Анахита
Appearance
Анахита — зардуштийлик динида ободонлик ва фаровонлик маъбудаси. Қадимги деҳқонлар ёғингарчилик ва ҳосилдорликни А.нинг мўжизаси деб ҳисоблашган. Қадимги ҳайкалтарошлар А.ни бир қўлида анор ёки олма ушлаб турган аёл шаклида тасвирлаганлар. Археологик қазишмаларда А.нинг сополдан ясалган ҳайкалчалари ҳам учраб туради.
Адабиётлар
[edit | edit source]- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |