Jump to content

Қорақўйли жоме масжиди

From Vikipediya
Масжид
Қорақўйли жоме масжиди
Қорақўйли
Мамлакат  Ўзбекистон
Ҳудуд Тошкент
Туман Бўка
Манзил Қорақўйли қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли бўлган Қорақўйли маҳалла фуқаролар йиғини
Йўналиши сунний
Мулкдор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Мусулмонлар идораси
Масжид тури Жомеъ-Масжид
Меъморий услуб Ислом меъморчилиги
Сўнги имом Акромжон домла Нурматов
Қурилиш материали ғишт, бетон, мармар
Ҳолати амалдаги
Таровиҳ
Саҳарлик ва ифторлик
Кутубхона

Қорақўйли жоме масжиди – Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлар идораси тасарруфидаги жоме масжид бўлиб, Тошкент вилояти, Бўка туманида жойлашган бўлиб, туманнинг масжид ва мадрасалар таркибига кирад[1].

Жойлашуви ва фаолияти

[edit | edit source]

Қорақўйли жоме масжиди Тошкент вилояти ҳудудидаги Бўка тумани, Қорақўйли қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли бўлган Қорақўйли маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган[2]. Туман ҳокимлиги томонидан жоме масжид учун 0.60 гектар жойда 700 кишига яқин бўлган намозхонларга мўлжалланган бино, хонақоҳ, таҳоратхона, автотураргоҳ, зиёратчилар учун махсус алоҳида хоналар барпо этилган. Мазкур масжидга Қорақўйли қишлоқ фуқаролар йиғини, Зиёкорлар маҳалла фуқаролар йиғини, Усмон Носир маҳалла фуқаролар йиғини, Қорақўйли маҳалла фуқаролар йиғини, Мактаб маҳалла фуқаролар йиғини, Гулзор маҳалла фуқаролар йиғини, Хамид Олимжон маҳалла фуқаролар йиғини, Юксалиш маҳалла фуқаролар йиғини, У. Юсупов маҳалла фуқаролар йиғини, Хондамир маҳалла фуқаролар йиғини, ҳамда, Ж. Азаматов жамоа хўжалигида яшовчи аҳоли вакиллари ташриф буюришади[3]. Ушбу жоме масжиднинг бош имом-хатиби Акромжон домла Нурматов ҳисобланади.

Тарихи

[edit | edit source]

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан рўйхатдан 1998-йил 16-декабр куни ўтказлиб, унинг устави Тошкент вилоят адлия бошқармасида рўйхатга олинган[4]. Қорақўйли жоме масжиди қачон ва ким томонидан асос солинганлиги ҳақида деярли маълумотлар етарли эмас. Мустақиллик йилларининг дастлабки пайтларида маҳаллий аҳолининг фаоллари, нуронийлар, ҳомийлар ташаббуси билан жоме масжид биноси қайта ремонт қилинди ва намозхонларга ҳавола қилинди. Жоме масжид 2019-йилда қайта таъмирланди, деворларига шарқона услубида ва ислом меъморчилиги асосида ишлов берилди, таҳоратхонаси эса энг замонавий талаблар асосида қайтадан жиҳозланди.

Манбалар

[edit | edit source]
  1. „Бўка тумани масжидлари“. масжид.уз. Қаралди: 30-ноябр 2023-йил.
  2. „"ҚОРА ҚО'ЙЛИ" жоме' масжиди“. оргинфо.уз. Қаралди: 5-декабр 2023-йил.
  3. „"ҚОРА ҚО'ЙЛИ" ЖОМЕ' МАСЖИДИ“. стацнет.cо. Қаралди: 5-декабр 2023-йил.
  4. „Информация о компании“. узорг.инфо. Қаралди: 30-ноябр 2023-йил.