-13) (37 ёш)
Шумен, Болгария
Саравҳа Аёл гроссмейстер
ФИДЕ рейтинг [1] (феврал 2024) 2170 (июл 2013-йил)
Юқори рейтинги 2256 (октабр 2006-йил)

Топел 1987-йил 13-апрелда Болгариянинг Шумен шаҳрида турк оиласида дунёга келган. Унинг отаси Cенгиз Топел шахмат бўйича мураббий, онаси Вилдан ҳамшира бўлиб ишларди. У саккиз ёшида шахмат ўйнашни бошлаган, онаси Зеҳранинг амакиваччасига шахмат тахтасини совға қилганда Зеҳра ҳам бу ўйинга қизиқиб қолган. Зеҳрага отаси мураббийлик қилиб, шахмат ўйнашни ўтгатган. У 1997-йилда отаси билан Туркиянинг Истанбул шаҳрига кўчиб ўтди, онаси эса Болгарияда Зеҳранинг катта синглиси Ҳатиcе билан бирга қолади. Зеҳра Туркия фуқаролигини олиш учун ариза топширган, аммо фуқароликка кириш учун тўрт йил кутишга тўғри келган.[1] 2000-йилда Зеҳра Топел Туркия фуқаролигини олди.[2][3]

1995-йилдан 1997-йилгача Зеҳра Топел икки йил давомида Болгарияда ўтказилган ўз ёш тоифасида кўплаб унвонларни қўлга киритди. Бироқ, Туркиядаги дастлабки тўрт йил давомида унга Туркия вакили бўлишга рухсат берилмаган. У фуқароликка қабул қилинишдан олдинги вақтини уйда машқ қилиш орқали ўтказди, чунки у расмий миллий турнирларда ўйнаш рухсатномасига эга бўлмаган эди ва фақатгина норасмий турнирларда иштирок этар эди.[1]

У 2003-йил октабр ойида Ливанда бўлиб ўтган 1- Ўрта ер денгизи аёллар чемпионатида кумуш медалини қўлга киритди.[1] 2007-йилда эса Халқаро аёл устаси (WИМ) унвонига сазовор бўлди. 2009-йилда Зеҳра Топел Туркия чемпионатида 8/9 ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади ва фақат кўп сонли турк чемпиони WИМ Бетüл Жемре Йилдизга ютқазди.[4] У бир вақтнинг ўзида шахмат ўйнайди.[5]

Зеҳра Топел Болгариядаги Шумендаги собиқ педагогика институти Англитика курсида таҳсил олган.[2] Кейинчалик Истанбул Култур университетида шахмат бўйича стипендия ғолиби бўлгач уша олий таълим муассасасида таҳсил олди.[3][4][5]

Ютуқлар

[edit | edit source]
Шахмат бўйича Туркия чемпионати (аёллар тоифасида)
  • 2001-йил У14 — чемпион
  • 2003-йил У16 — чемпион
  • 2007-йил — чемпион
  • 2009-йил — 2-ўрин
Шахмат бўйича Европа чемпионати
  • 2002-йил — 7-ўрин
  • 2003-йил ўсмирлар чемпионати ғолиби
Ўрта ер денгизи шахмат чемпионати
  • 2003-йил - 2 Кумуш медал

Манбалар

[edit | edit source]
  1. 1,0 1,1 1,2 Уюр, Аслı. „İкинcи олдум, аркама бактıм, кимсе ёкту“ (туркча). Сабаҳ (26-декабр 2003-йил). Қаралди: 17-июл 2013-йил.
  2. 2,0 2,1 „Зеҳра Топел, Кüбра Öзтüрк ве Бетüл Йıлдıз“ (туркча). Туркие Сатранç Федерасёну. 5-март 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-июл 2013-йил.
  3. 3,0 3,1 „WИМ Зеҳра Топел“. Чессдом (12-октабр 2007-йил). 9-сентабр 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-июл 2013-йил.
  4. 4,0 4,1 Акман, Öзгüр. „Кıзларıн сатранç аşкı“ (туркча). Сабаҳ (18-июл 2009-йил). Қаралди: 17-июл 2013-йил.
  5. 5,0 5,1 „20 Киşие карşı айнı анда сатранç“ (туркча). Миллиет (23-октабр 2009-йил). Қаралди: 17-июл 2013-йил.

Ҳаволалар

[edit | edit source]