дод
[edit]
Морфологик ва синтактик хусусиятлари
[edit]дод
Айтилиши
[edit]Этимологияси
[edit]ДОД Бу от ПРСда [яй] шаклида келтирилиб, 'адолат', 'ҳақ', 'қасос', 'ёрдам сўраб қичқириш' маъноларини (206), ТжРСда дод И 'адолат'; 'ёрдам сўраб қичкириш' маъноларини (133), ÜТИЛда \ф-т} таъкиди билан '1 унд.с. Руҳий ёки жсмоний азобга чидай олмай қичкирилган қаттиқ товуш; бакириқ, фарёд. 2 кўчма Адолацизлик ёки азоб-уқубатдан нолиб қилинган арз, шикоят, афғон' маъноларини (231) англатиши айтилган. Кўринадики, луғатларда дод ундови билан дод оти бир мақолада бирлаштириб берилган; маъно жиҳатидан умумийлик мавжуд эканига қарамай ундов билан отни луғатга мустақил киритиш тўғри.
90
Ўзбек тилининг этимологик луғати (ИИИ-жилд) маълумотларидан фойдаланилган; қ. Адабиётлар рўйхати.
\ф. э — адолат, адл; фиғон, нола
Маъновий хусусиятлари
[edit]Маъноси
[edit]1 унд. с. Руҳий ёки жисмоний азобга чидай олмай чиқарилган қаттиқ товуш; бақириқ, фарёд. ◆ Дод! Войдод! Кимсаной, сен ўлгунча мен ўлсам бўлмайдими, болам! А. Обиджон, „Аканг қарағай Гулмат“ . ◆ Бу юракни сиқадиган жимликдан у “дод!” деб юборай деди. С. Аҳмад, „Уфқ“ . ◆ Эрталаб жуда ёмон аҳволга тушди: уйнинг у бошидан бу бошига “дод ” деб юмалайди. А. Қаҳҳор, „Асарлар“ .
- Дастидан дод (демоқ) Кимсанинг ёки бирор нарсанинг салбий ҳаракатидан, бирор нохуш воқеадан норозилик сифатида нола, фарёд қилмоқ. ◆ Жиззахда молларидан айрилиб, ўғрилар дастидан дод деб юрганлар анчагина. "Муштум" . ◆ Дод бу рашкчи эрнинг дастидан. С. Аҳмад, „Юлдуз“ . ◆ Дод! Золим келиннинг дастидан дод! А. Қаҳҳор, „Асарлар“ .
2 Хавф-хатардан ёки қўрқувдан ёрдамга чақириб чиқарилган қатгиқовоз; бақириқ. ◆ Дод солмоқ. м ◆ Дод! Дод, одамлар, келинглар! Дод, бек ўзига ўт қўйди. Ҳ. Ғулом, „Машъал“ . ◆ Қиз ҳозир бошига қоп кийдирилишини билди-ю, бор овози билан дод солиб қичқира бошлади. П. Қодиров, „Юлдузли тунлар“ . ◆ -Дод! Войдод! Қароқчилар босди! — довон орқасидан икки хотин фарёд кўтариб чиқди. М. Исмоилий, „Фарғона тонг отгунча“ . ◆ Ҳозир беҳисоб туёқлар остида қолибянчилишини сезди-ю, дод солиб қичқирди. П. Қодиров, „Юлдузли тунлар“ .
3 кўчма Ёмон ном, ёмонлик, ёвузлик. ◆ Дод қолдирма, от қолдир. Мақол . ◆ Яхшидан от қолади, Ёмондан — дод. Мақол .
4 кўчма Адолацизлик ёки азоб-уқубат-дан нолиб қилинган оғзаки ёки ёзма арз, шикоят, фиғон. ◆ [Домла Ғофирга:] Қани, додингни айт, нима додинг бор? Ҳамза, „Бой ила хизматчи“ . ◆ Азиза додини кимга айтишини билмай, қон-қон йиғлади. Ў. Ҳошимов, „Қалбингга қулоқ сол“ .
- Додига етмоқ, додига қулоқ солмоқ ёки додини эшитмоқ, тингламоқ Шикоятини, арзини тингламоқ; адолат қилмоқ. ◆ Подшоҳга арзга борсангиз, додингизга етмасмикин, мулла тоға? П. Қодиров, „Юлдузли тунлар“ . ◆ Додини тинглайдиган мураббий тополмасди. К. Яшин, „Ҳамза“ . Додингни худога айт! Аҳволингни, арзингни, шикоятингни ҳеч ким тингламайди, дод дейишнинг фойдаси йўқ. ◆ -Аканг айлансин, Сидиқжон, энди додингни худога айт! На ўзингга қилдинг, на манга. Н. Сафаров, „Танланган асарлар“ .
- Додини бермоқ 1) таъзирини, адабини бериб қўймоқ, қилмишига яраша чора кўр-моқ; жазоламоқ; қийнамоқ. ◆ Унақа мутта-ҳамнинг додини бериб қўйиш керак. О. Ёқубов, „Эр бошига иш тушса“ . ◆ Сиз йигит-ларнинг додини берадиган қизсиз.. сизга ўнлаб йигит мафтун бўлиши мумкин. П. Қодиров, „Қалбдаги қуёш; 2) ўлдирмоқ, қирмоқ“ . ◆ Буни минсанг, ака, йўлли бўласан, Қалмоқларнинг жуда додин берасан. "Алпомиш" . ◆ Кўп дев-ларнинг додин берган Гўрўғли, Авазхонга раҳбар бўлган Гўрўғли. "Маликаи айёр .
Синонимлари
[edit]Антонимлари
[edit]ДОД. Ўзбек тилининг изоҳли луғати (2022) маълумотларидан фойдаланилган; қ.Адабиётлар рўйхати.
Таржималари
[edit]Русча ру
дод
1 караул! (крик о помощи); ◆ ~ демоқ кричать караул;
2 крик, стон, вопль; ◆ овозиинг борича ~ демоқ кричать (вопить) во весь голос; ◆ оғриққа чидаёлмай ~ солмоқ кричать, стонать от боли;
3 перен. жалоба, сетование; ◆ у ~ини айтди он изложил свою жалобу; ◆ ҳамма ундан ~ дейди все жалуются на него; ~ига етмоқ внять жалобам (кого-л.); ◆
- ~ини бермоқ проучить, задать перцу; показать, где раки зимуют.